Сайдалиев Ўктам Тошбоевич
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ўсиб борувчи миопияни ксенотрансплантация билан тўхтатишнинг клиник-диагностик баҳоланиши, 14.00.08 – Офтальмология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Tib4258.
Илмий раҳбар: Мухамадиев Рахман Оманович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.02.
Расмий оппонентлар: Юсупов Амин Азизович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Азнабаев Булат Муратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Академик С.Н.Фёдоров номидаги Кўз микрохирургияси тармоқлараро илмий-техник мажмуаси қошидаги Федерал давлат автоном муассасаси «Миллий тиббий тадқиқот маркази».
II. Тадқиқотнинг мақсади: ультратовуш, оптик-когерент ва кристаллографик тадқиқот усулларидан фойдаланган ҳолда прогрессив миопияни барқарорлаштиришда ксеносклеропластика самарадорлигини клиник ва диагностик асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор прогрессив миопияни барқарорлаштиришда ксеносклеропластика самарадорлигини баҳолашда тўр парданинг морфометрик кўрсаткичлари (ОКТ маълумотлари бўйича) ва маҳаллий гемодинамика ўртасидаги боғлиқлик аниқланган;
илк бор ксенотрансплантациядан сўнг кўз олмасининг олд-орқа ўлчами (ООЎ) ўсишини тўхтатиш нафақат механик мустаҳкамлаш, балки кўз артерияси ва тўр парданинг марказий артериясида қон оқими тезлигини меъёрлаштириш орқали ҳам амалга оширилиши клиник жиҳатдан исботланган;
илк бор кўз ёши суюқлигининг фазали кристаллографияси усули ёрдамида миопиянинг турли даражаларида метаболик ўзгаришларнинг ўзига хос манзараси аниқланган;
илк бор макула соҳасида тўр парда қалинлигининг ўзгаришини динамик кузатиш асосида ксенотрансплантатнинг хориоретинал қатламларга билвосита трофик таъсири ва унинг витреоретинал асоратлар хавфини камайтиришдаги роли асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилояти филиали ва Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилояти филиалига амалиётга тадбиқ этилди (Узбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 22 майдаги 18-сонли йиғилиш баённомаси)
биринчи илмий янгилик: ўсиб борувчи миопияда ксеносклеропластиканинг барқарорлаштирувчи таъсири нафақат склеранинг механик мустаҳкамланиши, балки кўзнинг биометрик параметрларининг комплекс ўзгариши ва олд-орқа ўқнинг (ООЎ) меъёрлашуви билан боғлиқлиги биринчи марта исботланди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ксенотрансплантатнинг кўз биомеханикасига патогенетик таъсири ҳақидаги тушунча кенгайтирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилояти филиали (2024 йил 20 декабрдаги 278-У-сон буйруқ) ва Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилояти филиали (2024 йил 26 декабрдаги 56-сон буйруқ) амалиётига тадбиқ этилди. Ижтимоий самарадорлиги: ксенопластикани ўз вақтида ўтказиш меҳнатга лаёқатли ёшда бирламчи ногиронликка олиб келувчи қайтмас витреоретинал асоратлар ривожланишининг олдини олиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: анъанавий тактика беморни йилига 2 марта касалхонага ётқизишни талаб қилади. Бир кунлик ётоқ кунининг нархи 287000 сўм бўлганда, харажатлар курс учун 2870000 сўмни ёки йилига 5740000 сўмни ташкил этади. Хулоса: Юқори даражадаги миопияда ўз вақтида ксенотрансплантниг қўлланилиши аҳоли саломатлигини яхшилаш ва ҳаёт сифатини оширишда асосий восита бўлиб хизмат қилади
иккинчи илмий янгилик: ксенотрансплантациядан сўнг кўз соққасининг олдинги-орқа ўқи (ООЎ) ўсишининг тўхташи фақат механик мустаҳкамланиш эмас, балки кўз артерияси ва тўр парда марказий артериясидаги қон оқими тезлигининг (Vmax, Vmin) меъёрлашиши ҳисобига амалга ошиши клиник жиҳатдан исботланди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: юқори даражадаги миопияси бўлган беморларда ксенопластика жарроҳлик амалиётини бажариш касалликнинг янада авж олиши ва оғир асоратлар ривожланиши хавфини камайтиришга имкон беради, бу эса беморларда ҳаётий муҳим кўриш кўрсаткичларини яхшилашга хизмат қилади. Илмий янгиликларнинг амалиётга татбиқ этилиши: олинган натижалар Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд вилояти филиали (2024 йил 20 декабрдаги 278-У-сон буйруқ) ва Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилояти филиали (2024 йил 26 декабрдаги 56-сон буйруқ) амалиётига тадбиқ этилди. Ижтимоий самарадорлиги: ушбу усулнинг жорий этилиши авж олувчи миопияни эрта босқичларда самарали даволашга, хориоретинал дистрофия ва тўр парданинг кўчиши каби асоратларнинг олдини олишга имкон беради. Бу ўз навбатида, ёш, меҳнатга лаёқатли ёшдаги беморларда кўриш қобилиятининг барвақт йўқолиши ва бирламчи ногиронлик хавфини камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: бир нафар беморга йиллик ижтимоий пенсия тўлови 12 144 000 сўмни ташкил этади (ойига ўртача 1 012 000 сўмдан). Стационар даволанишнинг йиллик курси эса 5700000 сўмга тушади. Миопияни жарроҳлик йўли билан барқарорлаштириш беморнинг меҳнат қобилиятини сақлаб қолиш ҳисобига узоқ муддатли истиқболда бир бемор учун давлат харажатларини 2–3 баробарга қисқартириш имконини беради. Хулоса: миопиянинг авж олиш хавфи, касалликнинг оғир шакллари туфайли юзага келадиган хориоретинал асоратларнинг эрта аниқланиши ва кўриш функцияларининг пасайишини инобатга олиб, ушбу патологияда асоратлар ривожланишининг олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирларни кучайтириш лозим
учинчи илмий янгилик: кўз ёши суюқлигининг фазавий кристаллографияси усули орқали миопиянинг турли даражаларида метаболик ўзгаришларнинг ўзига хос манзараси аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: морфометрик маълумотлар (ОКТ), биометрик кўрсаткичлар (УТТ) ва қон оқими тезлиги кўрсаткичларини (допплерография) қиёслаш асосида тўр пардадаги патологик жараёнларни комплекс баҳолаш мезонлари биринчи марта ишлаб чиқилди. Тўр парданинг марказий артерияси, кўз артерияси ва орқа цилиар артериялари ҳолатини мажмуавий таҳлил қилиш миопия асоратлари даражасини ташхислаш аниқлигини сезиларли даражада ошириш имконини берди. Илмий янгиликларнинг амалиётга татбиқ этилиши: олинган натижалар Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд вилояти филиали (2024 йил 20 декабрдаги 278-У-сон буйруқ) ва Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилояти филиали (2024 йил 26 декабрдаги 56-сон буйруқ) амалиётига тадбиқ этилди. Ижтимоий самарадорлиги: нафақат беморларда, балки уларнинг оила аъзоларида ҳам (юқори хавф гуруҳларида) авж олувчи миопияни эрта ташхислашни таъминлаш. Бу патологияни доклиник босқичда аниқлаш, даволашни ўз вақтида бошлаш ва оғир витреоретинал асоратларнинг олдини олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: профилактик стационар даволаниш бир курс (10 кун) учун 2 870 000 сўмни, йилига эса (2 курс) 5740000 сўмни ташкил этади. Аниқ мониторинг ва ўз вақтида кўрилган чоралар касалликнинг қимматбаҳо жарроҳлик амалиётлари ҳамда узоқ муддатли реабилитацияни талаб қиладиган оғирроқ босқичларга ўтишининг олдини олади. Бу эса соғлиқни сақлашнинг молиявий ресурсларини оқилона тақсимлашни таъминлайди. Хулоса: ушбу тадқиқот натижалари авж олувчи миопия асоратларини эрта аниқлаш, мониторинг қилиш ва профилактикасини такомиллаштиришга хизмат қилди. Олинган маълумотлар асосида касаллик асоратлари даражасини янада аниқроқ баҳолаш учун соғлиқни сақлаш тизими амалиётига замонавий офталмологик технологияларни жорий этиш имкони яратилди
тўртинчи илмий янгилик: тўр парданинг макуляр соҳаси ва кўрув нерви диски атрофидаги қалинлик ўзгаришларини динамик кузатиш асосида, ксенотрансплантатнинг хориоретинал қаватларга билвосита трофик таъсири ва витреоретинал асоратлар хавфини камайтиришдаги роли асослаб берилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: кўз ёши суюқлигининг динамик кристаллографик таҳлили асосида жарроҳлик амалиётининг мақбул муддатларини белгилашнинг илмий асосланган тамойиллари ишлаб чиқилди. Илмий янгиликларнинг амалиётга татбиқ этилиши: олинган натижалар Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд вилояти филиали (2024 йил 20 декабрдаги 278-У-сон буйруқ) ва Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилояти филиали (2024 йил 26 декабрдаги 56-сон буйруқ) амалиётига тадбиқ этилди. Ижтимоий самарадорлик: мунтазам мониторинг олиб бориш ва ксенопластика усулини қўллаш даволаш тактикасини индивидуаллаштиришга имкон беради. Жарроҳлик амалиёти энг юқори самара берадиган касаллик босқичини аниқлаш патологиянинг авж олишини кафолатли секинлаштиришга ва беморларнинг кўриш қобилиятини узоқроқ муддатга сақлаб қолишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлик: касалликнинг авж олишининг олдини олиш бир бемор ҳисобига йилига 5740000 сўм тежаш имконини беради (профилактик стационар даволанишнинг икки курси нархи). Маблағлар ўз вақтида кўрсатиладиган жарроҳлик ёрдамига йўналтирилади ва бу узоқ истиқболда доимий қувватловчи терапияга қараганда анча фойдалидир. Хулоса: авж олувчи миопияси бўлган беморларда динамик клиник ва комплекс диагностик маълумотларни олиш касалликнинг оғир асоратлари ривожланишини секинлаштириш ҳамда кўриш қобилиятини янада юқори даражада сақлаб қолиш имконини беради.