Джураев Нурмурод Абдуюсуповичнинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси: “Давлат ва жамият бошқаруви интеграциясининг барқарор тараққиётдаги ўрни”.
Ихтисослик шифри: 23.00.02-Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Ss465
Илмий раҳбар: Мирзаахмедов Камолиддин Мансуржон ўғли, сиёсий фанлар доктори (DSc), профессор в.б.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети
ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.Ss.01.09 рақамли Илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Жўраев Рўзмат Тўхтасинович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Акрамов Жаҳонгир Джуманазарович, фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 
давлат ва жамият ўртасидаги тенг ҳуқуқли шериклик ва тизимли барқарорликни шакллантириш контекстида сиёсий институтлараро ҳамкорликнинг асосий хусусиятлари ва даражаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон шароитида барқарор ривожланиш жараёнлари - давлат бошқарувини модернизация қилишга қаратилган маъмурий ислоҳотларнинг устувор йўналишлари, рақамли иқтисодиёт инфратузилмасининг институционал ривожланиши ҳамда фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини рағбатлантирувчи механизмлар ўртасидаги функсионал ва стратегик боғлиқликка таяниши асослаб берилган;
давлат ва жамият бошқаруви тизимининг узлюксиз ривожи ижтимоий самарадорлик ва ижтимоий шериклик тушунчалари билан чекланмасдан, ижтимоий адолат, ижтимоий фаровонлик, ижтимоий масъулият каби сиёсий тамойиллари орқали давлат ҳокимиятининг легитимлигини мустаҳкамлаш, фуқаролик жамияти институтларининг сиёсий иштирокини кенгайтириш ҳамда барқарор тараққиётнинг инсонпарвар, инклюзив моделини шакллантирувчи комплекс механизмлар эканлиги илмий далилланган. 
давлат бошқарувининг вертикал тузилмалари ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг горизонтал механизмлари ўртасидаги интеграцион муносабатлар жамоатчилик иштирокини кенгайтириш, ҳисобдорлик, очиқликни таъминлаш, ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини такомиллаштириш орқали жамиятда ишонч даражасини барқарорлаштириши очиб берилган; 
халқ ҳокимиятчилиги тамойилини ривожлантириш давлат ва жамият бошқаруви ўртасидаги институционал ҳамкорликни мустаҳкамловчи стратегик омил сифатида тадқиқ қилиниб, очиқ мулоқот, рақамли иштирок механизмлари фуқароларнинг сиёсий фаоллиги ҳамда давлат органлари ҳисобдорлигини оширишнинг самарали воситаси эканлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тадқиқотнинг натижалари, ундаги илмий хулоса ва таклифларнинг амалиётга жорий етилаётгани бўйича қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим етилган: 
Ўзбекистон шароитида барқарор ривожланиш жараёнлари - давлат бошқарувини модернизация қилишга қаратилган маъмурий ислоҳотларнинг устувор йўналишлари, рақамли иқтисодиёт инфратузилмасининг институционал ривожланиши ҳамда фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини рағбатлантирувчи механизмлар ўртасидаги функсионал ва стратегик боғлиқликка таяниши борасида илгари сурилган амалий таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлигининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил      6-декабрдаги ПФ-243-сон Фармони 3-иловаси билан тасдиқланган Давлат хизматида бошқарув самарадорлигини янада ошириш бўйича “йўл харитаси”нинг 14 ва     17-бандларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлигининг 2026- йил 8-апрелдаги 04-04/2-783-сон далолатномаси). Натижада, давлат бошқаруви тизимини модернизация қилиш, институционал самарадорлигини ошириш ҳамда давлат ва жамият институтлари ўртасидаги интеграцияни чуқурлаштиришда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлигининг давлат органларида натижага асосланган бошқарув тизимини жорий этиш йўналишига муҳим амалий методология бўилб хизмат қилган.  
давлат ва жамият бошқаруви тизимининг узлюксиз ривожи ижтимоий самарадорлик ва ижтимоий шериклик тушунчалари билан чекланмасдан, ижтимоий адолат, ижтимоий фаровонлик, ижтимоий масъулият каби сиёсий тамойиллари орқали давлат ҳокимиятининг легитимлигини мустаҳкамлаш, фуқаролик жамияти институтларининг сиёсий иштирокини кенгайтириш ҳамда барқарор тараққиётнинг инсонпарвар, инклюзив моделини шакллантирувчи комплекс механизмлар эканлиги юзасидан билдирилган амалий таклиф ва тавсияларидан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал - демократик партиясининг 2025-йилга мўлжалланган иш режаси ҳамда 2024 йилги Сайловолди дастури доирасида ўтказилган оммавий тарғибот тадбирларида самарали фойдаланилган. (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал - демократик партиясининг 2025-йил 26-сентябрдаги 01-27/412-сон далолатномаси). Натижада, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг марказий ва ҳудудий бўлинмаларида партия электоратини ижтимоий-сиёсий жиҳатдан фаоллаштириш, уларнинг сиёсий онг ва маданиятини юксалтириш ҳамда партиянинг сайловолди ва истиқболдаги дастурий мақсадларини тарғиб этиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.
давлат бошқарувининг вертикал тузилмалари ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг горизонтал механизмлари ўртасидаги интеграцион муносабатлар жамоатчилик иштирокини кенгайтириш, ҳисобдорлик, очиқликни таъминлаш, ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини такомиллаштириш орқали жамиятда ишонч даражасини барқарорлаштириши борасида илгари сурган сиёсий механизмларидан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2025-2029-йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури ҳамда партиянинг “Ёшлар ва миллий тикланиш” дастурий тарғибот стратегияси илмий методологиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2025-йил 3-октябрдаги 02/01-95-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг дастурий ва тарғибот фаолиятида жамоатчилик иштироки, ижтимоий шериклик ва фуқаролик назорати институтларини ривожлантиришга қаратилган сиёсий механизмларни амалиётга татбиқ этиш самарадорлигини оширган. 
халқ ҳокимиятчилиги тамойилини ривожлантириш давлат ва жамият бошқаруви ўртасидаги институционал ҳамкорликни мустаҳкамловчи стратегик омил сифатида тадқиқ қилиниб, очиқ мулоқот, рақамли иштирок механизмлари фуқароларнинг сиёсий фаоллиги ҳамда давлат органлари ҳисобдорлигини оширишнинг самарали воситаси эканлиги борасида билдирилган амалий таклифлари ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Демократик жараёнларни таҳлил қилиш марказининг 2024-йилги 02/11-сонли буйруқ билан тасдиқланган фаолият дастурининг “Янги Ўзбекистонда миллий бирлик ва сиёсий ҳамжиҳатликни таъминлаш масалалари” мавзусидаги амалий тадқиқотларда самарали фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Демократик жараёнларни таҳлил қилиш марказининг 2025 йил 25 сентябрдаги 02-04/417-сон маълумотномаси). Натижада, Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази томонидан давлат бошқаруви тизимининг муҳим асоси бўлган фуқаролик жамияти институтларини шакллантиришнинг глобал мезонлари, миллий ва универсал тамойиллари асосида давлат ва фуқаролик жамияти институтлари, ННТлар ўртасида легитим ҳамкорлик муносабатларини қарор топтириш, қўлланиши ва бўйсуниши бўйича ўзаро функсияларни ижро этилишининг сифат жиҳатларига эришилишига самарали хизмат қилган.   


 

Yangiliklarga obuna bo‘lish