Мавланова Насиба Ахмедовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Нейропедагогик технологиялар ёрдамида ўқувчиларнинг танқидий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Ped9271.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Ходжамқулов Умид Негматович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.04.02.
Расмий оппонентлар: Хурвалиева Тармиза Латиповна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Ходжаниязов Сардор Умарович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактабларида нейропедагогик технологиялар асосида ўқувчиларнинг танқидий фикрлаш қобилиятини ривожлантиришга қаратилган методик таъминотни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
танқидий фикрлашни ривожлантиришда нейропедагогик технологияларнинг амалий механизмлари когнитив просессларни фаоллаштириш, ўқувчиларнинг билиш фаоллигини ошириш, мустақил таҳлил ва мантиқий хулоса чиқариш қобилиятини шакллантириш ҳамда индивидуал таълим траекторияларини яратиш механизмларини нейрокогнитив модуляцияга адаптив интерпретация қилиш асосида такомиллаштирилган;
нейропедагогик технологиялар воситасида ўқувчиларнинг танқидий фикрлаш кўникмасини ривожлантиришнинг амалий ёндашувлари нейрофизиологик таҳлил, метакогнитив стратегиялар ва инноватив ўқитиш усулларини когнитив мослашувчанлик (cогнитиве адаптабилитй) ва нейропластик динамиклик (неуропластиcитй дйнамиcс) жараёнларига ихтиёрий нейромодуляция механизмлари орқали интеграция қилиш асосида аниқлаштирилган;
нейропедагогик технологиялар орқали ўқувчиларнинг танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш модели нейрофизиологик таҳлил, когнитив ва метакогнитив жараёнларни илмий тизимлаштириш ҳамда когнитив нейропедагогика консепсияларини адаптив таълим муҳитига нейрофунксионал мослашувчанлигини структурали таснифий белгилар асосида таъминлаш орқали ишлаб чиқилган;
ўқувчиларнинг танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган методик комплекс когнитив ва метакогнитив ёндашувларнинг интеграцияси, инновацион таълим методлари ҳамда адаптив ўқитиш моделларини нейропластик механизмлар ва когнитив фаоллаштириш стратегиялари воситасида метакогнитив мониторинг ва нейрокогнитив мослашувчанликни таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нейропедагогик технологиялар асосида ўқувчиларнинг танқидий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
когнитив процессларни фаоллаштириш, ўқувчиларнинг билиш фаоллигини ошириш, мустақил таҳлил ва мантиқий хулоса чиқариш қобилиятини шакллантириш ҳамда индивидуал таълим траекторияларини яратиш механизмларини нейрокогнитив модуляцияга адаптив интерпретация қилиш асосида такомиллаштирилган танқидий фикрлашни ривожлантиришда нейропедагогик технологияларнинг амалий механизмларига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ФЗ-2020010829-рақамли “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 16-апрелдаги 04/11-4965 сонли маълумотнома). Натижада, умумий ўрта таълим мактабларида фанларни ўқитиш жараёнига нейропедагогик технологияларни татбиқ этиш методикасини такомиллаштиришнинг мезон ва кўрсаткичлари аниқлаштиришга хизмат қилган;
нейрофизиологик таҳлил, метакогнитив стратегиялар ва инноватив ўқитиш усулларини когнитив мослашувчанлик (cогнитиве адаптабилитй) ва нейропластик динамиклик (неуропластиcитй дйнамиcс) жараёнларига ихтиёрий нейромодуляция механизмлари орқали интеграция қилиш асосида аниқлаштирилган нейропедагогик технологиялар воситасида ўқувчиларнинг танқидий фикрлаш кўникмасини ривожлантиришга доир илмий хулосалар ва амалий тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг Ўзбекистондаги “Инновациялар учун ҳамкорлик” дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2025-йил 6-мартдаги 01-06/116-сонли маълумотнома). Натижада, нейропедагогик технологияларни умумтаълим фанларини ўқитиш амалиётига татбиқ этиш механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
нейрофизиологик таҳлил, когнитив ва метакогнитив жараёнларни илмий тизимлаштириш ҳамда когнитив нейропедагогика консепсияларини адаптив таълим муҳитига нейрофунксионал мослашувчанлигини структурали таснифий белгилар асосида таъминлаш орқали ишлаб чиқилган нейропедагогик технологиялар орқали ўқувчиларнинг танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш модели, когнитив ва метакогнитив ёндашувларнинг интеграцияси, инновацион таълим методлари ҳамда адаптив ўқитиш моделларини нейропластик механизмлар ва когнитив фаоллаштириш стратегиялари воситасида метакогнитив мониторинг ва нейрокогнитив мослашувчанликни таъминлаш асосида такомиллаштирилган ўқувчиларнинг танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган методик комплекс борасидаги таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси ва Ўзбекистон телеканалидаги “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар ва биз”, “Ўзбекистон ёшлари” дастурларининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясини “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмасининг 2025-йил 4-мартдаги 05-09-270-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимиз ёшлари дунёқарашини шакллантиришга, улар маънавий маданиятини ривожлантиришга ҳамда нейропедагогик технологиялар асосида умумтаълим фанларини ўқитиш бўйича муаллифлик методикаларини оммалаштиришга хизмат қилган.