Олламберганов Шерзод Зарифбой  ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Никел киришма атомларининг поликристалл кремнийнинг морфологияси ва электрофизик хоссаларига таъсири” мавзусидаги 01.04.10-Яримоʻтказгичлар физикаси (физика-математика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B.2026.1.PhD/FM897
Илмий раҳбар: Исмайлов Қанатбай Абдреймович, физика-математика фанлари доктори проффесори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердоқ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ва Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12. FM.06.03 Рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар:  Раззақов Алижон Шоназарович   Физика-математика фанлари доктори, профессор, Жалелов Моятдин Асанович, Физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Диссертация ишининг мақсади: никел киришма атомларининг поликристалл кремнийнинг морфологияси ва электрофизик хоссаларига таъсирини ўрганишдан иборат
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор поликристалл кремнийнинг доналар ўлчами ва доналар чегарасининг параметрларига қараб унинг электрофизик параметрларини оширадиган никел киришма атомларини диффузия қилишнинг оптимал технологияси ишлаб чиқилган:
илк бор поликристалл кремнийда никел диффузиясидан сўнг доналар чегарасида никел кластерлар хосил бўлиши ҳамда кластерларнинг ўлчамининг диффузия ҳароратига боғлиқлик механизми аниқланган;
илк бор никел киришма атомлари поликристалл кремнийдаги кислород атомларини ўзига торитиб янги Ни–О, Ни–В, Ни–Си₂ комплесклар хосил қилиши ва доналар чегарасида очиқ боғларни тўлдириши аниқланган;
илк бор никел киришма атомлари поликристалл кремний асосидаги диоднинг ишчи ҳудудидаги нуқсонларни камайтириши ҳамда диодниг электрофизик параметрлари никел киришма атомларини лигерлаш билан яхшилаш мумкинлиги аниқланган; 
илк бор никел киришма атомлари поликристалл кремнийга диффузия қилиш орқали поликристалл кремнийдаги нуқсонларни энергетиc даражаларини бошқариш мумкин эканлиги ҳамда нуқсонларнинг энергиясининг диффузия ҳароратига боғлиқлиги аниқланган;
илк бор поликристалл кремнийдаги нуқсонларни никел диффузия қилиш орқали  чуқур сатҳли нуқсонлар консентрациясини камайтириши ҳамда никел киришма атомларининг нуқсонларни геттеринг ва пассивация жараёнлари орқали нейтралланишини аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Никел киришма атомларининг поликристалл кремнийнинг морфологияси ва электрофизик хоссаларига таъсирини ўрганиш бўйича олинган илмий-амалий натижалар асосида:
Никел киришма атомларини поликристалл кремнийга кенг ҳарорат оралиғида (800,900,1000,1100,1200 °C) диффузия қилиниб, никел атомлари диффузиясининг поликристалл кремнийни электрофизик параметрларини яхшилайдиган диффузия технологияси «ФОТОН» АЖда амалиётга жорий этилган («ФОТОН» аксионерлик жамиятининг 2026-йил 6-апрелдаги 109-сон маълумотномаси). Никел поликристалл кремний асосида хосил қилинган Шоттки диодини барер баландлигини оширади, тескари кучланишдаги оқиш токини камайтиради, диоднинг идеалллик коефисенти 3,8 дан 2,6 гача камаяган. 
никел киришма атомлари билан легирланган поликристалл кремний намуналарида электрофизик ўзгаришини тавсифловчи физик модели Андижон давлат университетининг Ф3-2020092973 рақамли “Кремний кристалларидаги фотонларни бошқарув механизми, квант ўлчами ва флексофотоволтаик эффектлар тўғрисидаги янги билимларни ўзлаштириш, ҳамда, юқори самарали фотоелектрик энергетиc қурилмаларини 3Д форматлашнинг илмий ва амалий асосларни ишлаб чиқиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Андижон давлат университетининг 2026-йил 4-апрелдаги 04-1402-сонли маълумотномаси). Натижада Никел киришма атомлари билан легирланган поликристалл кремний намуналари асосида хосил Шоттки диоднинг оқиш токини қийматлари 2 марта камайган. Конткат сифати яхшиланган сирт ҳолатлар зичлиги 45 % га камайган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish