Яхшиев Шерали Бахтиёрович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даражалар бериладиган фан тармоғи): «Кимё фанини ўқитишда ўқувчиларда илмий компетентликни ривожлантириш», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (кимё) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped6698.
Илмий раҳбар: Саримова Дилдора Соаталиевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.К.01.13.М.
Расмий оппонентлар: Рахманова Дилноза Саломовна, кимё фанлари доктори, доцент; Эргашева Гулрухсор Сурхонидиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади кимё фанини ўқитишда ўқувчиларнинг илмий компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари, методик таъминоти ва баҳолаш механизмларини такомиллаштириш орқали таълим самарадорлигини оширишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кимё таълимида ўқувчиларнинг илмий компетентлигини ривожлантиришнинг таркибий тузилмаси мотивацион-қадриятли, когнитив-мазмунли ва продуктив-тадқиқотчилик компонентларининг ўзаро интеграцияси асосида аниқлаштирилиб, уларнинг педагогик мазмуни рефлексив хулоса чиқариш босқичлари билан такомиллаштирилган;
ўқувчилар илмий компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик модел мақсадли, консептуал, мазмунли, жараёнли-технологик ва диагностик-натижавий блокларнинг узвийлиги асосида такомиллаштирилиб, педагогик моделда ўқувчининг фаолияти илмий муаммони англаш, гипотеза илгари суриш, тажрибани режалаштириш, эксперимент ўтказиш, натижаларни қайд этиш, далилларни таҳлил қилиш, хулоса чиқариш ва рефлекция алгоритми асосида ташкил этилиши белгиланган;
7-синф кимё фанидан лаборатория машғулотларини Мета Қуест виртуал реаллик технологияси асосида ташкил этишга мўлжалланган электрон ахборот-таълим ресурси ишлаб чиқилиб, ундан фойдаланишнинг гибрид экспериментал методикаси илмий асосланди ва электрон ресурснинг иммерсивлик, интерактивлик, кўп марталик такрорлаш, индивидуал суръатда ишлаш, хавфсиз эксперимент ўтказиш ва тезкор қайта алоқа бериш имкониятлари ўқувчиларнинг тадқиқотчилик фаолиятини фаоллаштирувчи дидактик восита сифатида асосланган;
кимё фанидан амалий ва лаборатория машғулотлари жараёнида ўқувчиларнинг илмий компетентлигини баҳолаш механизми кўрсаткичлари асосида такомиллаштирилди ва тажриба-синов натижалари асосида ишлаб чиқилган методиканинг педагогик самарадорлиги эмпирик жиҳатдан тасдиқланиб, самарадорлик 1,126 марта, яъни 12,6 фоизга ошгани аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кимё фанини ўқитишда ўқувчиларда илмий компетентликни ривожлантириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
кимё таълимида ўқувчиларнинг илмий компетентлигини ривожлантиришнинг таркибий тузилмаси мотивацион-қадриятли, когнитив-мазмунли ва продуктив-тадқиқотчилик компонентларининг ўзаро интеграцияси асосида аниқлаштирилиб, уларнинг педагогик мазмуни рефлексив хулоса чиқариш босқичлари билан бойитишга оид маълумотлар ва далилларни изоҳлаш орқали такомиллаштиришга оид тавсиялар “Кимё (ўқитувчилар ва ўқувчилар учун)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22- декабрдаги 537-сонли буйруғига асосан нашр рухсатномаси олинган). Натижада ўқувчилар нотаниш табиий ҳодисажараёнларни изоҳлашга, абстракт илмий ғоялар ва тушунчаларни таҳлил қилиш имкониятлари кенгайтирилган;
ўқувчилар илмий компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик модел мақсадли, консептуал, мазмунли, жараёнли-технологик ва диагностик-натижавий блокларнинг узвийлиги асосида такомиллаштирилиб, педагогик моделда ўқувчининг фаолияти илмий муаммони англаш, гипотеза илгари суриш, тажрибани режалаштириш, эксперимент ўтказиш, натижаларни қайд этиш, далилларни таҳлил қилиш, хулоса чиқариш ва рефлекция алгоритми асосида ташкил этилишга оид тавсиялар Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳар ёшлар технопаркида 2024-йилда бажарилган 7-синф кимё фанидан олиб бориладиган амалий машғулот ва лаборатория ишларини виртуаллаштириш мақсадида “Стартуп” лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 26-сентябрдаги 03-33-2293-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларда муаммоли  вазиятда қарор қабул қилиши ҳамда тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиришга эришилган;
7-синф кимё фанидан лаборатория машғулотларини Мета Қуест виртуал реаллик технологияси асосида ташкил этишга мўлжалланган электрон ахборот-таълим ресурси ишлаб чиқилиб, ундан фойдаланишнинг гибрид экспериментал методикаси илмий асосланди ва электрон ресурснинг иммерсивлик, интерактивлик, кўп марталик такрорлаш, индивидуал суръатда ишлаш, хавфсиз эксперимент ўтказиш ва тезкор қайта алоқа бериш имкониятлари ўқувчиларнинг тадқиқотчилик фаолиятини фаоллаштирувчи дидактик воситаларга оид тавсиялар “Сингапур тажрибаси асосида табиий фанларни ўқитиш методикаси” номли қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғига асосан). Натижада ўқувчиларда табиий фанлардан эгалланган назарий билимларни мустаҳкамлаш, амалиётда қўллай олиш, кундалик ҳаётий жараёнларда дуч келган муаммоларни ҳал қилишда фойдалана олишга, мустақил фикрлаш, таққослаш, умумлаштириш ва хулосалаш йўналишида ўқувчи фаолиятини баҳоловчи моделини ишлаб чиқиш самарадорлиги ошган;
кимё фанидан амалий ва лаборатория машғулотлари жараёнида ўқувчиларнинг илмий компетентлигини баҳолаш механизми кўрсаткичлари асосида такомиллаштирилди ва тажриба-синов натижалари асосида ишлаб чиқилган методиканинг педагогик самарадорлиги эмпирик жиҳатдан тасдиқланиб, самарадорликни аниқлашга оид тавсиялар Тошкент вилояти педагогик маҳорат марказининг 2024йил учун узликсиз касбий ривожлантириш курсларининг ишчи ўқув режа ва дастурининг 2.2 модули “Ўқитишнинг замонавий технологияларидан фойдаланиш методикаси” ва 2.3 модули “4к кўникмаларини шакллантириш методикаси” мазмунига сингдирилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 26-сентябрдаги 03-33-2293-сон маълумотномаси). Натижада, диссертация юзасидан берилган хулоса ва таклифлар ишчи ўқув режа ва дастурнинг мазмун ва моҳиятини бойитишда, тингловчиларнинг илмий компетенсияни ривожланишига шароит яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish