Талипов Алишер Кучкоровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Кичик бизнесни давлат томонидан инфратузилмавий қўллаб-қувватлашни бошқариш механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.13-“Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2025.1.PhD/Iqt5231
Илмий раҳбари: Салаев Санъатбек Комилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Суюнов Дилмурод Холмурадович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Ғафуров Убайдулло Ваҳобович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Кичик бизнесни давлат томонидан инфратузилмавий қўллаб-қувватлашни бошқариш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий тавсия ҳамда таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: Кичик бизнесни давлат томонидан инфратузилмавий қўллаб-қувватлашни бошқариш механизмларини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича илмий-амалий тавсия, таклифлар ишлаб чиқилганлиги билан ифодаланади. Жумладан:
КБИҚҚни давлат томонидан бошқаришнинг консептуал модели асосланган ҳолда илмий-услубий ёндашувга кўра “кичик бизнесни инфратузилмавий қўллаб-қувватлаш” тушунчасига иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий нуқтайи назардан муаллиф вариантидаги такомиллаштирилган таъриф таклиф этилган;
КБХТ ривожига салбий таъсир кўрсатувчи замонавий институционал чекловларни таҳлили асосида КБИҚҚни давлат томонидан бошқариш ва бошқарув самарадорлигини баҳолашга функсионал-интеграциялашган ёндашув ҳамда миллий, минтақавий ва маҳаллий даражада давлат томонидан бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизми бўлган ягона бошқаруви марказини ташкил этиш таклифи асосланган;
Социологик тадқиқотлар асосида Тошкент шаҳрида КБИҚҚнинг ҳозирги ҳолати баҳоланган ҳамда КБИҚҚ обектларини ташкил қилишда ДХШ лойиҳаларини кенгайтириш ва давлат бошқаруви механизмини такомиллаштириш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқилган;
Ҳудудда КБИҚҚни давлат томонидан бошқариш механизмини такомиллаштириш ва КБХТни ривожлантиришнинг 2035 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Инфратузилма” ва “инфратузилма хизмати” тушунчаларининг таснифи ишлаб чиқилиб, КБИҚҚни давлат томонидан бошқариш механизми, КБИҚҚ ташкилотлари ва КБХТ субектлари ўртасидаги муносабатлар предмети, КБИҚҚ шакллари рўйхати бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо–саноат Палатасининг 2026 йил 30 июндаги 01-06-30-6641-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга қўллаш натижасида КБХТни ривожлантиришнинг ҳозирги босқичида КБИҚҚ шакллари рўйхати янгиланишига эришилган;
КБХТ ривожланишига салбий таъсир кўрсатувчи институционал чекловлар моҳияти таҳлил қилинган ҳолда КБИҚҚ чора-тадбирлари гуруҳланган ҳамда ҳудудий даражада КБИҚҚ учун хўжалик фаолиятининг устувор турларини танлаш, КБХТ субектларини давлат бошқаруви самарадорлигини баҳолаш бўйича ёндашув Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо–саноат Палатасининг 2026 йил 30 июндаги 01-06-30-6641-сон далолатномаси). Ушбу ёндашувни амалиётда қўллаш натижасида КБИҚҚни миллий, минтақавий ва маҳаллий даражада давлат томонидан бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизми - ягона давлат бошқаруви марказини ташкил этиш асосланган;
Тошкент шаҳри мисолида ҳудудий даражада КБИҚҚни давлат бошқаруви механизми социологик сўровномалар асосида баҳолаш натижалари ва КБИҚҚ обектларини шакллантириш бўйича ДХШ лойиҳаларининг ҳудудий миқёсда амалга ошириш механизми Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо–саноат Палатасининг 2026 йил 30 июндаги 01-06-30-6641- сон далолатномаси). Ушбу механизмни амалиётда қўллаш натижасида бизнес ва давлатнинг ўзаро ҳамкорлигини шерикликка, КБИҚҚнинг давлат бошқаруви самарадорлигини оширишга эришилган;
ҳудудда КБИҚҚни давлат томонидан бошқариш механизмини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклифлар ҳамда КБХТни ривожланишининг асосий кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо–саноат Палатасининг 2026 йил 30 июндаги 01-06-30-6641-сон далолатномаси). Ушбу механизмни амалиётда қўллаш натижасида Тошкент шаҳрида КБХТнинг ривожланиш истиқболларини 2035 йилгача прогноз қилишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish