Маратова Хурлиман Бахтияр қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Давлат бошқаруви тизимини такомиллаштиришда “Гоод Говернанcе” консепсияси тамойилларини қўллаш йўллари”, 23.00.02 – “Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Ss289 
Илмий раҳбар: Актам Тошназарович Жалилов, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси, DSc.04/2025.27.12.Ss.01.01.
Расмий оппонентлар: Байриева Алмагул Қурбановна, сиёсий фанлар доктори, доцент; Ҳикматов Фатҳулла Ҳабибуллаевич, сиёсий фанлар фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда давлат бошқаруви тизимини такомиллаштиришда “Гоод Говернанcе” консепсияси тамойилларини қўллаш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Гоод Говернанcе” консепсияси давлат бошқаруви самарадорлиги кўрсаткичларини Барқарор Ривожланиш Мақсадлари (СДГ) билан ўзаро боғлиқ ҳолда баҳолаш имконини берувчи замонавий сиёсий модел эканлиги ҳамда унинг таркибий элементлари сиёсий ислоҳотлар шароитида халқ ишончини мустаҳкамлаш ва жамият барқарорлигини таъминлашда драйвер вазифасини бажарувчи ўзига хос механизм эканлиги илмий жиҳатдан асосланган;
мамлакатимизда сиёсий модернизация жараёнларида халқ билан мулоқот ва ўзаро ҳамкорликнинг институционал самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолини сиёсий ижтимоийлаштиришнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш зарурати асосланиб, “инсон-жамият-давлат” тамойилига асосланган “Ижтимоий давлат консепсия” лойиҳаси ишлаб чиқилди ҳамда унинг инклюзив ижтимоий давлатни шакллантиришда ягона давлат сиёсатини амалга оширишга ижобий хизмат қилиши асослаб берилди;
Ўзбекистон учун энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари ҳамда устувор халқаро рейтинг ва индекслар рўйхатини “Гоод Говернанcе” консепсиянинг мақсадли тамойилларига мос равишда ишлаб чиқиш зарурати асосланиб, бу эса давлат ҳокимияти органлари фаолияти самарадорлигини аниқлашда, шунингдек, халқаро бошқарув стандартларини миллий тамойилларга мувофиқлаштиришда ижобий хизмат қилиши асосланган;
давлат дастурлари ва лойиҳалари натижадорлигини доимий мониторинг қилиш имконини берувчи Давлат дастурлари самарадорлигини баҳолашнинг интеграл методикаси ишлаб чиқилиб (маълумотларга асосланган Дата-Дривен) ҳамда унинг бошқарувда стратегик режалаштириш ва бошқарув кардларининг маъсулиятини кучайтиришга ижобий таъсири илмий асослаб берилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Давлат бошқаруви тизимини такомиллаштиришда “Гоод Говернанcе” консепсияси тамойилларини қўллаш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида қуйидагилар жорий этилди:
“Гоод Говернанcе” консепсияси давлат бошқаруви самарадорлиги кўрсаткичларини Барқарор Ривожланиш Мақсадлари (СДГ) билан ўзаро боғлиқ ҳолда баҳолаш имконини берувчи замонавий сиёсий модел эканлиги ҳамда унинг таркибий элементлари сиёсий ислоҳотлар шароитида халқ ишончини мустаҳкамлаш ва жамият барқарорлигини таъминлашда драйвер вазифасини бажарувчи ўзига хос механизм сифатида уларни давлат хизматчиларининг самарадорлик ва ахлоқий хулқ-атворининг намунавий қоидаларини белгиловчи асосий кўрсаткичлари сифатида татбиқ этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқининг намунавий қоидаларини ва уларнинг касбий фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартибини белгиловчи ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг 2023-йил 31-октябрдаги ГЗ44375353-сон маълумотномаси). Натижада давлат хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари ва уларнинг касбий фаолияти самарадорлигини аниқлаш механизми ишлаб чиқилган;
мамлакатимизда сиёсий модернизация жараёнларида халқ билан мулоқот ва ўзаро ҳамкорликнинг институционал самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолини сиёсий ижтимоийлаштиришнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш зарурати асосланиб, “инсон-жамият-давлат” тамойилига асосланган “Ижтимоий давлат консепсия” лойиҳаси ишлаб чиқиш таклифи Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги демократик давлат принципини изчил амалга ошириш бўйича Экспертлик Кенгаши томонидан Ўзбекистонда демократик давлатни ривожлантириш консепсия лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарининг 2024-йил 13-ноябрдаги 02/4-101-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур таклиф Ўзбекистонда демократик давлатни ривожлантириш консепсияси лойиҳасининг Инсонга сифатли хизмат кўрсатадиган ихчам ва самарали бошқарув тизимини ривожлантириш; Аҳоли муаммоларини маҳалланинг ўзи ечадиган халқчил тизимга айлантириш; Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш каби бобларини ишлаб чиқишда маълум даражада хизмат қилган;
Ўзбекистон учун энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари ҳамда устувор халқаро рейтинг ва индекслар рўйхатини “Гоод Говернанcе” консепсиянинг мақсадли тамойилларига мос равишда белгилаб олиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан Ўзбекистоннинг устувор халқаро рейтинг ва индекслардаги кўрсаткичларини яхшилаш бўйича 2030 йилга қадар чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари Қўмитасининг 2024-йил
 2-декабр 08-10-01-сон маълумотномаси). Натижада, 2030 йилга қадар мамлакатимиз учун устувор бўлган 15та халқаро рейтинг ва индекслар ҳамда мақсадли кўрсаткичлар рўйхати ишлаб чиқилди;
давлат дастурлари ва лойиҳалари натижадорлигини доимий мониторинг қилиш имконини беручи давлат дастурлари самарадорлигини баҳолашнинг интеграл методикасини ишлаб чиқиш орқали қарорлар қабул қилишда шаффофлик, тезкорлик ва мослашувчанликни таъминлашга доир таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги томонидан 2023-2024 йилларга мўлжалланган “Самарали давлат бошқаруви” (“Гоод Говернанcе”) лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигининг 2025-йил 5-май 02-02-83-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур таклифлар дастурлашга оид ҳужжатларнинг мақсадли кўрсаткичларига эришилишини онлайн кузатиб бориш имконини берадиган электрон платформасини ишлаб чиқишда маълум даражада хизмат қилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish