Умурзакова Мўтабархон Нодир қизининг 
 фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
    

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикасида тиббий суғурта тизимини ривожлантириш йўналишлари”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2024.2.DSc/Iqt706
Илмий маслаҳатчи: Маматов Бахадир Сафаралиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05
Расмий оппонентлар: Олимжонов Одил Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Умурзаков Баходир Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Давронов Шухрат Зухурович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда давлат тиббий суғурта тизимини ривожлантиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш мақсадида давлат тиббий суғуртаси доирасида бепул тиббий хизматлар кўрсатиш ва дори воситаларини тақдим этиш билан боғлиқ харажатларни Давлат бюджети ҳисобидан амалга ошириш таклиф этилган;
давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш самарадорлигини ошириш мақсадида аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш учун ажратиладиган бюджет маблағларини Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали тақсимлаш тартибини жорий этишнинг мақсадга мувофиқ эканлиги асосланган; 
давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этилган ҳудудларда туман (шаҳар) ва ҳудудий даражадаги тиббиёт муассасаларида меҳнат стажини ҳисоблаб чиқариш учун белгиланган миқдорларда солиқ тўлаган шахслар ҳамда вояга етмаганлар, таълим ташкилотлари ўқувчи-талабалари, ҳомиладор аёллар ва икки ёшга тўлмаган боласини парваришлаётган шахслар, меҳнат органларида ишсиз сифатида расмий рўйхатдан ўтганлар ва камбағал оила деб эътироф этилган оилаларнинг аъзолари учун давлат тиббий суғуртаси тизимида юқори технологик тиббий ёрдамни бепул амалга ошириш таклиф этилган;
давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ва тиббиёт муассасалари ўртасида тиббий хизматлар хариди бўйича шартнома тузиш ҳамда ҳар бир даволанган ҳолат ва бажарилган иш ҳажмидан келиб чиқиб, молиялаштиришнинг мақсадга мувофиқ эканлиги асосланган;
бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида кафолатланган пакет доирасида аҳолига кўрсатиладиган тиббий ёрдамни (дори воситалари, сарфлов материаллари ва тиббий буюмлар) Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш ва бунда давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий қилинган ҳудудларда кафолатланган пакет доирасида аҳолига кўрсатиладиган тиббий ёрдам учун маблағларни Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан ажратиш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш мақсадида давлат тиббий суғуртаси доирасида бепул тиббий хизматлар кўрсатиш ва дори воситаларини тақдим этиш билан боғлиқ харажатларни Давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилишининг мақсадга мувофиқ эканлиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 5-сентябрдаги ПҚ-311-сон “Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг 2025-йил 21-ноябрдаги 03/01-5-1/110-сон маълумотномаси). Натижада, соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш ҳамда давлат тиббий суғуртаси механизмларини республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич жорий қилиш чора-тадбирлари белгиланган;
давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш самарадорлигини ошириш мақсадида аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш учун ажратиладиган бюджет маблағларини Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали тақсимлаш тартибини жорий этиш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 5-сентябрдаги ПҚ-311-сон “Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг 2025-йил 21-ноябрдаги 03/01-5-1/110-сон маълумотномаси). Натижада, давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этиладиган ҳудудларда, шу жумладан, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш тизими муассасаларини молиялаштириш учун ажратиладиган бюджет маблағларини тегишлича шаҳар, республика, вилоят бюджети даражасида режалаштириш ҳамда Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ғазна ҳисобварақларига ўтказиш чоралари белгиланган ҳамда Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ҳисобидан давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам доирасида тиббий хизматларни давлат ва хусусий тиббиёт ташкилотларидан харид қилиш учун 2025-йилда 22230,7 млрд. сўм миқдоридаги маблағларнинг йўналтирилишига эришилган; 
давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этилган ҳудудларда туман (шаҳар) ва ҳудудий даражадаги тиббиёт муассасаларида меҳнат стажини ҳисоблаб чиқариш учун белгиланган миқдорларда солиқ тўлаган шахслар ҳамда вояга етмаганлар, таълим ташкилотлари ўқувчи-талабалари, ҳомиладор аёллар ва икки ёшга тўлмаган боласини парваришлаётган шахслар, меҳнат органларида ишсиз сифатида расмий рўйхатдан ўтганлар ва камбағал оила деб эътироф этилган оилаларнинг аъзолари учун давлат тиббий суғуртаси тизимида юқори технологик тиббий ёрдамни бепул амалга ошириш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 5-сентябрдаги ПҚ-311-сон “Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг 2025-йил 21-ноябрдаги 03/01-5-1/110-сон маълумотномаси). Натижада, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига давлат тиббий суғуртаси доирасида бепул тиббий хизматлар кўрсатиш ва дори воситаларини тақдим этиш имкони яратилган;
Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ва тиббиёт муассасалари ўртасида тиббий хизматлар хариди бўйича шартнома тузиш ҳамда ҳар бир даволанган ҳолат ва бажарилган иш ҳажмидан келиб чиқиб, молиялаштиришнинг мақсадга мувофиқ эканлиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 19-майдаги ПФ-88-сон “Республикада соғлиқни сақлаш тизимини ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тамойилларини такомиллаштириш орқали соҳани ислоҳ қилишни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг 2025-йил 21-ноябрдаги 03/01-5-1/110-сон маълумотномаси). Натижада, соғлиқни сақлаш тизимини илғор хорижий тажриба асосида ислоҳ қилиш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш, бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг замонавий тизимини шакллантириш ва соҳага янги бошқарув тамойилларини жорий қилинишига эришилган ҳамда 2025-йил июл ойи ҳолатига Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг шахсий ғазна ҳисобварағидан Тошкент шаҳридаги 113 та тиббиёт ташкилотларига 150 млрд. сўмдан зиёд маблағлар аҳолининг даволаниши ва саломатлигини тиклашга йўналтирилган;
бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида кафолатланган пакет доирасида аҳолига кўрсатиладиган тиббий ёрдамни (дори воситалари, сарфлов материаллари ва тиббий буюмлар) Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш ва бунда давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий қилинган ҳудудларда кафолатланган пакет доирасида аҳолига кўрсатиладиган тиббий ёрдам учун маблағлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан ажратилиши зарурлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 19-июндаги 382-сон “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг 2025-йил 21-ноябрдаги 03/01-5-1/110-сон маълумотномаси). Натижада, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларини белгилаш имкони яратилган. Шунингдек, 2030-йилга қадар тиббиётга бюджетдан ажратиладиган йиллик маблағ ҳажми 2 карра оширилиб, 6 миллиард долларга етказилиши белгиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish