Хайитбоева Лайло Ойбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Харажатларнинг стратегик бошқарув ҳисобини такомиллаштириш”, 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Iqt5498.
Илмий раҳбар: Пардаев Абдунаби Холиқович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Маматқулов Муроджон Шукурович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хўжалик юритувчи субектларда харажатларнинг стратегик бошқарув ҳисобини янада такомиллаштириш бўйича илмий жиҳатдан асосланган тавсия ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
харажатлар ҳисобининг замонавий тизимларини интеграллаш асосида “қиймат занжири” усулига трансформация қилиш таклиф этилган;
харажатларнинг стратегик бошқаруви ҳисобини ЭВА “қиймат занжири”нинг барча бўғинлари харажатлари моддаларини бюджетлаштириш орқали вужудга келадиган четланишларни ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш зарурлиги асосланган;
харажатларнинг стратегик бошқарув ҳисобини ташкил қилиш учун «АБC» (Фаолият турлари), “БСC” (Баланслаштирилган кўрсаткичлар тизими) ҳамда «ЭВА» (Иқтисодий қўшилган қиймат) тизимларини интеграллашган ҳолда қўллаш зарурлиги асосланган;
харажатларнинг стратегик бошқарув ҳисобини масъулият марказлари бўйича ҳисоблаш асосида уни ҳисоб сиёсатида акс эттириш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Харажатларнинг стратегик бошқарув ҳисобини ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш йўналишлари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
харажатлар ҳисобининг замонавий тизимларини интеграллаш асосида “қиймат занжири” усулига трансформацияси бўйича берган таклифи "Андижондонмахсулот" акциядорлик жамиятида харажатларнинг стратегик бошқарув ҳисобини ташкил қилиш ва юритишда фойдаланилган ("Андижондонмахсулот" акциядорлик жамиятининг 2025 йил 14 ноябрдаги 01/14-541-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида “Андижондонмаҳсулот” АЖ тизимидаги ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархини хўжалик юритувчи субъектлар бўйича яхлит тарзда, шунингдек унинг алоҳида олинган таркибий қисмлари, хусусан, масъулият маказлари бўйича ҳам “тўлиқ таннарх” ҳамда “ўзгарувчан харажатлар” бўйича ҳисобга олиш, шунингдек жорий ҳамда истиқболда шу жараёнларнинг стратегик бошқарув ҳисобини ташкил қилиш ва юритиш имконияти пайдо бўлган. “Андижондонмаҳсулот” АЖ тизимидаги хўжалик юритувчи субъектларда харажатларининг стратегик бошқарув ҳисобини ўзгарувчан харажатлар бўйича ҳисобга олиш, харажат моддалари миқдорини олдиндан меёрлаштириш, таҳлил қилиш, четланишларни аниқлаш, назорат қилиб бориш ва истиқболдаги стратегик кўрсаткичларга эришиш учун бошқарув қарорлари қабул қилишнинг тезкор тизимини жорий этиш, шунингдек, илк бор маҳсулот таннархини унинг “қиймат занжири”ниг исталган бўғинидаги миқдорини ҳам ҳисобга олиш, таҳлил қилиш ва четланишларини ҳисобга олиб бориш имконияти яратилган;
харажатларнинг стратегик бошқаруви ҳисобини ЭВА “қиймат занжири”нинг барча бўғинлари харажатлари моддаларини бюджетлаштириш орқали вужудга келадиган четланишларни ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш механизми бўйича берган таклифи "Андижондонмахсулот" акциядорлик жамиятида харажатларнинг стратегик бошқарув ҳисобини ташкил қилиш ва юритишда фойдаланилган ("Андижондонмахсулот" акциядорлик жамиятининг 2025 йил 14 ноябрдаги 01/14-541-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида “Андижондонмаҳсулот” АЖ тизимида маҳсулотлар билан бир қаторда бизнес-жараёнларини ва унинг таркибий элементлари (жараёнлар ва ишлар)ни ҳам бюджетлаштириш асосида “қиймат занжири” таркибида ҳисобга олиш имконияти яратилган. Харажатларнинг стратегик бошқаруви ҳисоби самарадорлигини бюджетлаштириш усули орқали амалга ошириш, бюджет кўрсаткичларининг бажарилишини назорат қилиш, шунингдек вужудга келадиган четланишларини таҳлил қилиш, параметрларини ўзгартириш бўйича стратегик бошқарув қарорларини қабул қилиш имконияти яратилган;
харажатларнинг стратегик бошқарув ҳисобини ташкил қилиш учун «АБC» (Фаолият турлари), “БСC” (Баланслаштирилган кўрсаткичлар тизими) ҳамда «ЭВА» (Иқтисодий қўшилган қиймат) тизимларини интеграллашган ҳолда қўллаш бўйича берган таклифи "Андижондонмаҳсулот" акциядорлик жамиятида харажатларнинг стратегик бошқарув ҳисобини ташкил қилиш ва юритишда фойдаланилган ("Андижондонмаҳсулот" акциядорлик жамиятининг 2025 йил 14 ноябрдаги 01/14-541-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида “Андижондонмаҳсулот” АЖ тизимида илк бор «АБС» (Фаолият турлари – масъулият марказлари), “БСC” (Баланслаштирилган кўрсаткичлар тизими) ҳамда «ЭВА» (Иқтисодий қўшилган қиймат) тизимларидан интеграллашган ҳолда фойдаланиш жорий этилди. Натижада бутун “Андижондонмаҳсулот” АЖ миқёсида, шунингдек унинг алоҳида сегментлари, яъни алоҳида хўжалик юритувчи субъектларининг масъулият марказларида харажатлар таркибини таҳлил қилиш матрицаси асосида тизимлаштириш, мақсадсиз ва истиқболда самара келтирмайдиган харажат моддалари ҳамда фаолият йўналишларини ўзгартириб бориш ёки уларни батамом тугатиш, фаолият йўналишларини дивесификация қилиб бориш бўйича бир неча вариантларни тақдим этиш ва шундай қарорларнинг иқтисодий самарасини истиқболда кўра билиш имконияти яратилган;
харажатларнинг стратегик бошқарув ҳисобини масъулият марказлари бўйича ҳисоблаш асосида уни ҳисоб сиёсатида акс эттириш такомиллаштириш бўйича берган таклифи “Андижондонмаҳсулот” акциядорлик жамиятида харажатларнинг стратегик бошқарув ҳисобини ташкил қилиш ва юритишда фойдаланилган (“Андижондонмаҳсулот” акциядорлик жамиятининг 2025 йил 14 ноябрдаги 01/14-541-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида “Андижондонмаҳсулот” АЖ уюшмаси тизимида харажатларнинг бевосита улар вужудга келаётган объектларда, яъни харажат ҳамда молиявий марказлари бўйича бошқарув ҳисобини ташкил қилиш имкониятини яратиб берган. “Андижондонмаҳсулот” АЖ бўйича унинг алоҳида-алоҳида бўғинларида харажатларни энг пастки бўғинлар даражасида ҳам ҳисобга олиш имконияти яратилган, шунингдек харажат ҳамда даромад учун масъулларни эришган ижобий натижалари учун рағбатлантириш ёки салбий четланишларга йўл қўйганларига нисбатан тегишли чора-тадбирларни кўриш имконияти яратилган.