Алимжанова Дилрабо Собиржонованинг 
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Тижорат банклари фаолиятининг молиявий натижадорлигини ошириш йўналишлари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 
Илмий раҳбар: Курбонбекова Моҳичеҳра Туробжоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Халқаро университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.03/2025.27.12.I.30.01
Расмий оппонентлар: Хусайинов Шавкат Абдишукурович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Султонмуродов Бобир Баҳадирович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳар филиали
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тижорат банклари фаолияти молиявий натижадорлигини таъминлашда банк фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
банкнинг рискларга бардошлилиги ва молиявий барқарорлигини кучайтириш механизми такомиллаштиришда валюта рискларининг олдини олишга қаратилган харажатлар улушини оптимал даражада ошириш орқали банкнинг тақсимланмаган фойдасини сезиларли ошириш асосланган;
банк активларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишда муддатли депозитлар бўйича фоизли харажатларни қисқа муддатли оптималлаштириш орқали активлар рентабеллигининг кейинги ойда қайта мувозанатга қайтишининг ўртача даражасини таъминлаш механизми таклиф этилган;
кредит портфели таркибида муаммоли кредитлар улушини қисқартириш мақсадида ажратилаётган кредитларни скоринг тизимлари, тармоқлар кесимида диверсификация қилиш ҳамда рискка асосланган кредит лимитларини қўллаш орқали тартибга солиш орқали активлар рентабеллигини ошириш асосланган;
банкда левереж кўрсаткичини капитал ва жалб қилинган маблағлар таркибини оптималлаштириш, юқори даромадли активлар улушини ошириш ҳамда риск даражасига мос молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш орқали мустаҳкамлаш асосида банкнинг молиявий натижадорлигини ошириш имконияти асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банклари фаолиятининг молиявий натижадорлигини ошириш йўналишлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
банкнинг рискларга бардошлилиги ва молиявий барқарорлигини кучайтириш механизми такомиллаштиришда валюта рискларининг олдини олишга қаратилган харажатлар улушини оптимал даражада ошириш орқали банкнинг тақсимланмаган фойдасини сезиларли ошириш таклифи Ўзбекистон Саноат қурилиш банк АТБ фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 18-ноябрдаги “Инфлясион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтиш орқали пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида” ПФ-5877-сон Фармонининг 1-иловаси 2-боби 3-хатбошиси ижросини та'минлашга хизмат қилган (Ўзбекистон СҚБ АТБнинг 2026-йил 3-мартдаги 43-07/22-сон ма'лумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида банкнинг тақсимланмаган фойдаси 2025-йилда ўтган йилга нисбатан 66,8 фоизга ошган;
банк активларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишда муддатли депозитлар бўйича фоизли харажатларни қисқа муддатли оптималлаштириш орқали активлар рентабеллигининг кейинги ойда қайта мувозанатга қайтишининг ўртача даражасини таъминлаш механизмига доир таклифи Ўзбекистон саноат қурилиш банк АТБ фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 ноябрдаги “Инфлясион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтиш орқали пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида” ПФ-5877-сон Фармонининг 1-иловаси 2-боби сўнгги хатбошиси ижросини таъминлашга хизмат қилган (Ўзбекистон СҚБ АТБнинг 2026-йил 3-мартдаги 43-07/22-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида банкнинг активлари рентабеллиги 2025 йилда ўтган йилга нисбатан 17 фоизга ошган;
кредит портфели таркибида муаммоли кредитлар улушини қисқартириш мақсадида ажратилаётган кредитларни скоринг тизимлари, тармоқлар кесимида диверсификация қилиш ҳамда рискка асосланган кредит лимитларини қўллаш орқали тартибга солиш орқали активлар рентабеллигини ошириш таклифи Ўзбекистон саноат қурилиш банк АТБ фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 ноябрдаги “Инфлясион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтиш орқали пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида” ПФ-5877-сон Фармонининг 1-иловаси 2-боби 4-хатбошиси ижросини таъминлашга хизмат қилган (Ўзбекистон СҚБ АТБнинг 2026-йил 3-мартдаги 43-07/22-сон маълумотномаси). Натижада, кредит портфели таркибида муаммоли кредитлар улушини қисқартиришда ажратилаётган кредитларни тартибга солиш орқали активлар рентабеллигини 0,3 фоизга оширишга, ҳамда банкнинг муаммоли кредитлари улуши 2025 йилда ўтган йилга нисбатан 12 фоизга камайтиришга эришилган;
банкда левереж кўрсаткичини капитал ва жалб қилинган маблағлар таркибини оптималлаштириш, юқори даромадли активлар улушини ошириш ҳамда риск даражасига мос молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш орқали мустаҳкамлаш асосида банкнинг молиявий натижадорлигини оширишга доир таклифи Ўзбекистон саноат қурилиш банк АТБ фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги “2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги ПФ-5992-сонли фармони 1-иловаси 2-боби 4-хатбошиси ижросини таъминлашга хизмат қилган (Ўзбекистон СҚБ АТБнинг 2026-йил 3-мартдаги 43-07/22-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида банкнинг капиталига қўйиладиган минимал талабларни бажариш 2025 йилда ўтган йилга нисбатан 9 фоизга ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish