Зиёева Махфуза Соаталиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли таълим технологиялари воситасида бўлажак тарих фани ўқитувчиларининг касбий-ижодкорлик қобилиятини ривожлантириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Ped8531.
Илмий раҳбар: Жамолдинова Одинахон Расуловна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.02.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Озода Сафибуллаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Жуманиёзова Муҳайё Тожиевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли таълим технологиялари воситасида бўлажак тарих фани ўқитувшиларининг касбий-ижодкорлик қобилиятини ривожлантириш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак тарих фани ўқитувчиларининг касбий-ижодкорлик қобилиятини ривожлантиришнинг педагогик мазмуни тарихий-педагогик билимларни рақамли таълим муҳитида ижодий қўллаш, рақамли таълим воситаларидан самарали фойдаланиш, тарихий маълумотларни таҳлил қилиш ва визуаллаштириш, интерфаол таълим контенти ҳамда ижодий педагогик ресурслар яратиш, уларни таҳлил қилиш ва баҳолаш компонентлари асосида такомиллаштирилган;
бўлажак тарих фани ўқитувчиларининг касбий-ижодкорлик қобилиятини ривожлантиришга йўналтирилган рақамли дидактик таъминот тизими “Эдуҳисторй” платформаси таркибидаги “Педагогика тарихи” ва “Рақамли тарих лабораторияси” ўқув курслари ҳамда педагогик дастурий воситалар асосида ишлаб чиқилган мултимедиа материаллари, интерфаол машқлар ва топшириқлар, рақамли тестлар, ҚР-топшириқлар, инфографикалар, тарихий анимациялар ва видеодарсларни ўқув жараёнига интегратив татбиқ этиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак тарих фани ўқитувчиларининг касбий-ижодкорлик қобилиятини рақамли таълим технологиялари воситасида ривожлантиришга йўналтирилган педагогик модел мақсад, мазмун, педагогик жараён ва натижа блокларининг ўзаро узвийлиги асосида ишлаб чиқилиб, унинг педагогик жараён блоки Рақамли Блум таксономиясининг билиш, тушуниш, қўллаш, таҳлил қилиш, баҳолаш ва яратиш босқичлари асосида ўқув-билиш фаолиятини босқичма-босқич ташкил этиш ҳамда сунъий интеллект воситалари ёрдамида тарихий-педагогик ахборотни қайта ишлаш ва ижодий-амалий фаолиятда қўллашга йўналтирилган дидактик механизм асосида такомиллаштирилган;
рақамли таълим технологиялари воситасида бўлажак тарих фани ўқитувчиларининг касбий-ижодкорлик қобилиятини ривожлантириш самарадорлиги касбий-мотивацион, тарихий-рақамли билиш, ижодий-амалий ва рефлексив-диагностик мезонлар ҳамда уларга мос баҳолаш кўрсаткичлари асосида талабаларнинг қуйи, ўрта ва юқори даражалардаги ривожланиш динамикасини аниқлаш, тажриба ва назорат гуруҳлари натижаларини қиёсий ҳамда математик-статистик таҳлил қилиш орқали аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак тарих фани ўқитувчиларининг касбий-ижодкорлик қобилиятини рақамли таълим технологиялари воситасида ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
рақамли таълим воситаларидан самарали фойдаланиш, интерфаол таълим контентини яратиш, мултимедиа материалларини ишлаб чиқиш ҳамда ижодий педагогик маҳсулотларни таҳлил қилиш ва баҳолаш компонентлари асосида таълим жараёнининг педагогик мазмунини такомиллаштиришга оид илмий-педагогик тавсиялардан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида бажарилган АЛ-9524115131-рақамли “Талабаларнинг кўнгилли ижтимоий-методик ҳаракатлари асосида инклюзив ва уйдаги таълим самарадорлигини ошириш технологиялари” номли амалий лойиҳа доирасида таълимнинг рақамли дидактик таъминотини бойитиш, электрон ўқув ресурслари ва мултимедиа материалларини тайёрлаш ҳамда таълим олувчиларнинг мустақил ва ижодий фаолиятини ташкил этишда фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2026-йил 1-июлдаги 01-09/470-сонли маълумотномаси). Натижада таълим олувчиларнинг мустақил, ижодий ва интерфаол фаолиятини ривожлантиришга хизмат қилувчи рақамли дидактик таъминот мазмуни педагогик жиҳатдан бойитилган;
бўлажак тарих фани ўқитувчиларининг касбий-ижодкорлик қобилиятини ривожлантиришга йўналтирилган рақамли дидактик таъминот тизими, “Эдуҳисторй” платформаси, “Педагогика тарихи” ва “Рақамли тарих лабораторияси” ўқув курслари, мултимедиа материаллари, интерфаол топшириқлар, рақамли тестлар, ҚР-топшириқлар, инфографикалар, тарихий анимациялар ва видеодарслардан фойдаланишга оид таклиф ва тавсиялардан “Педагогика тарихи” номли ўқув қўлланмани яратишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 30-апрелдаги 136-сонли буйруғи, 770609-рақамли гувоҳнома). Натижада бўлажак педагогларнинг тарихий-педагогик билимларни замонавий рақамли таълим технологиялари асосида ўзлаштириш, ижодий фикрлаш ва рақамли воситалардан самарали фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилган;
Рақамли Блум таксономияси асосида ўқув-билиш фаолиятини ташкил этиш, сунъий интеллект воситалари ёрдамида тарихий-педагогик ахборотни қайта ишлаш ҳамда уни ижодий-амалий фаолиятда қўллашга оид илмий-педагогик тавсиялардан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида 2025–2026-йилларда бажарилган ИЛ-9524115133-рақамли “Президент мактаблари, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар ўқувчиларини миллий руҳда тарбиялашнинг 7 йиллик дифференциал технологияси” номли инновацион лойиҳа доирасида дидактик материаллар мазмунини бойитишда фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2026-йил 1-июлдаги 01-09/470-сонли маълумотномаси). Шунингдек, мазкур илмий-педагогик ёндашувлар ва “Эдуҳисторй” платформаси материаллари “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг тарихий-маърифий кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (“Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2026-йил 17-июндаги 15-32/493-сон маълумотномаси). Натижада тарихий-педагогик ахборот билан ишлаш, уни қайта ишлаш ва ижодий-амалий фаолиятда қўллашга йўналтирилган дидактик ёндашувлар амалиётга татбиқ этилган;
рақамли таълим технологиялари воситасида бўлажак тарих фани ўқитувчиларининг касбий-ижодкорлик қобилиятини ривожлантириш самарадорлигини касбий-мотивацион, тарихий-рақамли билиш, ижодий-амалий ва рефлексив-диагностик мезонлар ҳамда уларга мос баҳолаш кўрсаткичлари асосида аниқлашга оид илмий-амалий тавсиялардан тажриба-синов ишлари жараёнида талабаларнинг касбий-ижодкорлик қобилияти ривожланиш даражасини баҳолаш, ўқув машғулотларини рақамли дидактик материаллар ва интерфаол топшириқлар асосида ташкил этиш, тажриба ҳамда назорат гуруҳлари натижаларини қиёсий ва математик-статистик таҳлил қилишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик марказининг 2026-йил 15-июлдаги 01/01-01-705-сонли маълумотномаси). Натижада педагогик модел самарадорлиги тажриба-синов натижалари ва математик-статистик таҳлил асосида илмий жиҳатдан тасдиқланган.