Абдуллаева Нуржаҳон Жўрабой қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пневмопатияларда ўпкаларни альвеоляр тузилмаларидаги патоморфологик ва морфометрик ўзгаришларнинг ўзига хос жиҳатлари», 14.00.15 – Патологик анатомия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1PhD/Tib5526.
Илмий раҳбар: Маматалиев Авазбек Розуваевич, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.03.
Расмий оппонентлар: Турсунов Хасан Зияевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каримов Расулбек Хасанович, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўш давлат университети (Қирғизистон).
II. Тадқиқотнинг мақсади: муддатидан олдин ва муддатида туғилган чақалоқлардаги пневмопатияларнинг патоморфологик ва морфометрик ўзгаришларини ўрганиш ва олинган натижалар асосида патоморфологик, гистокимёвий ва морфометрик диагностик алгоритмни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
муддатидан олдин ва муддатида туғилган чақалоқларда пневмопатияларнинг турли шакллари учраш частотаси (1:3 нисбатда) ҳамда уларнинг этиологик хавф омиллари - туғруқ вақтидаги гипоксия (3/4 ҳолатда), қоғоноқ суви ва меконий аспирацияси натижасида ривожланувчи бирламчи ателектазлар ва ЎРДС (1/3 ҳолатда), йўлдошнинг муддатидан илгари кўчиши (1/5 ҳолатда) клиник-анамнестик маълумотлар асосида аниқланган;
муддатидан олдин туғилган етук бўлмаган чақалоқлар ва муддатида туғилган чақалоқлар ўпка тўқимаси альвеоляр тузилмаларидаги патоморфологик ўзгаришлар – ателектазлар, гиалин мембраналар, диапедез қон қуйилишлар ва склеротик ўзгаришларнинг ёшга хос кечиш хусусиятлари қиёсий тахлили асосида уларнинг фарқли жиҳатлари аниқланган;
пневмопатияларнинг турли шаклларида альвеоляр тузилмалардаги морфометрик ўзгаришлар 1 ва 2-тип альвеолоцитлар диаметри, альвеолалар стромаси қалинлиги, терминал ҳаво йўллари диаметри ва гиалин мембраналар қалинлигининг назорат гуруҳига нисбатан ўзгариш даражалари қиёсий баҳоланиб, уларнинг дифференциал-диагностик аҳамияти исботланган;
пневмопатияларнинг патоморфологик, гистокимёвий ва морфометрик ўзгаришлари узвийлигига асосланган ташхислаш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Пневмопатияларда ўпкаларни альвеоляр тузилмаларидаги патоморфологик ва морфометрик ўзгаришларнинг ўзига хос жиҳатлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: муддатидан олдин ва муддатида туғилган чақалоқларда пневмопатияларнинг турли шакллари учраш частотаси (1:3 нисбатда) ҳамда уларнинг этиологик хавф омиллари - туғруқ вақтидаги гипоксия (3/4 ҳолатда), қоғоноқ суви ва меконий аспирацияси натижасида ривожланувчи бирламчи ателектазлар ва ЎРДС (1/3 ҳолатда), йўлдошнинг муддатидан илгари кўчиши (1/5 ҳолатда) клиник-анамнестик маълумотлар асосида аниқланганлиги бўйича таклифлар Андижон давлат тиббиёт институтининг эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 27 ноябрда 6i-60u-сон билан тасдиқланган «Пневмопатияларда ўпкаларни альвеоляр тузилмаларидаги ўзгаришларни морфологик жиҳатдан аниқлаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Наманган вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 03.07.2025 йилдаги 48-сон ва Фарғона вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 11.08.2025 йилдаги 48-сон буйруқлри билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 17 ноябрдаги 29/09-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: клиник-анамнестик маълумотларнинг таҳлиллар асосида эрта ташҳислаш ва самарали даволаш усулларини амалиётга жорий этиш орқали, янги туғилган чақалоқларда касалликни камайтиришга, ўлим кўрсаткичини камайтиришга хизмат қилади. Шунингдек, даволаш самарадорлигини 20-25% га ошириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган алгоритмни амалиётга жорий этиш орқали лаборатор ва инструментал текширувлар ҳажми қисқартириш натижасида битта бемор ҳисобига 240 минг сўм иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: муддатидан олдин туғилган етук бўлмаган чақалоқлар ва муддатида туғилган чақалоқлар ўпка тўқимаси альвеоляр тузилмаларидаги патоморфологик ўзгаришлар – ателектазлар, гиалин мембраналар, диапедез қон қуйилишлар ва склеротик ўзгаришларнинг ёшга хос кечиш хусусиятлари қиёсий тахлили асосида уларнинг фарқли жиҳатлари аниқланганлиги бўйича таклифлар Андижон давлат тиббиёт институтининг эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 27 ноябрда 6i-60u-сон билан тасдиқланган «Пневмопатияларда ўпкаларни альвеоляр тузилмаларидаги ўзгаришларни морфологик жиҳатдан аниқлаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Наманган вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 03.07.2025 йилдаги 48-сон ва Фарғона вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 11.08.2025 йилдаги 48-сон буйруқлри билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 17 ноябрдаги 29/09-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: клиник-анамнестик маълумотларнинг таҳиллар асосида эрта ташҳислаш ва самарали даволаш усулларини амалиётга жорий этиш орқали, янги туғилган чақалоқларда касалликни камайтиришга, ўлим кўрсаткичини камайтиришга хизмат қилади. Шунингдек, даволаш самарадорлигини 20-25% га ошириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган алгоритмни амалиётга жорий этиш орқали лаборатор ва инструментал текширувлар ҳажми қисқартириш натижасида битта бемор ҳисобига 240 минг сўм иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: пневмопатияларнинг турли шаклларида альвеоляр тузилмалардаги морфометрик ўзгаришлар - 1 ва 2-тип альвеолоцитлар диаметри, альвеолалар стромаси қалинлиги, терминал ҳаво йўллари диаметри ва гиалин мембраналар қалинлигининг назорат гуруҳига нисбатан ўзгариш даражалари қиёсий баҳоланиб, уларнинг дифференциал-диагностик аҳамияти исботланганлиги бўйича таклифлар Андижон давлат тиббиёт институтининг эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 27 ноябрда 6i-60u-сон билан тасдиқланган «Пневмопатияларда ўпкаларни альвеоляр тузилмаларидаги ўзгаришларни морфологик жиҳатдан аниқлаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Наманган вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 03.07.2025 йилдаги 48-сон ва Фарғона вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 11.08.2025 йилдаги 48-сон буйруқлри билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 17 ноябрдаги 29/09-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: клиник-анамнестик маълумотларнинг таҳллар асосида эрта ташҳислаш ва самарали даволаш усулларини амалиётга жорий этиш орқали, янги туғилган чақалоқларда касалликни камайтиришга, ўлим кўрсаткичини камайтиришга хизмат қилади. Шунингдек, даволаш самарадорлигини 20-25% га ошириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган алгоритмни амалиётга жорий этиш орқали лаборатор ва инструментал текширувлар ҳажми қисқартириш натижасида битта бемор ҳисобига 240 минг сўм иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: пневмопатияларнинг патоморфологик, гистокимёвий ва морфометрик ўзгаришлари узвийлигига асосланган ташхислаш алгоритми ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Андижон давлат тиббиёт институтининг эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 27 ноябрда 6i-60u-сон билан тасдиқланган «Пневмопатияларда ўпкаларни альвеоляр тузилмаларидаги ўзгаришларни морфологик жиҳатдан аниқлаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Наманган вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 03.07.2025 йилдаги 48-сон ва Фарғона вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 11.08.2025 йилдаги 48-сон буйруқлри билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 17 ноябрдаги 29/09-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: клиник-анамнестик маълумотларнинг таҳллар асосида эрта ташҳислаш ва самарали даволаш усулларини амалиётга жорий этиш орқали, янги туғилган чақалоқларда касалликни камайтиришга, ўлим кўрсаткичини, хусусан, ЎРДС ни камайтиришга хизмат қилади. Шунингдек, даволаш самарадорлигини 20-25% га ошириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган алгоритмни амалиётга жорий этиш орқали лаборатор ва инструментал текширувлар ҳажми қисқартириш натижасида битта бемор ҳисобига 240 минг сўм иқтисод қилинади.