Мадиев Собир Хаиткуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон мусиқа маданиятида танлов ва фестивалларнинг ўрни (1991–2025-йй.)”, 17.00.07 – Маданият назарияси ва тарихи. Маданиятшунослик (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/San406.
Илмий раҳбар: Турсунова Гулшаной Артикжановна, санъатшунослик фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти, PhD.11/2025.27.12.San.03.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Маврулова Мунис Абдухалиловна, фалсафа фанлари доктори, доцент; Абрарова Моҳина Фатхуллаевна, санъатшунослик фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат хореография академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон мусиқа маданиятида танлов ва фестивалларнинг ўрни, уларнинг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари, миллий мусиқа санъатининг тараққиётидаги аҳамияти ҳамда замонавий тенденсияларини комплекс баҳолаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечими бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
танлов (рақобат ва касбий баҳолаш) ҳамда фестивал (ижтимоий-маданий мулоқот майдони)нинг ижтимоий-антропологик моҳияти, институционал механизмларига кўра функционал фарқланиши, шакли (конкурсли, конкурссиз), мазмуни (муайян йўналишга асосланган ёки аралаш), қамрови (халқаро, минтақавий, республика доирасида), элитар (академик), оммавий (демократик) турларининг концептуал-терминологик аппарати аниқланиб, миллий мусиқа маданияти контекстидаги перманентлиги, мулоқотнинг интерактив воситаси сифатидаги ўзига хос таснифи ишлаб чиқилган;
Кушонлар империясидан бошлаб, темурийлар ренессансигача бўлган узоқ тарихий даврда санъат ва ҳунармандчиликда устунликни белгилаш, ижодкорларни рағбатлантириш, маданий алмашинув ҳамда маданий қадриятларни авлоддан авлодга етказиш мақсадларига қаратилган “маърака”, “мусобақа”, “сайил”, “маҳорат синовлари” каби номланишдаги ижодий беллашувлар замонавий терминологиядаги кўрик-танлов ёки фестивалларнинг миллий заминдаги муқобили тарзида баҳоланиб, уларнинг ижтимоий-маданий феномен сифатидаги концептуал асослари ҳамда ихтисослашган бадиий мезонлари аниқланган;
халқаро мусиқий фестиваллар Ўзбекистоннинг глобал маданий макондаги ўрни ва “юмшоқ куч” (софт поwер) нуфузини таъминловчи стратегик институт сифатида баҳоланиб, Байройт (Байреутҳ) фестивали, Париж мусиқа байрамлари, замонавий Европа фестиваллари моделларини республика шароитига мувофиқлаштириш, мусиқа анжуманларининг рақамли технологиялар ва коммуникатив платформалар шароитидаги трансформацияси, виртуал, гибрид форматлари юзага келиши, маданиятлараро диалог ва глобаллашув шароитида миллий идентификацияни сақлаш ҳамда замонавий мусиқа тенденцияларини ривожлантиришдаги икки томонлама функцияси очиб берилган;
танловлар тизими давлат маданий сиёсатининг стратегик йўналиши сифатида баҳоланиб, Миллий мерос ва анъаналар давомийлигини таъминловчи механизмлар (“Халқ чолғулари ижрочилари”, Мукаррама Турғунбоева номидаги “Миллий рақс ижрочилари”, Юнус Ражабий номидаги “Ёш мақом ижрочилари” танловлари); Ватанпарварлик ва миллий идентификацияни шакллантириш воситаси (“Ўзбекистон – Ватаним маним” кўрик-танлови (1995-йилдан); Истеʼдодларни бошқариш тизими (“Ниҳол” давлат мукофоти, “Келажак овози” ва “Ёшлар овози” республика танловлари); Тарихий хотира ва устозлар ижодий меросини қадрлаш: Маъмуржон Узоқов ва Комилжон Отаниёзов каби йирик санъаткорлар хотирасига бағишланган кўрик-танловлар (2015–2017-йй.) тарзида тизимлаштирилиб, миллий мусиқа санъатини жаҳон мусиқа маданиятига интеграциялаштиришдаги ўрни ва ролини оширишдаги аҳамияти далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон мусиқа маданиятида танлов ва фестивалларнинг ўрнини ўрганиш давомида олинган илмий натижалар ва амалий тавсиялар асосида:
танлов (рақобат ва касбий баҳолаш) ҳамда фестивал (ижтимоий-маданий мулоқот майдони)нинг ижтимоий-антропологик моҳияти, институционал механизм-ларига кўра функционал фарқланиши, шакли (конкурсли, конкурссиз), мазмуни (муайян йўналишга асосланган ёки аралаш), қамрови (халқаро, минтақавий, республика доирасида), элитар (академик), оммавий (демократик) турларининг концептуал-терминологик аппарати аниқланиб, миллий мусиқа маданияти контекстидаги перманентлиги, мулоқотнинг интерактив воситаси сифатидаги ўзига хос таснифи ишлаб чиқилганига доир хулоса ва таклифларан “Шарқ тароналари”, Халқаро мақом санъати анжумани ва “Буюк ипак йўли” каби йирик халқаро форумлар стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2026-йил 27-январдаги 02-11-20-284-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур тадбирларни ташкил этишни яхшилашга ва уларнинг маданий дипломатиядаги ролини кучайтиришга ёрдам берган;
халқаро мусиқий фестиваллар Ўзбекистоннинг глобал маданий макондаги ўрни ва “юмшоқ куч” (софт поwер) нуфузини таъминловчи стратегик институт сифатида баҳоланиб, Байройт (Байреутҳ) фестивали, Париж мусиқа байрамлари, замонавий Европа фестиваллари моделларини республика шароитига мувофиқлаштириш, мусиқа анжуманларининг рақамли технологиялар ва коммуникатив платформалар шароитидаги трансформацияси, виртуал, гибрид форматлари юзага келиши, маданиятлараро диалог ва глобаллашув шароитида миллий идентификацияни сақлаш ҳамда замонавий мусиқа тенденцияларини ривожлантиришдаги икки томонлама функцияси очиб берилганига оид таклифлар Оъзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг “Бормисиз, омонмисиз?” кўрсатуви ссенарийларини шакллантиришда фойдаланилган (“Маърифат ижодий бирлашмаси” ДМнинг 2026-йил 30-июндаги 15-20-536-сонли маълумотномаси). Натижада тадқиқот мавзусига доир мусиқа танловлари ва фестивалларининг миллий идентификацияни сақлаш ва маданиятлараро мулоқотни ривожлантиришдаги икки томонлама функсияси халқимиз орасида кенг тарғиб қилинган;
Кушонлар империясидан бошлаб Темурийлар ренессансигача бўлган узоқ тарихий даврда санъат ва ҳунармандчиликда устунликни белгилаш, ижодкорларни рағбатлантириш, маданий алмашинув ҳамда маданий қадриятларни авлоддан-авлодга етказиш мақсадларига қаратилган “маърака”, “мусобақа”, “сайил”, “маҳорат синовлари” каби номланишдаги ижодий беллашувлар замонавий терминологиядаги кўрик-танлов ёки фестивалларнинг миллий заминдаги муқобили тарзида баҳоланиб, уларнинг ижтимоий-маданий феномен сифатидаги концептуал асослари ҳамда ихтисослашган бадиий мезонлари аниқлангани борасидаги илмий натижалардан Оъзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг кўрсатув ссенарийларини шакллантиришда фойдаланилган (“Маърифат ижодий бирлашмаси” ДМнинг 2026-йил 30-июндаги 15-20-536-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинларга юртимизда танлов ва фестивалларнинг шаклланиш тарихи борасида янги ва тўлақонли маълумотлар беришга эришилган.
танловлар тизими давлат маданий сиёсатининг стратегик йўналиши сифатида баҳоланиб, Миллий мерос ва анъаналар давомийлигини таъминловчи механизмлар (“Халқ чолғулари ижрочилари”, Мукаррама Турғунбоева номидаги “Миллий рақс ижрочилари”, Юнус Ражабий номидаги “Ёш мақом ижрочилари” танловлари); Ватанпарварлик ва миллий идентификацияни шакллантириш воситаси (“Ўзбекистон – Ватаним маним” кўрик-танлови (1995-йилдан); Истеʼдодларни бошқариш тизими (“Ниҳол” давлат мукофоти, “Келажак овози” ва “Ёшлар овози” республика танловлари); Тарихий хотира ва устозлар ижодий меросини қадрлаш: Маъмуржон Узоқов ва Комилжон Отаниёзов каби йирик санъаткорлар хотирасига бағишланган кўрик-танловлар (2015–2017-йй.) тарзида тизимлаштирилиб, миллий мусиқа санъатини жаҳон мусиқа маданиятига интеграциялаштиришдаги ўрни ва ролини оширишдаги аҳамияти далиллангани борасидаги хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтида амалиётга жорий этилган, хусусан, марказнинг 2025-йилга мўлжалланган дастури (И йўналиш, 2-банд) ижросида мусиқа танловлари ва фестивалларининг консептуал-терминологик аппарати, илмий таснифи, ижтимоий-маданий функсиялари, шунингдек, ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш, уларни жаҳон маданиятига интеграциялаш ва рақамли форматларни жорий этиш бўйича илмий хулосалардан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2026-йил 20-июлдаги 10/526-сонли далолатномаси). Натижада маънавий-маърифий ишларнинг илмий-методик асослари такомиллаштирилиб, тарғибот материаллари мазмуни бойитилди ва миллий мусиқа маданиятини кенг жамоатчиликка етказиш самарадорлиги оширилган.