Хўжаева Нигора Тоир қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ипак ва кимёвий иплардан аралаш кийимбоп тўқималар ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш” мавзусидаги диссертация ишини 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Т6235
Илмий раҳбар:Юсупова Нодира Бахтияровна техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат DSc.03/2025.27.12.Т.21.01
Расмий оппонентлар:  Жуманиязов Қадам Жуманиязович, техника фанлари доктори, профессор;  Ҳафизов Фируз Облобердиевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) 
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Табиий ипак ва кимёвий толалардан аралаш таркибли ипларнинг рационал таркибини илмий асослаш, улар асосида муайян истеъмол ва гигиеник хусусиятларга эга кийимбоп тўқималарни лойиҳалаш ҳамда ишлаб чиқариш технологиясининг параметрларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ипак ва полиестер ипларининг физик-механик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг тўқиш жараёнидаги ўзаро таъсири ва кучланиш-деформация ҳолати назарий асосланди, аралаш таркибли кийимбоп тўқималарни тажрибавий ишлаб чиқариш жараёнида танда ипларининг динамик таранглиги 32–69 сН, арқоқ ипларининг динамик таранглиги 19–47 сН оралиғида ўзгариши аниқланиб, мазкур кўрсаткичларнинг тўқиш жараёнидаги технологик аҳамияти асосланган; 
ипак ва полиестер ипларидан икки қатламли аралаш таркибли кийимбоп тўқималар ассортиментини кенгайтириш мақсадида арқоқ ипларини тўқувчиликка тайёрлаш технологияси такомиллаштирилган, муайян ғижимланиш ва ҳаво ўтказувчанлик хусусиятларига эга кийимбоп тўқималарни ишлаб чиқариш имконияти яратилган; 
икки қатламли, мураккаб ўрилишли аралаш таркибли кийимбоп тўқималарни лойиҳалаш методикаси ишлаб чиқилиб, ип диаметри, қисқариш, зичлик, тўлдириш фоизи ва қатламлар нисбатини аниқлаш усуллари ишлаб чиқилган; 
икки қатламли, мураккаб ўрилишли аралаш таркибли тўқималарни тўқиш жараёнида технологик омилларнинг танда ипларининг узилишлар сонига таъсир механизми аниқланиб, танда ипи таранглиги, ҳомуза баландлиги ва ўрта ҳолат миқдорининг чизиқли, квадрат ва ўзаро таъсир эффектларини ҳисобга олувчи регрессия модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Тўқимадаги ипларнинг узилишини камайтириш орқали аралаш таркибли хомашёлар  асосида янги кийимбоп тўқима сифатини яхшилаш, икки қатламли тўқималар қалинлигини ошириш, янги дизайнини яратиш ҳамда турли таркибдаги кийимбоп тўқималарни лойиҳалаш асосида:
 маҳаллий хомашёни тўқувчиликка тайёрлаш жараёнини  такомиллаштирилган технологияси   асосида  икки қатламли кийимбоп матосини янги ассортиментини тўқув дастгоҳида шакллаҳтириш жараёнлари Тошкент шаҳридаги “ЖАМСТЙЛЕ МАСТЕР ” МЧЖ  ва "ДИАС ТЕКИСТИЛ" МЧЖ корхоналарда жорий этилган (“ЎЗТЎҚИМАЧИЛИКСАНОАТ” уюшмасининг 2026-йил 8 июндаги №01/06-777-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллий хомашёдан 45 % ипак ва 55% полиефир таркибли икки қатламли кийимбоп  тўқима намунасининг ҳаво ўтказувчанлиги 16 %га; ишқаланишга чидамлилиги 2,3%га, ғижимланмаслик даражаси 23%га, гигроскопиклиги 4,7%га,  узилиш кучи 30%гача яхшилашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish