Рамазанова Зарина Фаритовнанинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўткир церебрал етишмовчилик синдроми билан оғриган беморларни комплекс даволашда антиоксидантларнинг роли», 14.00.37 – Анестезиология ва реаниматология (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Tib4759.
Илмий раҳбар: Ибрагимов Нематжон Комилжонович, тиббиёт фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.07. 
Расмий оппонентлар: Атаханов Шухрат Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юсупов Анвар Собиржанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Асфандияров номидаги Қозоқ давлат тиббиёт университети (Қозоғистон). 
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўткир церебрал етишмовчилик синдроми билан оғриган беморларда комплекс антиоксидант терапия орқали даволаш самарадорлигини баҳолаш тартибини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бош мия жароҳатини комплекс даволашда оксидатив стресс каскадининг турли бўғинларига таъсир этувчи, турли йўналишдаги таъсир механизмига эга антиоксидантлар мажмуасини қўллаш орқали нейропротектив бош миядаги эксайтотоксик бегилар ва оксидатив стересс белгиларини камайтиришга асосланган;
бош мия жароҳати билан хасталанган беморларни даволашда паст молекуляр массали антиоксидантларни қўллаш орқали уларнинг юқори биомавжудлиги, гематоэнцефалик тўсиқдан ўтиши ва ҳужайравий ҳимоя механизмларида патологик ҳолатдаги фаол  шаклдаги кислородни бартараф этишдаги ўрни исботланган;
антиоксидант терапия самарадорлигини объектив тасдиқлаш мақсадида қонда аскорбин кислотаси миқдорини мониторинг қилиш ҳамда оксидатив стресснинг бошқа биомаркерларини назорат қилиш ва олинган натижалар асосида қўлланилган антиоксидантларнинг патогенетик қўллашда иккиламчи  бош миядаги нейроцитларнинг зарарланишини олдини олиш хусусиятлари исботланган;
бош мия жароҳатини асоратларни олдини олишда қон зардобидаги лактатдегидрогеназа, цитокин профили кўрсаткичларининг пасайиш даражаси ва Глазго шкаласи бўйича ҳушнинг тикланиши ўртасидаги тўғридан-тўғри корреляцион боғлиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўткир церебрал етишмовчилик синдроми билан хасталанган беморларни комплекс даволашда антиоксидантларнинг ролини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар:
биринчи илмий янглилик: бош мия жароҳатини комплекс даволашда оксидатив стресс каскадининг турли бўғинларига таъсир этувчи, турли йўналишдаги таъсир механизмига эга антиоксидантлар мажмуасини қўллаш орқали нейропротектив бош миядаги экседотоксик бегилар ва оксидатив стересс белгиларини камайтиришга асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат  тиббиёт университетининг  мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 24 февралдаги 02-25/489-t-сон билан тасдиқланган «Методика применения антиоксидантов в комплексной терапии больных с синдромом острой церебральной недостаточности» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли шифохонаси томонидан 2025 йил 5 майдаги 71-сон ҳамда Андижон давлат тиббиёт университети Юсуф Отабеков номли шифохонасининг 2025 йил 28 апрелдаги 60-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 22 сентябрдаги 25/34-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Бош-мия жароҳатида юзага келган ўткир церебрал етишмовчилик синдроми меҳнатга лаёқатли аҳоли орасида ногиронлик ва ўлим ҳолатларининг энг кенг тарқалган сабабларидан бири эканлиги, асоратларнинг эрта босқичда эркин радикал оксидланиш бузилишларини аниқлаш ва комплекс антиоксидант терапия эдаравон, аскорбин кислотаси ва токоферолни қўллаш натижасида оксидатив стресс даражасини кескин пасайтириш, асоратлар, бош мия шиши, нейрокогнитив бузилишлар ривожланишини камайтириш ва неврологик фаолиятлар тезроқ тикланиши, бош-мия жароҳати бор бўлган беморларда комплекс антиоксидант терапияни кенг жорий этиш нафақат клиник натижаларни яхшилаш, балки соғлиқни сақлаш тизими харажатларини сезиларли даражада камайтириш, шунингдек беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш ва уларни жамият ва меҳнат фаолиятига қайтариш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: Бош-мия жароҳати ва ўткир церебрал етишмовчилик синдромининг эрта босқичда эркин радикал оксидланиш бузилишларини аниқлаш, комплекс антиоксидант терапия эдаравон, аскорбин кислотаси ва токоферолни қўллаш оксидатив стресс даражасини ишончли равишда пасайтириш, асоратлар, бош мия шиши, нейрокогнитив бузилишлар ривожланишини камайтириш, даволаниш муддатини 4,2 кунга қисқартириш, қўлланилаётган дори воситаларининг сон ва миқдорини камайтириш,  сунъий нафас олиш эхтиёжи 15–20%га камайтириш имконини бериш орқали ҳар бир бемор учун ўртача 1375500 сўм иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янглилик: бош мия жароҳати билан хасталанган беморларни даволашда паст молекуляр массали антиоксидантларни қўллаш орқали уларнинг юқори биомавжудлиги, гематоэнцефалик тўсиқдан ўтиши ва ҳужайравий ҳимоя механизмларида патологик ҳолатдаги фаол  шаклдаги кислородни бартараф этишдаги ўрни исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг  мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 24 февралдаги 02-25/489-t-сон билан тасдиқланган «Методика применения антиоксидантов в комплексной терапии больных с синдромом острой церебральной недостаточности» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли шифохонаси томонидан 2025 йил 5 майдаги 71-сон ҳамда Андижон давлат тиббиёт университети Юсуф Отабеков номли шифохонасининг 2025 йил 28 апрелдаги 60-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 22 сентябрдаги 25/34-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: онг сусайишининг регрессини тезлаштириш, когнитив бузилишларнинг камайиши ва беморларнинг реабилитацион салоҳияти ошиши билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: терапия курси нисбатан паст қийматга эга эканлиги (бир беморга 1,2–1,8 млн сўм) ҳамда асоратларни даволаш ва узоқ муддатли сунъий ўпка вентиляцияси харажатларининг камайиши билан таъминланади, даволаниш муддатини 4,2 кунга қисқартириш, қўлланилаётган дори воситаларининг сон ва миқдорини камайтириш,  сунъий нафас олиш эхтиёжи 15–20%га камайтириш имконини бериш орқали ҳар бир бемор учун ўртача 1375500 сўм иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янглилик: антиоксидант терапия самарадорлигини объектив тасдиқлаш мақсадида қонда аскорбин кислотаси миқдорини мониторинг қилиш, хамда оксидатив стресснинг бошқа биомаркерларини назорат қилиш ва олинган натижалар асосида қўлланилган антиоксидантларнинг патогенетик қўллашда иккиламчи бош миядаги нейроцитларнинг зарарланишини олдини олиш хусусиятлари исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат  тиббиёт университетининг  мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 24 февралдаги 02-25/489-t-сон билан тасдиқланган «Методика применения антиоксидантов в комплексной терапии больных с синдромом острой церебральной недостаточности» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли шифохонаси томонидан 2025 йил 5 майдаги 71-сон ҳамда Андижон давлат тиббиёт университети Юсуф Отабеков номли шифохонасининг 2025 йил 28 апрелдаги 60-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 22 сентябрдаги 25/34-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ушбу методика Бартел шкаласи бўйича ўз-ўзига хизмат кўрсатиш кўникмаларини тезроқ тиклаш имконини беради, бу ташқи ёрдам ва реабилитацияга эҳтиёжни камайтиради, шу билан бирга клиник қарорлар самарадорлигини ва даволаш натижаларини прогнозлашни яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: ўз-ўзига хизмат кўрсатишнинг тез тикланиши ва узоқ муддатли реабилитацияга бўлган эҳтиёжнинг камайиши ҳисобига бир беморга ўртача 4–7 млн сўм иқтисод қилиш, шунингдек интенсив терапия бўлимлари ресурсларини оптимал тақсимлаш имконини беради, даволаниш муддатини 4,2 кунга қисқартириш, қўлланилаётган дори воситаларининг сон ва миқдорини камайтириш,  сунъий нафас олиш эхтиёжи 15–20%га камайтириш имконини бериш орқали ҳар бир бемор учун ўртача 1375500 сўм иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янглилик: бош мия жароҳатини асоратларни олдини олишда қон зардобидаги лактатдегидрогеназа, цитокин профили кўрсаткичларининг пасайиш даражаси ва Глазго шкаласи бўйича ҳушнинг тикланиши ўртасидаги тўғридан-тўғри корреляцион боғлиқлиги асосланганлигини бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг  мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 24 февралдаги 02-25/489-t-сон билан тасдиқланган «Методика применения антиоксидантов в комплексной терапии больных с синдромом острой церебральной недостаточности» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли шифохонаси томонидан 2025 йил 5 майдаги 71-сон ҳамда Андижон давлат тиббиёт университети Юсуф Отабеков номли шифохонасининг 2025 йил 28 апрелдаги 60-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 22 сентябрдаги 25/34-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: бош мия жароҳатини  асоратларни олдини олишда қон зардобидаги малон диальдегид, лактатдегидрогеназа, цитокин профили кўрсаткичларининг пасайиш даражаси ҳамда Глазго шкаласи бўйича ҳушнинг тикланиши ўртасида тўғридан-тўғри корреляцион боғлиқлик борлиги исботланган. Иқтисодий самарадорлиги. Бош-мия жароҳати ва ўткир церебрал етишмовчилик синдромининг эрта босқичда эркин радикал гомеостаз бузилишлари, комплекс антиоксидант терапия эдаравон, аскорбин кислотаси ва токоферолни қўллаш оксидатив стресс даражасини ишончли равишда пасайтириш, асоратлар, бош мия шиши, нейрокогнитив бузилишлар ривожланишини камайтириш, даволаниш муддатини 4,2 кунга қисқартириш, қўлланилаётган дори воситаларининг сон ва миқдорини камайтириш, сунъий нафас олиш эхтиёжи 15–20%га камайтириш имконини бериш орқали ҳар бир бемор учун ўртача 1375500 сўм иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish