Қодирова Сурайё Шокировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Руҳий зўравонликка учраган аёлларга психологик ёрдам беришнинг ўзига хос хусусиятлари” 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология ихтисослиги (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/P1586.
Илмий раҳбар: Косимова Наргиза Дилмуратовна, психология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2025.27.12.Р.43.01.
Расмий оппонентлар: Қодиров Умарали Дўстқобилович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Рамазонов Жахонгир Джалолович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади руҳий зўравонликка учраган аёлларга психологик ёрдам беришнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
руҳий зўравонликка учраган аёлларда низоли вазиятларни ҳал қилиш усулларининг деструктив шаклларда намоён бўлиши шахснинг эмоционал зўриқиши, ички хавотири, фрустрацион ҳолати ҳамда ижтимоий мослашувининг бузилиши билан боғлиқ равишда шаклланганлиги туфайли конфликтоген вазиятларда конструктив копинг хулқни рефлексив-мослашув механизмлари асосида ривожлантириш муҳимлиги аниқланган;
руҳий зўравонликка учраган аёлларда психологик саломатлик омилларининг пасайиши депрессив кечинмалар, эмоционал беқарорлик, коммуникатив чекиниш ва психологик ҳимоясизлик ҳолатларининг кучайишига олиб келганлиги сабабли шахснинг ички ресурсларини тиклаш, стрессга бардошлиликни ошириш ҳамда эмоционал барқарорликни аутопсихологик мослашув асосида шакллантириш зарурлиги исботланган;
Айзенкнинг “Ўз-ўзини руҳий ҳолатларини баҳолаш” тести натижаларига кўра руҳий зўравонликка учраган аёлларда хавотир, агрессивлик, ригидлик ва фрустрация кўрсаткичларининг юқори даражада намоён бўлиши ички психологик мувозанатнинг издан чиқиши ва ижтимоий-психологик фаолликнинг пасайишига олиб келганлиги туфайли эмоционал ўзини ўзи бошқариш кўникмаларини когнитив-рефлексив коррексия асосида ривожлантириш муҳимлиги асосланган;
руҳий зўравонликка учраган аёлларга психологик ёрдам кўрсатиш модели ижтимоий-психологик ҳолатни диагностика қилиш, эмоционал зўриқишни камайтириш, шахснинг ўзига бўлган ишончини тиклаш, коммуникатив фаолликни кучайтириш ҳамда психологик ёрдамга эҳтиёжни инновацион психокоррексион ва психореабилитацион технологиялар асосида ривожлантириш орқали такомиллаштирилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Руҳий зоравонликка учраган аёлларга психологик ёрдам беришнинг озига хос хусусиятлари” мавзуси бўйича тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Руҳий зўравонликка учраган аёлларда низоли вазиятларни ҳал қилиш усулларининг деструктив шаклларда намоён бўлиши шахснинг эмоционал зўриқиши, ички хавотири, фрустрацион ҳолати ҳамда ижтимоий мослашувининг бузилиши билан боғлиқ равишда шаклланганлиги туфайли конфликтоген вазиятларда конструктив копинг хулқни рефлексив-мослашув механизмлари асосида ривожлантириш муҳимлиги аниқланган тавсиялардан Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув илмий марказининг 2026-йил 2-июндаги ПМ-112-сонли буйруғи билан “Конфликталогия ва стресс менежмент” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув илмий марказининг 2026-йил 2- июндаги ПМ-112-сонли маълумотномаси). Натижада руҳий зўравонликка учраган аёлларга психологик ёрдам кўрсатиш самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи амалий тавсиялар тизими ишлаб чиқилган.
Руҳий зўравонликка учраган аёлларда психологик саломатлик омилларининг пасайиши депрессив кечинмалар, эмоционал беқарорлик, коммуникатив чекиниш ва психологик ҳимоясизлик ҳолатларининг кучайишига олиб келганлиги сабабли шахснинг ички ресурсларини тиклаш, стрессга бардошлиликни ошириш ҳамда эмоционал барқарорликни аутопсихологик мослашув асосида шакллантириш зарурлиги исботланган тавсиялардан Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув илмий марказининг 2026-йил 2-июндаги ПМ-112-сонли буйруғи билан “Психогигиена” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув илмий марказининг 2026-йил 2- июндаги ПМ-112-сонли маълумотномаси). Натижада руҳий зўравонликка учраган аёлларнинг эмоционал ҳолатини барқарорлаштиришга қаратилган психологик ёрдам механизмлари такомиллаштирилган.
Айзенкнинг “Ўз-ўзининг руҳий ҳолатларини баҳолаш” тести натижаларига кўра руҳий зўравонликка учраган аёлларда хавотир, агрессивлик, ригидлик ва фрустрация кўрсаткичларининг юқори даражада намоён бўлиши ички психологик мувозанатнинг издан чиқиши ва ижтимоий-психологик фаолликнинг пасайишига олиб келганлиги туфайли эмоционал ўзини ўзи бошқариш кўникмаларини когнитив-рефлексив коррексия асосида ривожлантириш муҳимлиги асосланган тавсиялардан Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув илмий марказининг 2026-йил 2-июндаги ПМ-112-сонли буйруғи билан “Консултатив психология ва психокоррексия” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув илмий марказининг 2026-йил 2- июндаги ПМ-112-сонли маълумотномаси). Натижада руҳий зўравонлик оқибатларини камайтиришга йўналтирилган психокоррексион ишлар самарадорлигига эришилган.
Руҳий зўравонликка учраган аёлларга психологик ёрдам кўрсатиш модели ижтимоий-психологик ҳолатни диагностика қилиш, эмоционал зўриқишни камайтириш, шахснинг ўзига бўлган ишончини тиклаш, коммуникатив фаолликни кучайтириш ҳамда психологик ёрдамга эҳтиёжни инновацион психокоррексион ва психореабилитацион технологиялар асосида ривожлантириш орқали такомиллаштирилган тавсиялардан Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув илмий марказининг 2026-йил 2-июндаги ПМ-112-сонли буйруғи билан “Консултатив психология ва психокоррексия” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув илмий марказининг 2026-йил 2- июндаги ПМ-112-сонли маълумотномаси). Натижада руҳий зўравонликка учраган аёлларнинг психологик саломатлигини тиклашга хизмат қилувчи комплекс ёндашув амалиётга жорий этилган.