Шарахматова Анора Комилжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълони

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларни кредит-модул тизимига педагогик-психологик адаптация механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Ped3064.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Мусурманов Рахматилла, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.04.02.
Расмий оппонентлар: Казиева Турғуной Турсунбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Мардонов Шукурулло Қўлдошевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади педагогик олий таълим муассасалари талабаларини кредит-модул тизими асосида ўқитиш жараёнида педагогик-психологик адаптация механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талабаларни кредит-модул тизимига адаптация жараёни механизмларининг педагогик-психологик хусусиятлари микроижтимоий муҳитнинг расмий-институционал, ижтимоий-интерперсонал, дидактик-таълимий ва психологик омилларини талабанинг академик, ижтимоий ҳамда шахсий мослашувига таъсир этувчи детерминантлар сифатида ўзаро боғлиқликда таҳлил қилиш асосида аниқлаштирилган;
талабаларнинг кредит-модул тизимига педагогик-психологик адаптация механизмларини такомиллаштиришнинг дидактик таъминоти мотивацион, қадриятли, фаолиятли ва рефлексив компонентларни мазмуний, ташкилий ҳамда технологик жиҳатдан яхлитлаштириш ва уларни академик, ижтимоий ҳамда психологик мослашувни қўллаб-қувватлашга йўналтириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг кредит-модул таълим тизимига адаптация жараёнини педагогик ва психологик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш модели шахсга йўналтирилган, тизимли, фаолиятли, компетентли ва интегратив ёндашувларни адекватлик ҳамда прогностиклик тамойиллари билан уйғунлаштириш, шунингдек, таълим жараёни субектлари ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг олий таълим муассасасига педагогик-психологик жиҳатдан мослашиш кўникмаларини шакллантириш юзасидан адаптация жараёнини ривожлантириш усуллари социометрик диагностика, психологик изоляция ва дезадаптация ҳолатларини эрта аниқлаш, индивидуал ва гуруҳий мослашув даражасини комплекс баҳолаш ҳамда манзилли коррексион-педагогик ёрдамни ташкил этиш асосида тизимлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларни кредит-модул тизимига педагогик-психологик адаптация механизмларини такомиллаштиришга оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
микроижтимоий муҳитнинг расмий-институционал, ижтимоий-интерперсонал, дидактик-таълимий ва психологик омилларини талабанинг академик, ижтимоий ҳамда шахсий мослашувига таъсир этувчи детерминантлар сифатида ўзаро боғлиқликда таҳлил қилиш асосида аниқлаштирилган талабаларни кредит-модул тизимига адаптация жараёни механизмларининг педагогик-психологик хусусиятларига оид хулосалар “Арт-педагогика” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 21 августдаги 316- сонли буйругʻи). Натижада, талабаларнинг олий таълим муассасасига адаптация даражасини аниқлашнинг методик таъминоти такомиллаштирилган ва амалиётга тавсия этилган. 
мотивацион, қадриятли, фаолиятли ва рефлексив компонентларни мазмуний, ташкилий ҳамда технологик жиҳатдан яхлитлаштириш ва уларни академик, ижтимоий ҳамда психологик мослашувни қўллаб-қувватлашга йўналтириш асосида такомиллаштирилган талабаларнинг кредит-модул тизимига педагогик-психологик адаптация механизмларини такомиллаштиришнинг дидактик материаллари “Нейропедагогика” фани ўқув дарслиги мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 14 апрелдаги 136- сонли буйругʻи) Натижада, талабаларнинг кредит-модул тизими асосида педагогик-психологик адаптация механизмларининг дидактик таъминоти такомиллаштирилиб, амалиётга қўлланилган.
шахсга йўналтирилган, тизимли, фаолиятли, компетентли ва интегратив ёндашувларни адекватлик ҳамда прогностиклик тамойиллари билан уйғунлаштириш, шунингдек, таълим жараёни субектлари ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни таъминлаш асосида такомиллаштирилган талабаларнинг кредит-модул таълим тизимига адаптация жараёнини педагогик ва психологик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш модели; социометрик диагностика, психологик изоляция ва дезадаптация ҳолатларини эрта аниқлаш, индивидуал ва гуруҳий мослашув даражасини комплекс баҳолаш ҳамда манзилли коррексион-педагогик ёрдамни ташкил этиш асосида тизимлаштирилган талабаларнинг олий таълим муассасасига педагогик-психологик жиҳатдан мослашиш кўникмаларини шакллантириш юзасидан адаптация жараёнини ривожлантириш усулларига оид таклиф ва тавсияларидан “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадрийатлар уйгʻунлиги асосида маънавий – ахлоқий тарбийалашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпогʻистон филиалининг 2026-йил 25-февралдаги 98-сонли маълумотномаси) ҳамда махсус фанларнинг силлабусларини такомииллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 18-февралдаги 02/01-01-110-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг кредит-модул таълим тизимига адаптация жараёнини педагогик-психологик қўллаб-қувватлашга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган ҳамда амалиётга тадбиқ этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish