Абдуллаев Мадияр Данияр ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Ўқувчиларнинг иқтисодий географик компетентлигини ривожлантириш методикаси (10-синф мисолида)”, 13.00.02- Таълим ва тарбиуа назариуаси ва методикаси (география) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Ped6981. 
Илмий раҳбар: Ражабов Фурқат Туракулович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Gr.09.11. 
Расмий оппонентлар: Комилова Нилуфар Қаршибоевна, география фанлари доктори, профессор; Амонов Холмухаммад Нормуротович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактабларининг 10-синфларида “Жаҳон иқтисодий ва ижтимоий география” фанини ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг иқтисодий географик компетентлигини ривожлантириш методикаси бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хорижий давлатлар ва мамлакатимизда география таълими методикаси бўйича олиб борилган илмий тадқиқотларнинг мазмуний, методик, технологик ва компетенсиявий йўналишлари қиёсий-тизимли таҳлил қилиниб, ўқувчиларнинг иқтисодий географик компетентлигини ривожлантиришда назарий билимларни амалий вазиятлар билан боғлаш, педагогик ва рақамли технологияларни интеграциялаш ҳамда компетентлик натижаларини баҳолашни ягона методик тизимда таъминлаш зарурати илмий-методик жиҳатдан аниқлаштирилган; 
ўқувчиларнинг иқтисодий географик компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари 4К ва 5Е таълим моделларини “Яндех Мапс” ҳамда “Гоогле Эартҳ” рақамли воситалари билан интеграциялаш орқали иқтисодий-географик жараёнларни ҳудудий таҳлил қилиш, харита ва статистик маълумотларни қиёсий талқин этиш, сабаб-оқибат боғлиқликларини аниқлаш, муаммоли вазиятларга илмий асосланган ечим ишлаб чиқиш ҳамда мустақил изланиш, танқидий ва ижодий фикрлаш, ҳамкорликда ишлаш кўникмаларини ривожлантириш имкониятлари асосида аниқлаштирилган; 
ўқувчиларнинг иқтисодий географик компетентлигини ривожлантириш методикаси “Иқтисодий занжир” таълимий ўйини орқали жаҳон хўжалиги тармоқлари, мамлакатлар ва маҳсулотлар ўртасидаги иқтисодий-географик боғлиқликларни аниқлаш, “Мега-шаҳар архитектори” ўйини воситасида урбанизациянинг иқтисодий, ижтимоий ва экологик муаммоларини чекланган ресурслар шароитида таҳлил қилиш ҳамда оптимал ечимларни ишлаб чиқиш, “ЛеарнингАппс” ва “Wордwалл” платформалари асосида эса интерактив топшириқлар, ноанъанавий тестлар ва тезкор мустаҳкамлаш фаолиятини ташкил этиш орқали билиш, амалий ва муносабат компонентларини комплекс ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;
иқтисодий география фанини ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг иқтисодий географик компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган методик модел мақсадли, мазмунли, ташкилий-жараёнли ва натижавий-баҳолаш компонентларини билиш, амалий ҳамда муносабат компетенсиялари билан функсионал боғлаш, 4К ва 5Е моделларини педагогик технологиялар, таълимий ўйинлар, рақамли хариталар ва ноанъанавий баҳолаш воситалари билан интеграциялаш ҳамда вазиятли масалалар, лойиҳавий топшириқлар ва рефлексив қайта алоқа орқали ўқувчининг иқтисодий-географик тафаккури ривожланишини изчил мониторинг қилиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларнинг иқтисодий географик компетентлигини ривожлантириш методикаси бўйича олинган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
хорижий давлатлар ва мамлакатимизда география таълими методикаси бўйича олиб борилган илмий тадқиқотларнинг мазмуний, методик, технологик ва компетенсиявий йўналишлари қиёсий-тизимли таҳлил қилиниб, илмий-методик жиҳатдан аниқлаштирилган ўқувчиларнинг иқтисодий географик компетентлигини ривожлантиришда назарий билимларни амалий вазиятлар билан боғлаш, педагогик ва рақамли технологияларни интеграциялаш ҳамда компетентлик натижаларини баҳолашни ягона методик тизимда таъминлаш заруратига доир таклиф ва тавсиялар “Географияни ўқитишда инновацион технологиялар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сонли буйруғи асосида берилган 314-200-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, география дарсларида рақамли ресурслардан комплекс фойдаланиш методикаси такомиллаштирилган, 4К ва 5Е ўқув моделлари иқтисодий география таълимига интеграция қилинган, “География 10” мобил иловаси ҳамда Географ.уз веб-сайти орқали дарс сифати ва ўқувчиларнинг иқтисодий географик компетентлигини оширишга эришилган;
4К ва 5Е таълим моделларини “Яндех Мапс” ҳамда “Гоогле Эартҳ” рақамли воситалари билан интеграциялаш орқали иқтисодий-географик жараёнларни ҳудудий таҳлил қилиш, харита ва статистик маълумотларни қиёсий талқин этиш, сабаб-оқибат боғлиқликларини аниқлаш, муаммоли вазиятларга илмий асосланган ечим ишлаб чиқиш ҳамда мустақил изланиш, танқидий ва ижодий фикрлаш, ҳамкорликда ишлаш кўникмаларини ривожлантириш имкониятлари асосида аниқлаштирилган ўқувчиларнинг иқтисодий географик компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик имкониятларига оид тавсиялар ПЗ-20170929789-сонли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” амалий лойиҳаси вазифаларини бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 29-октябрдаги 01/11-25640-сонли маълумотномаси).  Натижада, ишлаб чиқилган методика мактаб география фани ўқитувчиларининг методик фаолиятида фойдаланиш имконияти кенгайтирилган; 
 “Иқтисодий занжир” таълимий ўйини орқали жаҳон хўжалиги тармоқлари, мамлакатлар ва маҳсулотлар ўртасидаги иқтисодий-географик боғлиқликларни аниқлаш, “Мега-шаҳар архитектори” ўйини воситасида урбанизациянинг иқтисодий, ижтимоий ва экологик муаммоларини чекланган ресурслар шароитида таҳлил қилиш ҳамда оптимал ечимларни ишлаб чиқиш, “ЛеарнингАппс” ва “Wордwалл” платформалари асосида эса интерактив топшириқлар, ноанъанавий тестлар ва тезкор мустаҳкамлаш фаолиятини ташкил этиш орқали билиш, амалий ва муносабат компонентларини комплекс ривожлантириш асосида такомиллаштирилган ўқувчиларнинг иқтисодий географик компетентлигини ривожлантириш методикаси; мақсадли, мазмунли, ташкилий-жараёнли ва натижавий-баҳолаш компонентларини билиш, амалий ҳамда муносабат компетенсиялари билан функсионал боғлаш, 4К ва 5Е моделларини педагогик технологиялар, таълимий ўйинлар, рақамли хариталар ва ноанъанавий баҳолаш воситалари билан интеграциялаш ҳамда вазиятли масалалар, лойиҳавий топшириқлар ва рефлексив қайта алоқа орқали ўқувчининг иқтисодий-географик тафаккури ривожланишини изчил мониторинг қилиш асосида такомиллаштирилган иқтисодий география фанини ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг иқтисодий географик компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган методик моделга доир таклиф ва тавсиялардан ПЗ-20170929789-сонли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” амалий лойиҳаси вазифаларини бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 29-октябрдаги 01/11-25640-сонли маълумотномаси). Натижада география таълим йўналиши талабаларининг, хусусан, бўлажак ўқитувчиларнинг замонавий педагогик технологиялар, инновацион ёндашувлар ва фаол ўқитиш методларини ўзлаштиришига ҳамда уларни география таълими жараёнига самарали татбиқ этиш бўйича касбий-методик компетентлигини ривожлантиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish