Рихсибоев Нозимбек Абдурасул ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Ишлаб чиқариш жараёнларининг иқтисодий самарадорлигини оширишда сунъий интеллектдан фойдаланиш йўналишлари” (08.00.16 – “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция”)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ташкент Интернатионал Университй
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.03/2025.27.12.I.30.01
Расмий оппонентлар: и.ф.д., доц. Ишманова Динора Нурмамад қизи, и.ф.д., проф. Хакимов Зиёдилла Ахмадович, и.ф.д., доц. Исмоилова Гулнора Файзуллаевна.
Етакчи ташкилот: Тошкент Кимё халқаро университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ишлаб чиқариш жараёнларининг иқтисодий самарадорлигини оширишда сунъий интеллектдан фойдаланиш йўналишлари бўйича илмий ва амалий таклифлар тайёрлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Илмий-услубий жиҳатдан “Ишлаб чиқариш жараёнларининг иқтисодий самарадорлигини сунъий интеллект асосида ошириш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш, маҳсулот сифатини яхшилаш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва меҳнат унумдорлигини оширишга йўналтирилган жараёнларнинг барча рақамли экотизимларида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланишга қаратилган тизим сифатида такомиллаштирилган;
Қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарида сунъий интеллект асосида хом ашё, энергия, ишчи кучи ва ускуналар юкланишини бир вақтда мувофиқлаштирувчи “ақлли ресурс тақсимоти” кўп параметрли оптималлаштириш модели асосида синергия самарасини таъминлаш таклифи асосланган;
Қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарда сунъий интеллект жорий этишга тайёрликнинг жамланма индексини технологик инфратузилма ҳолати, кадрлар салоҳияти, маълумотлар базаси ва раҳбарият тайёрлигига кўра юқори (УТИ≥75%), ўрта-юқори (60%≤УТИ<75%), ўрта (45%≤УТИ<60%), паст (30%≤УТИ<45%) ва критик (30%<УТИ) даражаларида стратегик қарорлар қабул қилиш таклифи асосланган;
Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарида сунъий интеллект технологияларини жорий этишнинг иқтисодий самарадорлигини миқдорий қийматлари “СИ_индех” композит кўрсаткичи молиявий, операцион, сифат, ресурс, стратегик, экологик, кадрлар, технологик индикаторлар қийматларини Аналитик иерархия жараёни усули асосида изчиллик нисбатини (CР = 0.089 < 0.10) даражада бўлиши асосланган;
Ишлаб чиқариш корхоналари учун сунъий интеллектга асосланган бошқарув платформалари маълумотлар маркази, сунъий интеллект механизми, ишлаб чиқаришни бошқариш маркази, таҳлилий марказ ҳамда дастурий тизимлар ўзаро алоқасини таъминловчи экотизим асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ишлаб чиқариш жараёнларининг иқтисодий самарадорлигини оширишда сунъий интеллектдан фойдаланиш йўналишлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Илмий-услубий жиҳатдан “Ишлаб чиқариш жараёнларининг иқтисодий самарадорлигини сунъий интеллект асосида ошириш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш, маҳсулот сифатини яхшилаш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва меҳнат унумдорлигини оширишга йўналтирилган жараёнларнинг барча рақамли экотизимларида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланишга қаратилган тизим сифатида такомиллаштирилган. (Ташкент Интернатионал Университй ректорининг 2025-йил 3-декабрдаги №8-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу таклиф олий таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган “Рақамли иқтисодиёт” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган;
қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарида сунъий интеллект асосида хом ашё, энергия, ишчи кучи ва ускуналар юкланишини бир вақтда мувофиқлаштирувчи “ақлли ресурс тақсимоти” кўп параметрли оптималлаштириш модели асосида синергия самарасини таъминлаш таклифи асосланган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 26-июндаги №34-06/87-87-сонли маълумотномаси). Натижада, ишчи кучи, ускуналар, хом ашё ва энергия ресурсларини бозор талаб прогнози, буюртмалар портфели ва ишлаб чиқариш қуввати чекловларини бир вақтда ҳисобга олиб, динамик равишда оптималлаштириш орқали мавжуд ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини 25 фоизга ошириш имконини берди;
қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарда сунъий интеллект жорий этишга тайёрликнинг жамланма индексини технологик инфратузилма ҳолати, кадрлар салоҳияти, маълумотлар базаси ва раҳбарият тайёрлигига кўра юқори (УТИ≥75%), ўрта-юқори (60%≤УТИ<75%), ўрта (45%≤УТИ<60%), паст (30%≤УТИ<45%) ва критик (30%<УТИ) даражаларида стратегик қарорлар қабул қилиш таклифи асосланган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 26-июндаги №34-06/87-87-сонли маълумотномаси). Натижада, тўрт босқичли стратегик йўл харитаси тузилиб, 2025-йилдан 2030-йилгача “Гранд Роад Материалс” МЧЖнинг умумий тайёргарлик индексини 71 фоиздан 90 фоизга етказиш тизими ишлаб чиқилди;
қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарида сунъий интеллект технологияларини жорий этишнинг иқтисодий самарадорлигини миқдорий қийматлари “СИ_индех” композит кўрсаткичи молиявий, операцион, сифат, ресурс, стратегик, экологик, кадрлар, технологик индикаторлар қийматларини Аналитик иерархия жараёни (АҲП) усули асосида изчиллик нисбатини (CР = 0.089 < 0.10) даражада бўлиши асосланган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 26-июндаги №34-06/87-87-сонли маълумотномаси). Натижада, “Гранд Роад Материалс” МЧЖ учун СИ_индех ҳисоблаш жадвали ишлаб чиқилди;
ишлаб чиқариш корхоналари учун сунъий интеллектга асосланган бошқарув платформалари маълумотлар маркази, сунъий интеллект механизми, ишлаб чиқаришни бошқариш маркази, таҳлилий марказ ҳамда дастурий тизимлар ўзаро алоқасини таъминловчи экотизим асосида такомиллаштирилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 26-июндаги №34-06/87-87-сонли маълумотномаси). Натижада, корхонада маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш вақти 72 фоизга, ускуналар носозликларига жавоб бериш вақти 80 фоизга қисқарган.