Турғунбоева Азизахон Ғуломовнанинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Фарғона водийси оилаларида қадриятлар трансформациясининг ўзига хослиги”, 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.DSc/P301.
Илмий раҳбар: Шоумаров Ғайрат Бахромович психология фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Р.03.02.
Расмий оппонентлар: Абдуллажон Сирожиддинович Бегматов, психология фанлари доктори, профессор; Шарофуддинова Хадича Гулямутдиновна, психология фанлари доктори, профессор; Халимова Машрабой Вохидовна, психология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийси оилаларида қадриятлар трансформациясининг этнопсихологик ва этноҳудудий хусусиятларини тадқиқ этиш, ушбу жараённинг ижтимоий-психологик механизмлари ҳамда унга таъсир этувчи омилларни аниқлаш, баҳолаш ва олинган натижалар асосида илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: оилаларда этник толерантлик ва социал толерантлик кўрсаткичларининг ошиши натижасида, маданий хилма-хилликка очиқ бўлиш, турли гуруҳлар билан конструктив мулоқот ўрнатиш, бағрикенглик ва ижтимоий мослашувчанликнинг ривожланиши ҳамда маҳаллий жамоа билан интеграциялашувининг мустаҳкамланиши асосланган;
вертикал ва горизонтал коллективизм даражасининг ошиши орқали, оилалар этник ва ҳудудий қадриятларни онгли қабул қилиш, уларни амалда қўллашга бўлган мотивацияни кучайтириш, ижобий ҳиссий муносабатларни ривожлантириш ҳамда оилавий барқарорлик узлюксизлигини таъминлашга эришганлиги исботланган;
ёш оилаларда масъулият ҳисси, мустақил қарор қабул қилиш, ички назорат, маданий қадриятларни қадрлаш, ҳамкорлик, масъулият ва ҳалоллик каби қадриятларнинг мустаҳкамланишининг ривожланиши натижасида, оилаларда этноҳудудий бирдамликни кучайтириш ва оилавий ҳамкорликни шаклланишига олиб келгани аниқланган;
оила аъзоларининг этник ва социал толерантлик хусусиятлари уйғунлашуви натижасида, ўз гуруҳини юқори даражада англаш, гуруҳга мансублик ва фахр ҳиссининг ошиши, бошқа гуруҳлар билан очиқ муносабатнинг шаклланиши ҳамда оилаларда ижтимоий бирдамликнинг сезиларли кучайиши асосланган;
этник идентификация, этноҳудудий алоқадорлик, ижтимоий-психологик мослашув, терминал ва инструментал қадриятлар ривожланиши натижасида, оилавий бирдамлик ҳамда қадриятлар трансформациясининг изчиллиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона водийси оилаларида этнопсихологик ва этноҳудудий муносабатларнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини ўрганиш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
оилаларда этник толерантлик ва социал толерантлик кўрсаткичларининг ошиши натижасида, маданий хилма-хилликка очиқ бўлиш, турли гуруҳлар билан конструктив мулоқот ўрнатиш, бағрикенглик ва ижтимоий мослашувчанликнинг ривожланиши ҳамда маҳаллий жамоа билан интеграциялашувининг мустаҳкамланиши асосланганлигига доир маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 4 -ноябрдаги ПМ-156-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» ва «Оила психологияси» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 4-ноябрдаги ПМ-156-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллаларда истиқомат қилувчи оилаларда этнопсихологик ва этноҳудудий муносабатларни шакллантиришнинг уузага келишига сабаб бўлувчи ижтимоий-психологик омилларни аниқлашга еришилган;
вертикал ва горизонтал коллективизм даражасининг ошиши орқали, оилалар этник ва ҳудудий қадриятларни онгли қабул қилиш, уларни амалда қўллашга бўлган мотивацияни кучайтириш, ижобий ҳиссий муносабатларни ривожлантириш ҳамда оилавий барқарорлик узлюксизлигини таъминлашга эришганлиги исботланганлигига оид натижалар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 4 -ноябрдаги ПМ-156-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» ва «Оила психологияси» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 4-ноябрдаги ПМ-156-сон маълумотномаси). Натижада, Оила ва ижтимоий сиёсатга масъул идоралари ҳамда маҳаллий психологик хизмат тизими доирасида оилаларда этнопсихологик ва этноҳудудий жараёнларни ривожлантиришга оид машғулотлар ва тренингларнинг услубий таъминоти бойишига хизмат қилган;
ёш оилаларда масъулият ҳисси, мустақил қарор қабул қилиш, ички назорат, маданий қадриятларни қадрлаш, ҳамкорлик, масъулият ва ҳалоллик каби қадриятларнинг мустаҳкамланишининг ривожланиши натижасида, оилаларда этноҳудудий бирдамликни кучайтириш ва оилавий ҳамкорликни шаклланишига олиб келгани аниқланганлигига доир натижалар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 4 -ноябрдаги ПМ-156-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология», «Оила психологияси» ва «Этнопсихология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 4 -ноябрдаги ПМ-156 -сон маълумотномаси). Натижада Натижада, психодиагностик текширувлар асосида шакллантирилган методикалардан ижтимоий хизмат агентлиги психологлари касбиу фаолиуатининг методик таъминотини боуитишга хизмат қилган;
оила аъзоларининг этник ва социал толерантлик хусусиятлари уйғунлашуви натижасида, ўз гуруҳини юқори даражада англаш, гуруҳга мансублик ва фахр ҳиссининг ошиши, бошқа гуруҳлар билан очиқ муносабатнинг шаклланиши ҳамда оилаларда ижтимоий бирдамликнинг сезиларли кучайиши асосланганлигига доир натижалар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 4 -ноябрдаги ПМ-156-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» , «Оила психологияси» ва «Психологик хизмат» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 4 -ноябрдаги ПМ-156-сон маълумотномаси). Натижада, оилавий муносабатларда этник ва ҳудудий конструктив муносабатлар самарадорлигига таъсир етувчи омилларни аниқлашга еришилган;
этник идентификация, этноҳудудий алоқадорлик, ижтимоий-психологик мослашув, терминал ва инструментал қадриятлар ривожланиши натижасида, оилавий бирдамлик ҳамда қадриятлар трансформациясининг изчиллиги исботланганлиги далилланганлигига доир натижалар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 4 -ноябрдаги ПМ-156-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология», «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025 -йил 4-ноябрдаги ПМ-156-сон маълумотномаси).Натижада, Фарғона водийси оилаларида этнопсихологик ва этноҳудудий муносабатларнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари самарадорлигини шакллантиришнинг психодиагностик жиҳатларини такомиллаштиришга хизмат қилган.