Зикриллаев Нусратилла Нуруллаевичнинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, “Кончилик саноати корхоналарининг инвестицион жозибадорлигини ошириш механизмини такомиллаштириш”, ихтисослик шифри 08.00.03 - "Саноат иқтисодиёти".
    Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Iqt3182
    Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Мухитдинова Камола Алишеровна.
    Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
    ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.1.02.05.
    Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Аллаева Гулчеҳра Жалгасовна, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор Юлдашева Саодат Арислановна.
    Етакчи ташкилот: “МИСиС”нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали.
    Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кончилик саноати корхоналарининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш механизмини такомиллаштириш бўйича назарий ва амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кончилик саноати корхоналарида техник хавфсизлик ва инвестицион жозибадорлик ўртасидаги боғлиқликни баҳолашга асосланган комплементар кооперация блок-схемасини қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
кончилик саноати корхоналарининг инвестицион жозибадорлигини оширишда капитал структурасини оптималлаштириш, асосий фондларни модернизация қилиш, молиявий барқарорликни таъминлаш, инновацияни қўллаб-қувватлаш, кадрлар салоҳиятини, стратегик бошқарув ва режалаштиришни ривожлантириш каби йўналишларда таҳлилий ёндашув асосида инвестицион жозибадорликни рағбатлантириш рекурсив механизми такомиллаштирилган; 
кончилик саноати корхоналарида инвестицион жозибадорликни ошириш учун технологик модернизация, ишлаб чиқариш оптималлашуви, хавфсизлик ва экология, инвестиция лойиҳалари ҳамда рақамли трансформация дастури такомиллаштирилган;
кончилик саноати ва очиқ конларни қайта ишлашга киритилган инвестицияларнинг истиқболдаги ҳолатини аниқлаш ва прогнозларни амалга ошириш учун саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми, асосий фондлар қиймати, ишчилар сони, соф тушум, соф фойда, ишлаб чиқариш харажатлари каби кўрсаткичлар асосида эконометрик модел шакллантирилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кончилик саноати корхоналарининг инвестицион жозибадорлиги механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий натижалар асосида: 
кончилик саноати корхоналарида техник хавфсизлик ва инвестицион жозибадорлик ўртасидаги боғлиқликни баҳолашга асосланган комплементар кооперация блок-схемасини жорий этиш бўйича таклифлар “Олмалиқ КМК” АЖнинг фаолийатига жорий этилган (“Олмалиқ КМК” АЖ 2026 йил 14 июлдаги СЛ-686-сонли далолатномаси). Илмий натижаларни қўллаш асосида корхонанинг техник хавфсизлик кўрсаткичларини ошириш эвазига инвестицион жозибадорлик коеффисиентини 19,5%га  оширишга эришилган;
кончилик саноати корхоналарининг инвестицион жозибадорлигини оширишда капитал структурасини оптималлаштириш, асосий фондларни модернизация қилиш, молиявий барқарорликни таъминлаш, инновацион ривожланиш, кадрлар салоҳиятини, стратегик бошқарув ва режалаштиришни ривожлантириш каби йўналишларда таҳлилий ёндашув асосида инвестицион жозибадорликни рағбатлантириш рекурсив механизмини такомиллаштириш таклифлари “Олмалиқ КМК” АЖнинг фаолийатига жорий этилган (“Олмалиқ КМК” АЖнинг (“Олмалиқ КМК” АЖ 2025 йил 72026 йил 14 июлдаги СЛ-686-сонли далолатномаси). Ушбу механизмни амалийотга жорий этиш натижасида корхонага инвестиция жалб қилишда 1,91% лик ўсиш имконини берган;
кончилик саноати корхоналарида инвестицион жозибадорликни ошириш учун технологик модернизация, ишлаб чиқариш оптималлашуви, хавфсизлик ва экология, инвестицион лойиҳалар ҳамда рақамли инфратузилма каби таркибий тузилмага эга рақамли трансформация дастурини такомиллаштириш бўйича таклифлар “Олмалиқ КМК” АЖнинг фаолийатига жорий этилган (“Олмалиқ КМК” АЖнинг (“Олмалиқ КМК” АЖ 2026 йил 14 июлдаги СЛ-686-сонли далолатномаси). Ушбу дастурни амалиётга жорий этиш натижасида технологик модернизация, ишлаб чиқариш оптималлашуви, хавфсизлик ва экология, инвестицион лойиҳалар ҳамда рақамли инфратузилма блоклари бўйича комплекс ёндашув асосида ишлаб чиқариш харажатларини 0.13% (соф иқтисодий самара 5 млрд.сўм) га тежаш имконини берган;
кончилик саноати ва очиқ конларни қайта ишлашга киритилган инвестицияларнинг истиқболдаги ҳолатини аниқлаш ва прогнозларни амалга ошириш учун саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми, асосий фондлар қиймати, ишчилар сони, соф тушум, соф фойда, ишлаб чиқариш харажатлари каби кўрсаткичлар асосида эконометрик моделни шакллантириш бўйича илмий таклифлар Кончилик саноати ва геология вазирлигига қабул қилинди (“Олмалиқ КМК” АЖ 2026 йил 14 июлдаги СЛ-686-сонли далолатномаси). Натижада кончилик саноатида 2030 йилга бориб инвестициялар ҳажмини 88,8 фоизга (36 351 млрд сўмдан 68 640 млрд сўмгача) ошириш ҳамда меҳнат унумдорлигининг ошиши ҳисобига банд бўлганлар сонини 26,7 фоизга (59,6 минг кишидан 43,7 минг кишигача) оптималлаштириш бўйича илмий асосланган истиқболли йўналишлар белгилаб берилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish