Ахмедов Мунисбек Мухаммад ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Металлар сиртида лазер плазмасининг ҳосил бўлиши ва унинг шаклланган кратер морфологиясига боғлиқлигини тадқиқ қилиш” мавзусидаги 01.04.11–“Лазер физикаси” (физика-математика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2025.3.PhD/FM1383
Илмий раҳбар: Давлетов Икрам Юсубович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.FM.06.03 Рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: 
Азаматов Зокир Тохирович, физика-математика фанлари доктори, профессор- ЎзМУ ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроелектроника институти Квант электроникаси лаборатория мудири.
Болтаев Ганжабой Сапаевич- физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим, Америка Шаржа университети (БАА)
Йетакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Диссертация ишининг мақсади: алюминий, мис ҳамда молибден сиртларида кратер шаклланиш жараёнида ҳосил бўлган плазманинг асосий физик параметрларини (Не, Те) аниқлаш, шунингдек, плазманинг параметрлари билан шаклланган кратер морфологияси ўртасидаги боғлиқликни ўрганишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
пикосекунд импулсли лазер нурланиши таъсирида Ал, Cу ва Мо металлари учун лазер- индуксияланган плазманинг оптик эмиссия спектрлари ва плазма ҳосил бўлиш механизмлари металнинг термофизик хоссаларига (жумладан, эриш ҳарорати, иссиқлик ўтказувчанлиги, атом массаси) сезгирлиги асосланган;
илк бор плазма эмиссияси спектрал чизиқларининг инструментал ва Штарк кенгайишларини ажратган ҳолда плазмадаги электрон зичлигини аниқлаш усули такомиллаштирилиб Ал, Cу ва Мо плазмаларида электрон зичликнинг лазер нурланиш оқимига боғлиқлик қонунияти аниқланган;
лазер нурланиш оқими билан кратер диаметри ўртасидаги ночизиқли боғлиқлик Ал, Cу ва Мо металлари учун аниқланиб мавжуд назарий моделларга мослиги кўрсатилди, ҳамда кратер ўлчамлари билан плазма параметрлари ўртасида корреляция топилган;
тескари тормозланиш нурланиши ва плазма экранлаш эффекти асосида энергия-баланс модели таклиф қилинди, бунда лазер энергиясининг бир қисми плазма томонидан ютилиши натижасида самарали энергия узатилиши камайиши ва кратер ўлчамларининг тўйиниш жараёни юзага келиши илмий асослаб берилган;
илк бор молибденнинг пикосекунд лазер нурланишидаги ўз-ўзини тартибга солувчи плазма режими тажрибавий аниқланиб, электрон зичлик, ютилиш коеффициенти ва кратер ўлчамлари ўртасидаги тескари боғлиқлик асосида абляция жараёнини чекловчи тескари алоқа механизми асослаб берилган;
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Металлар сиртида лазер плазмасининг ҳосил бўлиши ва унинг шаклланган кратер морфологиясига боғлиқлигини тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Меъталлар сиртида лазер плазмасининг ҳосил бўлиши ва унинг шаклланган кратер морфологиясига боғлиқлиги бўйича олинган тажриба натижалари “УзАуто Моторс” АЖ Хоразм вилояти филиали тасарруфидаги лазер қурилмалари асосида метал ва мураккаб конструктив материалларга лазер билан ишлов бериш жараёнларида қўлланилган (“УзАуто Моторс” АЖ Хоразм вилояти филиалининг 2026-йил 20-майдаги 9000-691-сонли маълумотномаси). Натижада лазер нурланиши параметрларини қувват, частота, импулс давомийлиги ва фокуслаш радиусини оптималлаштириш орқали металларга юқори аниқликда ишлов беришда, пайвандлаш ва микроструктуравий модификация жараёнларида қўлланилган, шунингдек, ишлов бериш сифати сезиларли даражада яхшиланиб якуний маҳсулот сифати ошган.
Лазер нурланиши таъсирида метал сиртида кратер шаклланиш жараёнида ҳосил бўладиган плазманинг параметрларини аниқлаш бўйича олинган экспериментал натижалар ҳамда ишлаб чиқилган ҳисоблаш ёндашувлари Шаржа Америка университети қошидаги Cоммон Ресеарч фаcилитй дастури ФРГ23–C-С56 тадқиқот гранти лойиҳасида фойдаланилган (Америcан Университй оф Шаржаҳ 2026-йил 27-мартдаги маълумотномаси). Натижада суперконденсаторларда қўлланиладиган юқори самарали, арзон ва биологик парчаланадиган мослашувчан ток коллектори учун фемтосекунд лазер билан индукцияланган сирт тузилмаларини олишда ҳосил бўлган плазманинг параметрларини баҳолаш, шунингдек, электрокимёвий фаол майдонни ошириш орқали ион диффузияси ва зарядни сақлаш қобилиятини яхшилашга сезиларли даражада ҳисса қўшган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish