Бекбердиева Гулбаҳор Ортиқалиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак ўқитувчиларни касбий муҳитга мослаштиришнинг ташкилий-педагогик асосларини такомиллаштириш (нодавлат олий таълим муассасалари мисолида)”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped6043.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Университй оф Бусинесс анд Сcиенcе.
Илмий раҳбар: Қамбаров Мусохон Мухторжанович, педагогика фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.04.02.
Расмий оппонентлар: Хурвалиева Тармиза Латифовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Камалов Азамат Жамалович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади нодавлат олий таълим муассасалари шароитида бўлажак ўқитувчиларни касбий муҳитга мослаштиришни таъминловчи ташкилий-педагогик асосларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак ўқитувчиларни касбий муҳитга мослаштириш тушунчасининг педагогик моҳияти талабанинг ўқитувчилик фаолиятига ижтимоий, психологик, методик ва амалий жиҳатдан кириб боришини таъминловчи мураккаб педагогик жараён сифатида аниқлаштирилиб, унинг таркибий тузилмаси шахсий тайёргарлик, педагогик муҳит ва касбий фаолият талаблари ўртасидаги ўзаро боғлиқликка таянган мотивацион, когнитив, фаолиятли, рефлектив ҳамда интегратив компонентларнинг узвий яхлитлиги асосида илмий-назарий жиҳатдан асосланган;
бўлажак ўқитувчиларни касбий муҳитга мослаштиришнинг илмий-педагогик тамойиллари ва методологик ёндашувларини нодавлат олий таълим муассасалари шароитида қўллаш имкониятлари бошқарувнинг мослашувчанлиги, академик эркинлик, таълим мазмунини вариатив ташкил этиш, профессор-ўқитувчиларнинг методик салоҳияти, менторлик ва педагогик амалиёт тизимлари ҳамда амалий фаолиятга йўналтирилган ресурсларни ўзаро интеграциялаш асосида очиб берилган;
нодавлат олий таълим муассасаларида бўлажак ўқитувчиларни касбий муҳитга мослаштиришнинг функсионал модели давлат ва нодавлат олий таълим муассасаларида касбий мослашувни ташкил этишнинг бошқарув, академик эркинлик, методик таъминот, педагогик амалиёт, менторлик ва касбий мониторинг билан боғлиқ институционал-педагогик фарқларини қиёсий таҳлил қилишга йўналтирилган дифференциал мезонлар тизими асосида ишлаб чиқилган;
бўлажак ўқитувчиларни касбий муҳитга мослаштириш самарадорлигини баҳолаш механизми мотивацион-меъёрий, когнитив, фаолиятли-амалий ва рефлектив-баҳоловчи мезонларни касбий мотивация, назарий тайёргарлик, амалий ҳаракат, коммуникатив фаоллик, рефлектив фикрлаш ва касбий ролни англаш кўрсаткичлари билан интеграциялаш ҳамда уларни репродуктив, продуктив ва креатив даражаларда диагностика қилиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувчиларни касбий муҳитга мослаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
талабанинг ўқитувчилик фаолиятига ижтимоий, психологик, методик ва амалий жиҳатдан кириб боришини таъминловчи мураккаб педагогик жараён сифатида аниқлаштирилиб, унинг таркибий тузилмаси шахсий тайёргарлик, педагогик муҳит ва касбий фаолият талаблари ўртасидаги ўзаро боғлиқликка таянган мотивацион, когнитив, фаолиятли, рефлектив ҳамда интегратив компонентларнинг узвий яхлитлиги асосида илмий-назарий жиҳатдан асосланган бўлажак ўқитувчиларни касбий муҳитга мослаштириш тушунчасининг педагогик моҳиятига оид тавсиялар “Узлюксиз таълим педагогикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган ва нодавлат олий таълим муассасаларида ўқув жараёнида қўлланилиб, бўлажак ўқитувчиларни самарали мослаштиришда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги №55200-55-сонли  буйруғига асосан). Натижада, боʻлажак оʻқитувчиларнинг касбий муҳитга мослашувига  доир билимларини таркиб топтиришга хизмат қилган;
бошқарувнинг мослашувчанлиги, академик эркинлик, таълим мазмунини вариатив ташкил этиш, профессор-ўқитувчиларнинг методик салоҳияти, менторлик ва педагогик амалиёт тизимлари ҳамда амалий фаолиятга йўналтирилган ресурсларни ўзаро интеграциялаш асосида очиб берилган бўлажак ўқитувчиларни касбий муҳитга мослаштиришнинг илмий-педагогик тамойиллари ва методологик ёндашувларини нодавлат олий таълим муассасалари шароитида қўллаш имкониятларига доир қарашлар ва талқинлар ЎМТРК “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2025 йил март ва сентябр ойларида эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар ва биз”, “Ўзбекистон ёшлари” дастурларни сенарийларини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 10-октябрдаги 05-09-1589-сонли маълумотномаси). Натижада, педагогик тайёргарликнинг замонавий таълабларга мослиги, назаря ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш орқали бўлажак ўқитувчиларнинг касбий идентификацияси ва ўзини намойиш қилиш эҳтиёжи ривожлантириш механизмини асослашга эришилган;
давлат ва нодавлат олий таълим муассасаларида касбий мослашувни ташкил этишнинг бошқарув, академик эркинлик, методик таъминот, педагогик амалиёт, менторлик ва касбий мониторинг билан боғлиқ институционал-педагогик фарқларини қиёсий таҳлил қилишга йўналтирилган дифференциал мезонлар тизими асосида ишлаб чиқилган нодавлат олий таълим муассасаларида бўлажак ўқитувчиларни касбий муҳитга мослаштиришнинг функсионал моделига оид таклифлар Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети бажараётган  С-УЗ800-20-ГР-0038-рақамли “Аccесс миcросчоларшип програм” лойиҳаси доирасида фойдаланилган. (Урганч давлат университетининг 2025-йил 14 октябрдаги 06-184 /4-сон малумотномаси). Натижада, тизимли ёндашув ва замонавий технологиялар воситасида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетенсиясини ривожлантириш ҳамда келгуси фаолиятга тадбиқ қилишга эришилган;
мотивацион-меъёрий, когнитив, фаолиятли-амалий ва рефлектив-баҳоловчи мезонларни касбий мотивация, назарий тайёргарлик, амалий ҳаракат, коммуникатив фаоллик, рефлектив фикрлаш ва касбий ролни англаш кўрсаткичлари билан интеграциялаш ҳамда уларни репродуктив, продуктив ва креатив даражаларда диагностика қилиш асосида такомиллаштирилган бўлажак ўқитувчиларни касбий муҳитга мослаштириш самарадорлигини баҳолаш механизмига доир амалий таклифлар “Узлюксиз таълим педагогикаси” номли дарсликни мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги олий  таълимни  ривожлантириш  тадқиқотлар  маркази  2025-йил  1-декабрдаги 02/ 01-01-536-сон маълумотномаси) Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг касбий муҳитга интеграцияси ва самарали касбий  мослашувчанлик салоҳиятини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish