Рустамова Турдихон Неъматжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Етуклик ёшидаги аёлларда ёлғизлик ҳисси намоён бўлишининг психологик хусусиятлари”, 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/P1394.
Илмий раҳбар: Муллабоева Наргиза, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети,  PhD. 01/2025.27.12.P.03.02.
Расмий оппонентлар: Атабаева Наргис  Батировна, психология фанлари доктори, профессор; Юлдашева Махлиё Бахтиёровна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: етуклик ёшидаги аёлларда ёлғизлик ҳисси намоён бўлишининг психологик хусусиятларини тадқиқ этиш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
етуклик давридаги аёлларда ёлғизлик ҳиссининг дифференциал компонентлар кесимида ривожланиши эмосионал ва ижтимоий компонентнинг ёш ва ҳаётий рол ўзгаришларига сезгирлик негизида статик, когнитив компонентнинг эса ситуатив ҳарактерда динамик жиҳатдан юқори даражада ифодаланишига боғлиқлиги туфайли “ёлғизлик ҳиссини” фақатгина психоемосионал ҳолат эмас, балки ривожланиш динамикасига эга психологик конструкт сифатида изоҳлашга имкон берганлиги аниқланган; 
етуклик давридаги аёлларнинг қадриятлар тизимига кўра кучли оғриқли кечинмаларнинг эмосионал, когнитив, ижтимоий компонентларда кучли ифодаланиши ҳаётий мақсадлар ва шахсий қадриятлардаги келажакни режалаштириш салоҳиятини пасайтириб, баъзи ҳолатларда вазиятни қайта баҳолашга олиб келганлиги туфайли ёлғизлик ҳисси қадриятли-мотивасион соҳага икки  векторли таъсир этувчи аффектив омил эканлиги далилланган; 
аёллардаги ёлғизлик, хавотир, эмосионал интеллектнинг ўзаро боғлиқ динамик психологик тизим эканлигига кўра ёлғизликка хос кечинмаларнинг шахс ички регулясиясига таъсири ҳиссий ўзини бошқариш, эмпатия ва ижтимоий персепсия даражасининг пасайишига оилб келиши натижасида вазиятли ҳамда ўзини субъектив идрок этиш билан боғлиқ хавотирланиш ёлғизлик ҳиссининг когнитив контекстда намоён бўлишини белгиловчи интеграл омил сифатида аниқланган;
етуклик давридаги аёлларда ёлғизлик ҳиссини коррексиялашда унинг когнитив, эмосионал ва ижтимоий компонентларидаги статик хусусиятларнинг структуравий-психологик ўзгаришини таъминлаш муҳимлиги сабабли, ёлғизлик ҳиссининг шакли, тури ва ифодаланиш типологиясига когнитив-эмосионал-ижтимоий интервенсиялар орқали мақсадли таъсир кўрсатиш зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Етуклик ёшидаги аёлларда ёлғизлик ҳиссини намоён бўлишининг психологик хусусиятларини ўрганишга доир олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
 етуклик давридаги аёлларда  ёлғизлик ҳиссининг “эмоционал”, “когнитив”, “ижтимоий” компонентлари ёш кесимида турлича ривожланиш динамикаси аниқланиб,  ёлғизлик ҳиссини намоён бўлиши ҳамда ривожланишида ёш ва касб омилининг роли ҳақидаги илмий тасаввурлар, ўз ёлғизлигини англаш (когнитив компонент); салбий ҳиссий кечинма (эмоционал компонент); депривасион омилнинг мавжудлиги, яккаланиш, бегоналашиш (ижтимоий компонент) асосида маълумотлар илмий хулосаланиб, Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-418-сон буйруғи ва 2025-йил 20-августдаги ПМ-418а-сонли маълумотномага асосан “Дифференциал психология. Ривожланиш психологияси” модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-августдаги 29-сонли илмий-методик Кенгаш баённомаси). Мазкур моделнинг жорий этилиши натижасида бошқарув ва ижтимоий соҳада фаолият олиб борувчи бўлажак психолог кадрларни “етуклик ёшидаги аёлларда  йўлғизлик хиссини камийтириш ва коррексиялаш” борасидаги амалий кўникмаларни шакллантириш мақсадида “Дифференциал психология. Ривожланиш психологияси” ўқув фани доирасидаги мавзулар мазмуни ва ўқув услубий мажмуа такомиллаштирилган ;
етуклик давридаги ижтимоий фаолиятга жалб қилинган аёллар ҳамда уй бекаларида ёлғизлик ҳиссининг бошдан кечирилиши (эмоционал, когнитив ва ижтимоий компонентлари) ўртасида аҳамиятли тафовутлар мавжудлиги аниқланган. Олинган илмий натижалар умумлаштирилиб, Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-418-сон буйруғи ҳамда 2025-йил 20-августдаги ПМ-418а-сонли маʼлумотномасига асосан “Дифференциал психология. Ривожланиш психологияси” модулига жорий этилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-августдаги 29-сонли илмий-методик кенгаши баённомаси). Натижада бўлажак психологларнинг етуклик давридаги аёлларда ёлғизлик ҳиссининг фаолият турига қараб турли даражада намоён бўлиши ҳақидаги билимларини бойитиш имконияти пайдо бўлган;
 етуклик ёшидаги аёлларда ёлғизлик ҳиссини келтириб чиқарувчи омилларнинг (қадриятларнинг шахсга боғланиши, хавотирланиш, ўзига ишончнинг пастлиги, депрессия) намоён бўлиши бўйича комплекс ёндашув, улар таъсирининг маҳаллий (миллий турмуш тарзи билан боғлиқ) хусусиятлари текширилиб,  шахснинг ўз қадрини англаши, коммуникатив компотентликни ошириш, касбдошлари ва оила аъзолари билан илиқ муносабатда бўлиш каби шахсий хусусиятлари очиб беришга оид маълумотлар асосида Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-418-сон буйруғи ва 2025-йил 20-августдаги ПМ-418а-сонли маълумотномага асосан “Дифференциал психология. Ривожланиш психологияси” модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-августдаги 29-сонли илмий-методик Кенгаш баённомаси). Натижада бўлажак  психологларни етуклик давридаги аёлларда ёлғизлик ҳисси ортишига таъсир этувчи омилларни камайтиришга қаратилган амалий ишлар самарадорлигини такомиллаштиришга эришилган; 
 етуклик ёшидаги аёлларни асосий эмоционал тузилмасини аниқлаш, эмоционал ривожланишга психологик кўмак кўрсатишни ташхис қилиш, ёлғизлик ҳиссига мойил аёллар  хулқ-атвори ҳамда уни енгиб ўтиш усулларини таҳлил этиш, шунингдек, психология фанидаги мавжуд таснифларни бойитишга хизмат қилувчи амалий машғулотлар ишлаб чиқилган. Мазкур маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-418-сон буйруғи ҳамда 2025-йил 20-августдаги ПМ-418а-сонли маʼлумотномасига асосан “Дифференциал психология. Ривожланиш психологияси” модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-августдаги 29-сонли илмий-методик кенгаши баённомаси). Натижада бўлажак педагог-психологларда етуклик давридаги аёлларда ёлғизлик ҳиссининг пайдо бўлишини эрта  аниқлаш, уларни психологик жиҳатдан таҳлил қилиш ҳамда профилактик  ишларни самарали ташкил этиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish