Худойбердиев Дилшод Каримовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ошқозоннинг турли патологияларида ёшга боғлиқ типологик рентгенанатомияси ва унинг диагностик алгоритмини ишлаб чиқиш”, 14.00.02 – Морфология, 14.00.19 – Клиник радиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/Tib833.
Илмий маслаҳатчилар: Тешаев Шухрат Жумаевич, тиббиет фанлари доктори, профессор; Ходжибеков Марат Худойқулович, тиббиет фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.01.
Расмий оппонентлар: Расулов Ҳамидулло Абдуллаевич, тиббиёт фанлар доктори, профессор; Юсупалиева Гулнора Акмаловна, тиббиёт фанлар доктори, профессор; Қурбонов Саид Сафарович, тиббиёт фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Туркия Соғлиқ билимлар университети (Туркия).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади: ошқозоннинг турли патологияларида ёшга боғлиқ типологик рентгенанатомик, морфологик, морфометрик, гистокимёвий ва иммуногистокимёвий хусусиятларни комплекс баҳолаш ҳамда улар асосида эрта ташхислашга қаратилган диагностик алгоритмни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба ёшга боғлиқ ҳолда ошқозоннинг шакли, анатомик конфигурацияси, ўлчамлари ва мотор-эвакуатор функциясининг рентгенологик меъёрий кўрсаткичларининг фарқланиши ҳамда уларнинг диагностик мезонлари асосида типологик таснифи илмий жиҳатдан асосланган;
ошқозон эрозияси, яраси ва саратонида рентгенологик маркёрларининг бемор ёшига боғлиқ ҳолда ўзгариб, ушбу ўзгаришлар дифференциал ташхислаш учун ишончли диагностик мезон сифатида хизмат қилиши асосланган;
ошқозон патологияларининг рентген-фенотипик хусусиятларини баҳолашда бемор ёши билан бирга тана тузилишининг долихоморф, мезоморф ва брахиморф кўринишлари ҳамда висцерал морфологик кўрсаткичлар ўртасидаги корреляцион боғлиқликнинг аҳамияти аниқланган;
илк маротаба рентгенологик белгилар ва функционал кўрсаткичларни интеграция қилувчи босқичли дифференциал диагностик алгоритм ишлаб чиқилиб, ушбу алгоритрмнинг қўлланилиши турли ёш гуруҳларида ошқозон касалликларини прогнозлаш ва асоратларини олиш имконини бериши исботланган;
ёшга боғлиқ ҳолда ошқозоннинг эвакуатор функцияси, перисталтика частотаси ва сфинктерлар фаолиятининг функционал кўрсаткичларининг ўзгариши диагностик аҳамиятга эга норматив диапазонлари илмий жиҳатдан асосланган;
ошқозоннинг морфологик атрофия, гипертонус, гипотония ва висцероптоз каби ўзгаришларининг ёшга боғлиқлиги рентгенологик ташхисда аҳамиятга эга эканлиги ҳамда дифференциал диагностика аниқлигини ошириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ошқозоннинг ёшга боғлиқ типологик рентгеноанатомияси ва унинг турли патологияларида диагностик алгоритмларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк маротаба ёшга боғлиқ ҳолда ошқозоннинг шакли, анатомик конфигурацияси, ўлчамлари ва мотор-эвакуатор функциясининг рентгенологик меъёрий кўрсаткичларининг фарқланиши ҳамда уларнинг диагностик мезонлари асосида типологик таснифи илмий жиҳатдан асосланганлиги Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 15.02.2025-йилдаги 247-2-42-ТB/2025-сон, Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Бухоро филлиалининг 6.03.2025-йилдаги 79-сон буйруғи ва Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 19.03.2025-йилдаги 62-I/CH-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 29 апрелдаги 07/14-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: даволашнинг эрта бошланиши ногиронлик ва меҳнатга лаёқатсизлик кўрсаткичларини пасайтиради. Соғлиқни сақлаш тизимида рентген-диагностика жараёнининг стандартлашуви умумий харажатларни камайтиради. Инсонларнинг турли ёш гуруҳлари учун соғлиқни сақлаш хизматларининг сифати ошиб, узоқ вақтли ижтимоий барқарорликка эришилади. Иқтисодий самарадорлиги: дастлабки ташхис қўйилиши асоратлар сонини камайтириб, беморларнинг соғайишини тезлаштиради. Ташхислаш хатоликлар камайиши орқали кераксиз текширувлар ва беморларнинг ортиқча пул харажатларини камайтиради. Хулоса: Ошқозоннинг шакли, анатомик тузилиши ва мотор-эвакуатор функциясининг ёшга оид рентгенологик типологик таснифини ишлаб чиқиш дифференциал диагностика аниқлигини ошириб, гастроэнтерология ва рентгенология амалиёти учун муҳим илмий-амалий асос яратади.
иккинчи илмий янгилик: ошқозон эрозияси, яраси ва саратонида рентгенологик маркёрларининг бемор ёшига боғлиқ ҳолда ўзгариб, ушбу ўзгаришлар дифференциал ташхислаш учун ишончли диагностик мезон сифатида хизмат қилиши асосланганлиги Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 15.02.2025-йилдаги 247-2-42-ТB/2025-сон, Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Бухоро филлиалининг 6.03.2025-йилдаги 79-сон буйруғи ва Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 19.03.2025-йилдаги 62-I/CH-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 29 апрелдаги 07/14-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган ёшга хос рентгенологик диагностик мезонлар ошқозон эрозияси, яраси ва саратонини эрта босқичларда аниқлаш имкониятини кенгайтиради. Бу эса касалликларни ўз вақтида ташхислаш, асоратларнинг олдини олиш ва беморларнинг ҳаёт сифати ҳамда умр давомийлигини оширишга хизмат қилади. Шунингдек, диагностиканинг аниқлиги ошиши орқали аҳолига кўрсатилаётган гастроэнтерологик ва онкологик тиббий хизмат сифатини янада такомиллаштиради. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган диагностик мезонлар рентгенологик текширувларнинг аниқлигини ошириб, қўшимча инвазив ва қимматбаҳо текширувларга бўлган эҳтиёжни қисқартиради. Касалликларни эрта аниқлаш ҳисобига оғир жарроҳлик амалиётлари, узоқ муддатли стационар даволаниш ва реабилитация харажатлари камаяди. Натижада соғлиқни сақлаш муассасалари ресурсларидан самарали фойдаланиш таъминланади. Хулоса: ёшга қараб фарқланувчи рентгенологик маркёрларнинг комплекс таҳлили асосида ишлаб чиқилган диагностик мезонлар ошқозон эрозияси, яраси ва саратонини дифференциал ташхислаш самарадорлигини сезиларли даражада оширади. Ушбу натижалар гастроэнтерология ва онкология амалиётида эрта ташхис қўйиш ҳамда беморларни даволаш тактикасини танлаш учун илмий-амалий аҳамиятга эга.
учинчи илмий янгилик: ошқозон патологияларининг рентген-фенотипик хусусиятларини баҳолашда бемор ёши билан бирга тана тузилишининг долихоморф, мезоморф ва брахиморф кўринишлари ҳамда висцерал морфологик кўрсаткичлар ўртасидаги корреляцион боғлиқликнинг аҳамияти аниқланганлиги Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 15.02.2025-йилдаги 247-2-42-ТB/2025-сон, Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Бухоро филлиалининг 6.03.2025-йилдаги 79-сон буйруғи ва Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 19.03.2025-йилдаги 62-I/CH-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 29 апрелдаги 07/14-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: сунъий интеллект асосида аниқланган рентген-фенотиплар касаллик хавфи юқори бўлган шахсларни эрта саралаш ва шахсийлаштирилган диагностика ҳамда профилактика чораларини қўллаш имконини кенгайтиради. Бу аҳоли ўртасида ошқозон касалликларини эрта аниқлаш самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш ташхис қўйиш жараёнини тезлаштириб, қўшимча текширувлар сони ва тиббий харажатларни камайтиради. Шу билан бирга, ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда даволаш самарадорлигини оширишга иқтисодий замин яратади. Хулоса: рентген-фенотипларни сунъий интеллект асосида баҳолаш ошқозон патологияларини аниқлаш аниқлиги ва тезкорлигини ошириб, замонавий персоналлаштирилган тиббиётни ривожлантириш учун муҳим илмий-амалий асос яратади.
тўртинчи илмий янгилик: илк маротаба рентгенологик белгилар ва функционал кўрсаткичларни интеграция қилувчи босқичли дифференциал диагностик алгоритм ишлаб чиқилиб, ушбу алгоритрмнинг қўлланилиши турли ёш гуруҳларида ошқозон касалликларини прогнозлаш ва асоратларини олиш имконини бериши исботланганлиги Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 15.02.2025-йилдаги 247-2-42-ТB/2025-сон, Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Бухоро филлиалининг 6.03.2025-йилдаги 79-сон буйруғи ва Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 19.03.2025-йилдаги 62-I/CH-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 29 апрелдаги 07/14-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган алгоритм ошқозон касалликларини турли ёш гуруҳларида эрта ва аниқ ташхислаш имкониятини ошириб, тиббий ёрдам сифатини яхшилаш ҳамда оғир асоратларнинг олдини олишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: диагностика жараёнини оптималлаштириш орқали ортиқча текширувлар ва даволаш харажатлари камаяди, тиббиёт муассасаларида вақт ҳамда ресурслардан самарали фойдаланиш таъминланади. Хулоса: сунъий интеллектга асосланган босқичли дифференциал диагностика алгоритми ошқозон касалликларини аниқлашнинг ишончлилиги ва самарадорлигини ошириб, замонавий рақамли диагностика амалиётига жорий этиш учун муҳим илмий-амалий аҳамиятга эга.
бешинчи илмий янгилик: ёшга боғлиқ ҳолда ошқозоннинг эвакуатор функцияси, перисталтика частотаси ва сфинктерлар фаолиятининг функционал кўрсаткичларининг ўзгариши диагностик аҳамиятга эга норматив диапазонлари илмий жиҳатдан асосланганлиги Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 15.02.2025-йилдаги 247-2-42-ТB/2025-сон, Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Бухоро филлиалининг 6.03.2025-йилдаги 79-сон буйруғи ва Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 19.03.2025-йилдаги 62-I/CH-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 29 апрелдаги 07/14-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган ёшга хос норматив кўрсаткичлар ошқозоннинг функционал ҳолатини аниқ баҳолаш, касалликларни эрта ташхислаш ва клиник қарор қабул қилиш сифатини оширишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: норматив диапазонлардан амалиётда фойдаланиш диагностик хатолар ва такрорий текширувлар сонини камайтириб, тиббий хизмат харажатларини қисқартириш ҳамда диагностика жараёнини самарали ташкил этиш имконини беради. Хулоса: контрастли рентгенологик текширувлар учун ишлаб чиқилган ёшга хос функционал нормативлар ошқозон касалликларини баҳолашнинг аниқлиги ва ишончлилигини ошириб, гастроэнтерология ҳамда рентгенология амалиётида қўллаш учун муҳим илмий-амалий аҳамият касб этади.
олтинчи илмий янгилик: ошқозоннинг морфологик атрофия, гипертонус, гипотония ва висцероптоз каби ўзгаришларининг ёшга боғлиқлиги рентгенологик ташхисда аҳамиятга эга эканлиги ҳамда дифференциал диагностика аниқлигини ошириши исботланганлиги Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 15.02.2025-йилдаги 247-2-42-ТB/2025-сон, Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Бухоро филлиалининг 6.03.2025-йилдаги 79-сон буйруғи ва Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 19.03.2025-йилдаги 62-I/CH-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 29 апрелдаги 07/14-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган тавсиялар ёшга боғлиқ морфологик хусусиятларни тўғри баҳолаш орқали диагностик хатоларни камайтириш, ташхис аниқлигини ошириш ва беморларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини яхшилашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: диагностик хатолар ва такрорий текширувлар сонининг камайиши орқали вақт ва молиявий ресурслар тежалади, даволаш тактикасини эрта ва тўғри белгилаш ҳисобига тиббий харажатлар қисқаради. Хулоса: сунъий интеллект асосида ёшга боғлиқ морфологик ўзгаришларни таҳлил қилиш ва уларни ҳисобга олган диагностик тавсияларни ишлаб чиқиш ошқозон касалликларини аниқлаш ишончлилигини ошириб, рентгенологик диагностика амалиётини такомиллаштириш учун муҳим илмий-амалий аҳамиятга эга.
Олинган натижалар юзасидан «Ошқозоннинг турли патологияларида ёшга боғлиқ типологик рентгенанатомияси ва унинг диагностик алгоритмини ишлаб чиқиш» мавзусидаги услубий тавсиянома бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник кенгаш раисига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2026-йил 29-апрелдаги 24/7984-сон хат юборилган.