Мирзаева Сурайё Маҳмашариф қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумот 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мимемик матнларда мулоқотнинг моделлари: прагмалингвистик ва психолингвистик ёндашувлар”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Fil5994. 
 Илмий маслаҳатчи: Тоирова Гули Ибрагимовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шаҳрисабз давлат педагогика институти. 
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.08.07.
Расмий оппонентлар: Мухаммедова Саодат Худойбердиевна, филология фанлари доктори, профессор; Раҳматуллаев Шарофиддин Нематуллаевич, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилида мимемик матнларда нутқий мулоқот моделларининг назарий ва амалий асосларни ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мимемик матнларнинг тилда ифодаланишида ҳаракат ва ишораларнинг лингвистик репрезентацияси, уларнинг когнитив талқини, визуал-кинесик компонентларнинг семиотик табиати, нутқ вазияти билан уйғунлашуви (ҳаракат+нутқ матни), коммуникантнинг эмоционал ҳолати ва ижтимоий-маданий тажрибаси (эмоция+ мақом+маданият) лингвопрагматик ҳамда психолингвистик ёндашувлар асосида изоҳланган;
мимемик матнларнинг ўзбек тилидаги намуналари асосида ҳаракат-имо-ишора тизими (қўл ҳаракатлари, юз ифодалари, тана мимикаси)нинг миллий маданият, этномаданий қарашлар, урф-одатлар ҳамда бадиий тафаккур билан узвий боғлиқлиги, уларнинг коммуникатив функсиялари (эмоцияни етказиш, мулоқотни йўналтириш, образ яратиш, прагматик таъсир кўрсатиш) лингвомаданий моделлар доирасида илмий жиҳатдан далилланган;
ҳаракат ва ишораларнинг тил воситалари орқали ифодаланиши (вербализация жараёни)да тасвирий бирликларнинг синтактик, семантик ва стилистик хусусиятлари таҳлил қилиниб, мимемик матнларнинг лингвистик моҳияти — ҳаракатнинг ёзма шаклда қайта конструксияланиши, вақт ва макон кўрсаткичлари асосида структураланиши ҳамда матн доирасида функсионал юклама бажариши илмий-назарий жиҳатдан асосланган;
мимемик матннинг шаклланишида жест, мимика ва тана ҳаракатларининг психолингвистик механизмлари (идрок қилиш, когнитив қайта ишлаш, визуал образни вербал ифодага айлантириш) аниқ мисоллар асосида таҳлил қилиниб, уларнинг натижасида вербалсиз коммуникация модели ҳамда ҳаракатлар орқали мулоқот модели илмий-амалий жиҳатдан аниқланган.
  IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мимемик матнларда мулоқотнинг моделлари: прагмалингвистик ва психолингвистик ёндашувларни ўрганиш бўйича олинган натижалар асосида:
мимемик матнларнинг ўзбек тилидаги намуналари асосида ҳаракат-имо-ишора тизими (қўл ҳаракатлари, юз ифодалари, тана мимикаси)нинг миллий маданият, этномаданий қарашлар, урф-одатлар каби лингвопрагматик ҳамда психолингвистик хусусиятларига доир илмий хулосалардан 2020–2023-йилларда бажарилган АМ-Ф3-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 4-декабрдаги 04/1-5825-сон маълумотномаси). Натижада мимемик матнларни таълимий корпус доирасида белгилаш, уларнинг прагматик ва психолингвистик параметрларини аниқлаш, визуал-кинесик бирликларнинг матндаги функсионал юкламасини тавсифлаш ҳамда ўқув жараёнида интерактив ва мултимодал материаллар асосида таҳлил қилиш имкониятлари кенгайган;
ҳаракат ва ишораларнинг тил воситалари орқали ифодаланиши (вербализация жараёни)да тасвирий бирликларнинг синтактик, семантик ва стилистик хусусиятлари юзасидан ишлаб чиқилган илмий-назарий хулосалар ва тавсиялардан 2022–2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат университетининг 2025-йил 4-декабрдаги 04/1-5826-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган меъёрий-ҳуқуқий тавсиялар ҳамда номлаш жараёнига оид илмий-методик ишланмалар мимемик ифода воситаларининг лингвомаданий ва прагматик имкониятларига доир янги далиллар билан бойитилган;
мимемик матннинг шаклланишида жест, мимика ва тана ҳаракатларининг психолингвистик механизмлари ҳақидаги назарий ва амалий хулосалардан “Қашқадарё вилояти телерадиоканали” давлат муассасасида 2025-йил давомида “Файзли кун”, “Репортаж” каби кўрсатувлар ссенарийларини тайёрлаш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадио¬компаниясининг “Қашқадарё вилояти телерадиоканали” 2025-йил 25-ноябрдаги 17-05/179-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув матнларида ҳаракат ва ишораларни ифодаловчи тасвирий бирликлардан мақсадга мувофиқ фойдаланиш, уларнинг стилистик аниқлиги ва ифода таъсирчанлигини ошириш, шунингдек, аудиовизуал материал билан уйғунлигини таъминлаш имкониятлари кенгайган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish