Умирова Нуржамал Жаркургановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Индивидуал ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02– Таълим ба тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Ped9476.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Рахманова Муқаддас Қахрамановна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.04.02.
Расмий оппонентлар: Хурвалиева Тармиза Латиповна, педагогика фанлари доктори, профессор; Жалолова Покиза Музаффаровна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади таълим жараёнида индивидуал ёндашув асосида талабаларни касбий компетентлигини ривожлантириш тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълим жараёнида индивидуал ёндашув асосида талабаларни касбий компетентлигини ривожлантириш муаммосининг илмий-назарий асослари касбий компетентликни талабанинг индивидуал салоҳияти, касбий қизиқиши, ўқув мотивацияси, билиш имкониятлари ва амалий фаолиятга тайёргарлиги билан узвий боғлиқ узлюксиз ҳамда босқичма-босқич педагогик жараён сифатида талқин этиш ҳамда таянч, фанлараро ва предметга оид махсус компетентликларнинг изчил ривожланишини индивидуал касбий ривожланиш траекторияси билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларни касбий компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик жараённинг дидактик хусусиятлари мотивацион, когнитив ва креатив мезонлар асосида бир хил ҳамда турлича таркибли ўқув гуруҳларини дифференциал шакллантириш, гуруҳли фаолиятдаги кооперативликни талабанинг субектлик позицияси билан ўзаро мувофиқлаштириш орқали аниқлаштирилган;
индивидуал ёндашувга мувофиқ талабаларни касбий компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик жараён модели унинг амалий-технологик компонентини дидактик вазиятларни индивидуаллаштириш, ижодий майлларни касбий фаолият мазмуни билан уйғунлаштириш, интерфаол машғулотларни талабанинг тайёргарлик даражасига адаптив мослаштириш ҳамда креатив фикрлашни босқичма-босқич ривожлантиришга йўналтирилган фаолиятни изчил ташкил этиш орқали такомиллаштирилган;
талабаларни касбий компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик тизимнинг баҳолаш мезонлари касбий фаолият учун зарур шахсий, ижтимоий ва профессионал компетенсияларнинг намоён бўлиш кўрсаткичларини индикаторлар ҳамда шаклланганлик даражалари билан ўзаро мувофиқлаштириш, ривожланиш динамикасини босқичма-босқич мониторинг қилиш асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълим жараёнида талабаларни индивидуал ёндашув асосида касбий компетентлигини ривожлантириш тизими бўйича олинган илмий натижалар асосида:
касбий компетентликни талабанинг индивидуал салоҳияти, касбий қизиқиши, ўқув мотивацияси, билиш имкониятлари ва амалий фаолиятга тайёргарлиги билан узвий боғлиқ узлюксиз ҳамда босқичма-босқич педагогик жараён сифатида талқин этиш ҳамда таянч, фанлараро ва предметга оид махсус компетентликларнинг изчил ривожланишини индивидуал касбий ривожланиш траекторияси билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган таълим жараёнида индивидуал ёндашув асосида талабаларни касбий компетентлигини ривожлантириш муаммосининг илмий-назарий асосларига оид таклифлардан “Педагогик диагностика ва коррексия” номли дарслигини мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 09 июлдаги 604972-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар асосида дарслик мазмуни талабанинг индивидуал ўқув эҳтиёжларига мослаштирилиб, компетенсиявий ёндашувнинг амалий самарадорлигини оширишга хизмат қилди. Натижада, ўқитиш жараёнида билимларни баҳолаш, кузатиш ва коррексиялашнинг замонавий механизмлари аниқлаштирилган;
мотивацион, когнитив ва креатив мезонлар асосида бир хил ҳамда турлича таркибли ўқув гуруҳларини дифференциал шакллантириш, гуруҳли фаолиятдаги кооперативликни талабанинг субектлик позицияси билан ўзаро мувофиқлаштириш орқали аниқлаштирилган талабаларни касбий компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик жараённинг дидактик хусусиятларига оид таклифлардан Ўзбекистон Миллий радио компанияси “Ўзбекистон 24” Ижодий бирлашмасининг “Таълим ва тараққиёт” кўрсатувининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий радио компанияси “Ўзбекистон 24” Ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025 йил 12 майдаги 05-09-643-сон маълумотномаси). Натижада, ўқув жараёнида талабаларнинг индивидуал имкониятларини рўёбга чиқаришга йўналтирилган янги, илмий асосланган педагогик ёндашувлар аниқлаштирилган;
амалий-технологик компонентини дидактик вазиятларни индивидуаллаштириш, ижодий майлларни касбий фаолият мазмуни билан уйғунлаштириш, интерфаол машғулотларни талабанинг тайёргарлик даражасига адаптив мослаштириш ҳамда креатив фикрлашни босқичма-босқич ривожлантиришга йўналтирилган фаолиятни изчил ташкил этиш орқали такомиллаштирилган индивидуал ёндашувга мувофиқ талабаларни касбий компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик жараён модели; касбий фаолият учун зарур шахсий, ижтимоий ва профессионал компетенсияларнинг намоён бўлиш кўрсаткичларини индикаторлар ҳамда шаклланганлик даражалари билан ўзаро мувофиқлаштириш, ривожланиш динамикасини босқичма-босқич мониторинг қилиш асосида ишлаб чиқилган талабаларни касбий компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик тизимнинг баҳолаш мезонларига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогика миллий институти Қорақалпоғистон филиали томонидан амалга оширилган “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадрийатлар уйғунлиги асосида маънавий – ахлоқий тарбийалашнинг муаммолари” мавзусидаги лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогика миллий институти Қорақалпоғистон филиали 55-сон 05.02.2026 йилдаги маълумотномаси). Натижада, талабаларни касбий компетентлигини ривожлантиришга қаратилган педагогик тизимнинг ишлаш механизмлари илмий асосда мустаҳкамланган.