Саипова Хилола Абдулхамитовна
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бошланғич синф ақли заиф ўқувчиларда композицион боғланишли нутқни шакллантиришнинг интегратив методикаси”, 13.00.03 – Махсус педагогика (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.DSc/Ped1396.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий маслаҳатчи: Қодирова Феруза Усмановна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.10.03.
Расмий оппонентлар: Шокирова Шахноза Дилмуродовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Холиқов Азамат Қаҳрамонович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Хайитов Лазизбек Рустамжон ўғли, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ақли заиф ўқувчиларда композицион боғланишли нутқни болалар адабиёти материаллари асосида шакллантиришнинг интегратив методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ақли заиф болаларда композицион боғланишли нутқни шакллантиришнинг назарий асослари соғлом болаларда боғланишли нутқнинг онтогенетик қонуниятлари ва ақли заифликдаги специфик хусусиятларини қиёсий таҳлил қилиш жараёнида матннинг семантик-структур бутунлигига устуворлик бериш асосида очиб берилган;
ақли заиф ўқувчиларда композицион боғланишли нутқ даражасини болалар адабиёти материаллари контекстида диагностика қилишда нутқий нуқсонларни намоён бўлиш хусусиятларига кўра таснифлаш ва лексик-семантик нуқсонлар коррексиясида сенсор интеграцияни индивидуал таъминлаш асосида коррексион-ривожлантирувчи дидактик комплекс ишлаб чиқилган;
ақли заиф болаларда композицион боғланишли нутқни шакллантиришнинг интегратив методик алгоритми ўқув материаллари дифференциясида дидактик юклама мақбуллаштириш ва синфлар кесимида коррексион вазифаларни иккиламчи нуқсон даражаларига кўра тизимлаштириш асосида ишлаб чиқилган;
ақли заиф болаларда композицион боғланишли нутқни шакллантиришнинг конструктив модели функсионал-таркибий компонентлари асосида дидактик ва болаларда лексик захирани жадаллаштирувчи “СЎЗЛАР ОЛАМИ” иловаси асосида дастурий таъминот коррексион-педагогик функсиялар устуворлигида такомиллаштирилган;
тизимли-дифференциаллашган болалар адабиёти материаллари ҳамда лексик-семантик дастурий восита интеграцияси асосида ишлаб чиқилган методик алгоритмнинг ақли заиф болалар композицион боғланишли нутқини шакллантиришдаги педагогик самарадорлиги илмий-амалий (ёки тажриба-синов ишлари) жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нодавлат таълим муассасаларида инглиз тилини ўқитиш орқали ўқувчиларнинг социолингвистик компетенсиясини ривожлантириш методикаси тадқиқотининг натижалари асосида қуйидагиларга эришилди:
ақли заиф болаларда композицион богʻланишли нутқни шакллантиришнинг назарий асослари согʻлом болаларда богʻланишли нутқнинг онтогенетик қонуниятлари ва ақли заифликдаги специфик хусусиятларини қиёсий таҳлил қилиш жараёнида матннинг семантик-структур бутунлигига устуворлик бериш асосида очиб беришга оид таклиф ва тавсиялардан АЛ-ФДУ 2026-0021 рақам билан роʻйхатга олинган “Оʻрта ва инклюзив таʼлим мактаблари учун фанлараро оʻқув ресурсларини ишлаб чиқиш (математика, технология, инглиз ва рус тиллари орқали ижтимоий адолат ва таʼлимдаги тенгликни таʼминлаш)” амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Фаргʻона давлат университетининг 2026-йил 8-апрелдаги 268-сонли буйругʻи). Натижада, инклюзив таʼлим мактаблари учун яратилган фанлараро оʻқув ресурсларида ақли заиф оʻқувчиларнинг богʻланишли нутқини шакллантириш согʻлом ва ақли заиф болалардаги нутқий ривожланиш қонуниятларининг қиёсий таҳлилига асосланган ҳамда матннинг семантик-структур бутунлигини таʼминлашга ёʻналтирилган илмий-методик ёндашув билан бойитилган;
болалар адабиёти материаллари контекстида коррексион-ривожлантирувчи дидактик комплексни композицион боғланишли нутқ даражасини диагностика қилишда нутқий нуқсонларни намоён бўлиш хусусиятларига кўра таснифлаш ва лексик-семантик нуқсонлар коррексиясида сенсор интеграцияни индивидуал таъминлаш асосида ишлаб чиқишга оид таклиф ва тавсиялардан “Ўзбек тили орфографияси ва пунктуацияси” номли дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, ўқувчиларнинг гапларни тиниш белгилари билан тўғри расмийлаштиришга доир кўникмалари шакллантирилган;
ақли заиф болаларда композицион боғланишли нутқни шакллантиришнинг интегратив методик алгоритмини ўқув материаллари дифференциясида дидактик юклама мақбуллаштириш ва синфлар кесимида коррексион вазифаларни иккиламчи нуқсон даражаларига кўра тизимлаштиришга доир тавсиялардан “Она тили ўқитиш технологияси” номли дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 1-июндаги 7468-286а-1д7е-э685-40б5-6740-3459-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, дарсликда ақли заиф ўқувчиларга она тилини ўқитишда ички нутқ режалаштириш ва семантик дастурлаш механизмларини ҳисобга олган ҳолда таълим бериш методикаси такомиллаштирилган;
ақли заиф болаларда композицион боғланишли нутқни шакллантиришнинг конструктив модели функсионал-таркибий компонентлари асосида дидактик ва болаларда лексик захирани жадаллаштирувчи “СЎЗЛАР ОЛАМИ” иловаси асосида дастурий таъминотни коррекцион-педагогик функсиялар устуворлигида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Китобхонлик маданиятини шакллантириш методикаси” номли дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 7-октябрдаги 387-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, дарсликлар болалар адабиёти матнлари асосида ўқувчиларнинг китобхонлик кўникмаларини шакллантириш бўйича ассистив-визуал технологиялардан фойдаланиш методикаси бойитилган;
ақли заиф болаларда композицион боғланишли нутқни шакллантиришнинг конструктив модели функсионал-таркибий компонентлари асосида дидактик ва болаларда лексик захирани жадаллаштирувчи “СЎЗЛАР ОЛАМИ” иловаси асосида дастурий таъминотни коррексион-педагогик функсиялар устуворлигида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан АЛМ-202304076-05-сонли “Миллий нейропсихолингвистик ташхислаш методикасини яратиш” мавзусидаги амалий илмий лойиҳани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2025-йил 28-ноябрдаги 04/123884-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳада коррексион-ривожлантирувчи муҳитни ташкил этиш шарт-шароитлари ва ота-оналар ҳамда мутахассислар ҳамкорлигига асосланган педагогик тизим методикаси такомиллаштирилган.