Шерметова Сайяра Тураходжаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ҳамкорлик технологияси асосида умумий ўрта таълим муассасаларида мустақил таълимни ташкил этиш методикаси (физика фанини ўқитиш мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Ped4603.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Суяров Кушарбай Ташбаевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуридаги PhD.01/2025.27.12.FM.04.01 рақамли Илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик Илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Ялғашев Бурхон Файзуллевич, физика-математика фанлари доктори, доцент; Ахмедов Ахат Ахрорович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактабларининг 7–9-синфларида физика фанини ўқитишда ўқувчиларнинг мустақил таълимни ҳамкорлик технологияси асосида ташкил этишнинг методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ушлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
умумий ўрта таълим мактабларида физика фанини ўқитишда ҳамкорлик технологиялари асосида мустақил таълим фаолиятини ташкил этишнинг назарий ва психологик-педагогик асослари ўқувчиларнинг мустақил когнитив фаолиятини ривожлантиришда ҳамкорликда таълим олиш тамойилларининг ўзаро уйғунлиги асосида аниқлаштирилган;
ҳамкорлик технологияси асосида ўқувчиларнинг мустақил таълими фаолиятини ташкил этиш модели бошланғич диагностика натижаларига кўра топшириқларни табақалаштириш, ўқув фаолиятга тайёргарлик ҳамда рефлекция босқичларида индивидуал ва гуруҳли фаолиятни уйғунлаштириш, баҳолаш натижалари асосида кейинги фаолиятни қайта режалаштириш орқали такомиллаштирилган;
Физика дарслари ва дарсдан ташқари машғулотларда мустақил таълимни ташкил этиш методикаси ўқувчиларни кичик гуруҳларда муаммоли вазиятларни жамоавий ҳал этишга йўналтириш доирасида назарий ўқув-билиш, лаборатория ҳамда лойиҳа топшириқларини бажаришда ўзаро ўргатишга асосланган ҳаракатлар алгоритмини қўллаш орқали такомиллаштирилган; 
ҳамкорлик технологиялари асосида физикадан мустақил таълим самарадорлигини баҳолаш тизими мотивацион, когнитив, фаолиятли, коммуникатив-ҳамкорлик ва рефлексив мезонларга мос кўрсаткичлар ҳамда қуйи, ўрта, яхши ва юқори даражалар тавсифларини белгилаш, масала ечиш, тест,  лаборатория ҳисоботи, кузатув, натижаларини биргаликда таҳлил қилиш орқали ўқувчининг индивидуал ўзлаштириши ва гуруҳ ишига қўшган ҳиссасини аниқлашга йўналтириш асосида такомиллаштиилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
умумий ўрта таълим мактабларида физика фанини ўқитишда ҳамкорлик технологиялари асосида мустақил таълим фаолиятини ташкил этишнинг назарий ва психологик-педагогик асослари ўқувчиларнинг мустақил когнитив фаолиятини ривожлантиришда ҳамкорликда таълим олиш тамойилларининг ўзаро уйғунлиги асосида аниқлаштиришга оид таклифлари “Физика” оʻқув қоʻлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023-йил 22-декабр 537-сон буйруғи, 537568 рақамли гувоҳномаси). Натижада, мактаб ўқувчиларида креатив фикрлаш, ижодкорлик ва тадқиқотчилик қобилиятларини ривожлантиришга еришилган;
физика дарслари ва дарсдан ташқари машғулотларда мустақил таълимни ташкил этиш методикаси ўқувчиларни кичик гуруҳларда муаммоли вазиятларни жамоавий ҳал этишга йўналтириш доирасида назарий ўқув-билиш, лаборатория ҳамда лойиҳа топшириқларини бажаришда ўзаро ўргатишга асосланган ҳаракатлар алгоритмини қўллаш орқали такомиллаштирга оид таклифлардан педагогика олий таълим муассасаларининг 60110700- Физика ва астрономия йўналишида “Физика ўқитиш методикаси” фан мустақил таълим мавзуларини ўзлаштиришга қаратилган “Механика ва молекуляр физика” номли ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновация вазирлиги ҳузуридаги 2025-йил 9-июлдаги 258-сон буйруғи, 419853 рақамли гувоҳномаси). Натижада физика ўқитиш методикаси фанини ўқитишда ҳамкорлик ёндашув асосида мустақил таълимни ташкил этишда узвийлик ва узлюксизлик тамойиллари асосида мустақил таълим топшириқлар яратишнинг о ъқув-методик таъминоти бойитилган;
ҳамкорлик технологиялари асосида физикадан мустақил таълим самарадорлигини баҳолаш тизими мотивацион, когнитив, фаолиятли, коммуникатив-ҳамкорлик ва рефлексив мезонларга мос кўрсаткичлар ҳамда қуйи, ўрта, яхши ва юқори даражалар тавсифларини белгилаш, масала ечиш, тест, лаборатория ҳисоботи, кузатув, натижаларини биргаликда таҳлил қилиш орқали ўқувчининг индивидуал ўзлаштириши ва гуруҳ ишига қўшган ҳиссасини аниқлашга йўналтирилган ҳолда ишлаб чиқишга оид таклифлари “Электр ва оптика” номли оʻқув қоʻлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги 2025-йил 15- декабр 232522412-сон буйруғи, №1491-3769-3ф98-800c-1ф83-7581-3017 рақамли гувоҳномаси). Натижада, мактаб ўқувчиларида амалий компетенсияларни шакллантиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish