Тураев Бобур Ботир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Турлича ёш тоифаларидаги беморларда аорта коарктациясининг жарроҳлик давоси натижалари», 14.00.34 – Юрак-қон томир хирургияси (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2022.4.PhD/Tib3230.
Илмий раҳбар: Абралов Ҳакимжон Кобилжонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи ва рақами: Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.08.01.
Расмий оппонентлар: Алиев Шерзод Маҳмудович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юлбарисов Абдурасул Абдужалилович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Болалар миллий тиббиёт маркази (Тошкент шаҳри, Ўзбекистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: Амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аорта коарктацияси билан касалланган беморларнинг ёш тоифасига қараб оптимал хирургик усулларни қўллаш орқали ушбу касалликни жарроҳлик йўли билан даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аорта коарктацияси мавжуд кичик ёшли беморларда “резексия ва кенгайтирилган учма-уч анастомоз”, катта ёшдаги беморларда эса аорта девори эластиклигининг пасайиши натижасида унинг мобиллигининг чекланиши сабабли ямоқли аортопластика усулларини қўллаш кам асоратлар билан кечиши ва барқарор гемодинамик натижалар таъминлаши аниқланган;
аорта коарктацияси бўлган болаларда чап қоринча функсияси пасайишига олиб келувчи мустақил предикторлар сифатида аортанинг истмус қисми диаметрининг З-кўрсаткичи, аорта равоқи гипоплазияси ва митрал регургитация даражаси эканлиги аниқланган;
операциядан кейинги қайта сиқилиш (рекоарктация) ривожланиши аорта равоқининг гипоплазияси, коарктация соҳасидаги сиқилиш даражаси ва қўлланилган жарроҳлик усули тури билан, яъни аортанинг анатомик тор сегментининг етарли даражада резексия қилинмаслиги ёки қолдиқ дуктал тўқиманинг сақланиб қолиши билан боғлиқ ҳолда ишончли корреляцияда эканлиги аниқланган;
аорта коарктацияси ўз вақтида жарроҳлик йўли билан коррексия қилинмаган ҳолатларда кўтарилувчи аорта дилатацияси, аортал регургитация ва артериал гипертензия шаклланиши бемор ёши ва операция олдидан босим градиенти билан, яъни аортада узоқ муддат сақланиб қолувчи ва проксимал аорта бўлимлари ҳамда аорта клапанига ортиқча юклама берувчи юқори артериал босим таъсири билан ишончли корреляцияда эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Турли ёш тоифаларидаги беморларда аорта коарктациясининг жарроҳлик даволаш натижаларини такомиллаштиришга қаратилган илмий тадқиқот натижалари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техника кенгашининг 2025 йил 7 июлдаги №21/73-сонли хулосаси асосида амалиётга татбиқ этилди.
Ишлаб чиқилган илмий тавсиялар Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (2024 йил 18 октябрдаги №188-сон буйруқ) ва Фарғона вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (2024 йил 29 ноябрдаги №75 И/Ч-сон буйруқ) клиник амалиётига жорий қилинди:
биринчи илмий янгилик: аорта коарктацияси мавжуд кичик ёшли беморларда “резексия ва кенгайтирилган учма-уч анастомоз”, катта ёшдаги беморларда эса аорта девори эластиклигининг пасайиши натижасида унинг мобиллигининг чекланиши сабабли ямоқли аортопластика усулларини қўллаш кам асоратлар билан кечиши ва барқарор гемодинамик натижалар таъминлаши аниқланганлиги Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (2024 йил 18 октябрдаги №188-сон буйруқ) ва Фарғона вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (2024 йил 29 ноябрдаги №75 И/Ч-сон буйруқ) жорий этилдган. Ушбу тактик ёндашув операциядан кейинги гемодинамик натижаларни яхшилашга ва эрта реабилитацияни таъминлашга хизмат қилди. Ижтимоий самарадорлиги: ушбу тактик ёндашувни амалиётга жорий этиш натижасида беморларнинг стационарда даволаниш муддати қисқариб, операциядан кейинги даврда функсионал ҳолатининг тез тикланишига эришилди. Бу эса беморларнинг эрта реабилитациясига, уларнинг кундалик ҳаётга тезроқ қайтишига ҳамда оила ва жамиятга тушадиган ижтимоий юкламани камайтиришга хизмат қилди. Шу билан бирга, операциядан кейинги асоратлар частотасининг камайиши беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва ногиронлик хавфини пасайтиришга ижобий таъсир кўрсатди. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур жарроҳлик тактикаси қўлланилиши натижасида беморларнинг стационарда даволаниш муддати ўртача 8 кундан 6 кунгача қисқарди. Стационарда 1 ўрин-кун нархи 300000 сўм деб ҳисобланганда, ҳар бир бемор учун 600000 сўм маблағ тежалди. Йил давомида ўртача 30 нафар бемор даволанишини ҳисобга олганда, йиллик иқтисодий тежамкорлик 18000000 сўмни ташкил этади. Хулоса: кичик ёшли беморларда кенгайтирилган учма-уч анастомоз усулини қўллаш рекоарктация хавфини камайтириш ва стационарда даволаниш муддатини қисқартириш орқали тиббий ёрдам самарадорлигини оширишга хизмат қилди;
иккинчи илмий янгилик: аорта коарктацияси бўлган болаларда чап қоринча функсияси пасайишига олиб келувчи мустақил предикторлар сифатида аортанинг истмус қисми диаметрининг З-кўрсаткичи, аорта равоқи гипоплазияси ва митрал регургитация даражаси экани аниқланганлиги  Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (2024 йил 18 октябрдаги №188-сон буйруқ) ва Фарғона вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (2024 йил 29 ноябрдаги №75 И/Ч-сон буйруқ) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ушбу ёндашувни амалиётга жорий этиш натижасида чап қоринча функсияси пасайиши хавфи юқори бўлган беморларни эрта аниқлаш ва мақсадли бошқариш имкони яратилди, бу эса операциядан кейинги даврда интенсив терапия бўлимида (CИCУ) даволаниш муддатининг қисқаришига олиб келди. Натижада беморларнинг тезроқ барқарорлашиши ва умумий реабилитация даврининг қисқариши таъминланиб, уларнинг кундалик ҳаётга қайтиши жадаллашди ҳамда оила ва жамиятга тушадиган ижтимоий юклама камайди. Иқтисодий самарадорлиги: ушбу ёндашув операциядан кейинги интенсив терапия бўлимида бўлиш муддатининг ўртача 1 кунга қисқаришига олиб келди. Интенсив терапия бўлимида 1 ўрин-кун нархи 1500000 сўм деб ҳисобланганда, ҳар бир бемор учун 1500000 сўм маблағ тежалди. Йил давомида 30 нафар бемор даволанишини ҳисобга олганда, йиллик иқтисодий тежамкорлик 45000000 сўмни ташкил этди. Хулоса: чап қоринча дисфунксияси ривожланишининг клиник-анатомик предикторларини аниқлаш операция тактикасини оптималлаштириш ва интенсив терапияда бўлиш муддатини камайтириш имконини берди;
учинчи илмий янгилик: операциядан кейинги қайта сиқилиш (рекоарктация) ривожланиши аорта равоқининг гипоплазияси, коарктация соҳасидаги сиқилиш даражаси ва қўлланилган жарроҳлик усули тури билан, яъни аортанинг анатомик тор сегментининг етарли даражада резексия қилинмаслиги ёки қолдиқ дуктал тўқиманинг сақланиб қолиши билан боғлиқ ҳолда ишончли корреляцияда эканлиги аниқланганлиги Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (2024 йил 18 октябрдаги №188-сон буйруқ) ва Фарғона вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (2024 йил 29 ноябрдаги №75 И/Ч-сон буйруқ) клиник амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: ушбу ёндашувни амалиётга жорий этиш натижасида рекоарктация ривожланиш хавфи юқори бўлган беморларни эрта аниқлаш ва профилактик чораларни ўз вақтида қўллаш имкони яратилди, бу эса қайта жарроҳлик аралашувлари эҳтимолининг камайишига олиб келди. Натижада беморларнинг узоқ муддатли кузатув натижалари яхшиланиб, уларнинг ҳаёт сифати ошди ҳамда оила ва жамиятга тушадиган ижтимоий юклама камайди. Иқтисодий самарадорлиги: рекоарктация хавфини камайтириш орқали такрорий жарроҳлик аралашувлари эҳтимоли пасайди. Бир такрорий операция ўртача 20000000 сўм деб ҳисобланганда, йилига тахминан 5 нафар беморда такрорий операциянинг олди олиниши 100000000 сўм маблағ тежаш имконини берди. Хулоса: рекоарктация предикторларини аниқлаш жарроҳлик тактикасини оптималлаштириш ва такрорий операциялар эҳтимолини камайтириш орқали даволаш самарадорлигини оширди;
тўртинчи илмий янгилик: аорта коарктацияси ўз вақтида жарроҳлик йўли билан коррексия қилинмаган ҳолатларда кўтарилувчи аорта дилатацияси, аортал регургитация ва артериал гипертензия шаклланиши бемор ёши ва операция олдидан босим градиенти билан, яъни аортада узоқ муддат сақланиб қолувчи ва проксимал аорта бўлимлари ҳамда аорта клапанига ортиқча юклама берувчи юқори артериал босим таъсири билан ишончли корреляцияда эканлиги аниқланганлиги Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (2024 йил 18 октябрдаги №188-сон буйруқ) ва Фарғона вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (2024 йил 29 ноябрдаги №75 И/Ч-сон буйруқ) амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: ушбу ёндашувни амалиётга жорий этиш натижасида аорта коарктациясини ўз вақтида жарроҳлик йўли билан коррексия қилиш заруриятини эрта баҳолаш имкони яратилди, бу эса кўтарилувчи аорта дилатацияси, аортал регургитация ва персистирувчи артериал гипертензия каби оғир асоратлар ривожланишининг олдини олишга хизмат қилди. Натижада аорта клапани ва кўтарилувчи аорта соҳасида кейинчалик талаб этилиши мумкин бўлган мураккаб жарроҳлик аралашувлари эҳтимоли камайиб, беморларнинг узоқ муддатли ҳаёт сифати яхшиланди ҳамда оила ва жамиятга тушадиган ижтимоий юклама пасайди. Иқтисодий самарадорлиги: эрта жарроҳлик коррексияси оғир кардиожарроҳлик амалиётлари — жумладан Бенталл операцияси ёки аорта клапанини протезлаш каби катта ҳажмли операциялар эҳтимолини камайтиришга хизмат қилди. Бундай операцияларнинг ўртача қиймати 70–80 миллион сўмни ташкил этишини ҳисобга олганда, йилига камида 2–3 нафар беморда ушбу мураккаб операцияларнинг олди олиниши соғлиқни сақлаш тизими учун 160 миллион сўмгача маблағ тежаш имконини берди. Шунингдек, эрта даволаш операциядан кейинги интенсив терапия ва стационарда бўлиш муддатининг қисқаришига олиб келди. Хулоса: аорта коарктациясини ўз вақтида жарроҳлик йўли билан коррексия қилиш оғир кардиоваскуляр асоратларнинг олдини олиш ва катта ҳажмли жарроҳлик амалиётларига бўлган эҳтиёжни камайтириш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish