Рузалиев Хожиакбар Шермахаммад ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Барабанли саралаш қурилмасининг конструксиясини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш”, 05.02.02– Механизмлар ва машиналар назарияси. Машинашунослик ва машина деталлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Т5922
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Давидбаев Бахтиёрджан Низамитдинович, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, PhD. 03/2025.27.12. Т .15.06
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Джураев Анвар Джураевич, техника фанлари доктори, профессор; Собиров Холхужа Аббозович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: М.Т.Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади эластик парракли вал билан жиҳозланган барабанли саралаш қурилмасининг конструксиясини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослашдан иборат.
III. Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
сочилувчан материалларни сараланиш жараёнини жадаллаштириш мақсадида эластик парракли вал билан жиҳозланган барабанли саралаш қурилмасининг самарали конструксияси ишлаб чиқилган;
панжарали барабан ва эластик парракни ўзаро таъсир жараёнини динамик таҳлил этиш асосида эластик парракнинг зарб маркази айланиш марказидан унинг узунлигини 2/3 қисмида бўлиши аниқланган;
панжарали барабаннинг бурчак тезлигини аниқлаш имконини берадиган математик модел эластик парракнинг қаршилиги, механик тизимдаги узатмаларнинг фойдали иш коеффициентларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
барабанли саралаш қурилмасининнг мақбул параметрлари ва иш режимларининг қийматлари саралаш даражасининг ўзгариш қонуниятларини ифодалайдиган регрессия тенгламаларини ечиш орқали аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Барабанли саралаш қурилмасининг конструксияси ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
сочилувчан материалларни саралаш қурилмасининг техник ечимига Қирғизистон Республикаси ихтиро патенти олинган (КГ № 448. Устройство для сортировки сыпучего материала. Бюл. № 12. 2025г.). Натижада, барабанли саралаш қурилмаси конструкциясини ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
ишлаб чиқилган эластик парракли вал билан жиҳозланган тупроқ саралаш қурилмаси Наманган вилояти Чортоқ туманидаги “Кўшан” МЧЖ ва Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги “WҲИТЕ БРИCК” МЧЖ ларда жорий этилган (Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2025-йил 28-ноябрдаги 02/15-3920-сон маълумотномаси). Натижада, тупроқ элашдаги сараланиш даражасини 3,4 % … 3,7 % га ва иш унумини 1,2 … 1,4 бараварга оширишга эришилган.