Алимов Сухроб Усмоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қон кетиш билан асоратланган дуоденал яраларнинг клиник-генетик омиллари ва уларнинг касаллик кечишини прогнозлаш ҳамда даволаш самарадорлигини оширишдаги аҳамияти», 14.00.16 – Нормал ва патологик физиология, 14.00.27 – Хирургия (тибиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/Tib862.
Илмий маслаҳатчилар: Каримов Хамид Якубович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мавлонов Олимбой Раззақович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.01.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Карабаев Аминжон Гадаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Қурбонов Обид Мақсудович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Ишигов Ибрагим Агаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: қон кетиши билан асоратланган дуоденал яраларнинг кечишини прогнозлаш ҳамда даволаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қон кетиш билан асоратланган дуоденал ярали беморларда Ala/Val ва Val/Val генотиплари ҳамда Val аллелини ташувчиларнинг умумий улуши амалий соғлом шахсларга нисбатан юқори эканлиги, ушбу аллел ташувчилари учун ҳисобланган Odds Ratio ва Relative Risk кўрсаткичлари асосида мазкур генетик вариантнинг дуоденал яранинг қон кетиш билан кечувчи шаклига мойилликни оширувчи омил эканлиги исботланган;
Т аллелини ташувчи беморларда, айниқса ТТ генотипига эга шахсларда, қон кетиш билан кечувчи дуоденал яра ривожланиш эҳтимоли юқори эканлиги, ушбу генотипнинг қайта қон кетиш частотасининг ортиши ва жарроҳлик аралашувига эҳтиёж юқорилиги билан боғлиқлиги исботланган;
дуоденал яранинг қон кетиш билан асоратланган шакли ривожланишида CYP2C9, CDKN2B ва PLA2G7 генларининг полиморф вариантларини комплекс баҳолашга асосланган, касаллик патогенезининг молекуляр механизмларини тавсифловчи ва юқори хавф гуруҳига кирувчи беморларни аниқлашга имкон берувчи индивидуаллаштирилган ташхислаш ва даволаш тактикаси такомиллаштирилган;
дуоденал яраси бўлган беморларда касалликнинг клиник кечишида прогностик аҳамиятга эга вегетатив нерв тизимининг парасимпатик тонуси устунлиги исботланган;
қон кетиш билан асоратланган дуоденал ярали беморларда жарроҳлик техникаси билан боғлиқ операциядан кейинги эрта асоратлар сонини камайтириш имконини берадиган қонаётган ярани периметри бўйлаб тикишнинг оптималлаштирилган усули ишлаб чиқилган. (Оғир коморбидликка эга бўлган беморларда қонаётган дуоденал ярани гемостаз қилиш усули. IAP № 2026051, 29.06.2026.)
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қон кетиши билан асоратланган дуоденал яраларнинг кечишини прогнозлаш ҳамда даволаш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: қон кетиш билан асоратланган дуоденал ярали беморларда Ala/Val ва Val/Val генотиплари ҳамда Val аллелини ташувчиларнинг умумий улуши амалий соғлом шахсларга нисбатан юқори эканлиги, ушбу аллел ташувчилари учун ҳисобланган Odds Ratio ва Relative Risk кўрсаткичлари асосида мазкур генетик вариантнинг дуоденал яранинг қон кетиш билан кечувчи шаклига мойилликни оширувчи омил эканлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 31.01.2023 йилда 8к-р/180-сон билан тасдиқланган «Қон кетиш билан асоратланган дуоденал яраларнинг кечишининг конституционал тана тузилишига боғлиқ ҳолда ўзига ҳослиги» ва 8к-р/181-сон билан тасдиқланган «Қон кетиш билан асоратланган дуоденал яраларда генетик омилларниниг аҳамияти» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 04.04.2026 йилдаги Т-126 сон ва Сурхондарё тиббиёт кластери бўйича 01.05.2026 йил¬даги 21-Т сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 17.09.2026 йилдаги Х143-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: қон кетиш билан асоратланган ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги кузатилган беморларда таклиф қилинаётган усуллардан фойдаланиш ўз вақтида даволаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: қон кетиш билан асоратланган ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги кузатилган беморларда такомиллаштирилган даво усулидан сўнг кузатиладиган асоратлар туфайли ҳаёт сифатининг ёмонлашувининг ўзига хос жиҳатларини парваришлашга қаратилган даволаш усуллари ишлаб чиқиш орқали шифохонага ётқизиш заруриятини камайтириш натижасида 2785000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: Т аллелини ташувчи беморларда, айниқса ТТ генотипига эга шахсларда, қон кетиш билан кечувчи дуоденал яра ривожланиш эҳтимоли юқори эканлиги, ушбу генотипнинг қайта қон кетиш частотасининг ортиши ва жарроҳлик аралашувига эҳтиёж юқорилиги билан боғлиқлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 31.01.2023 йилда 8к-р/180-сон билан тасдиқланган «Қон кетиш билан асоратланган дуоденал яраларнинг кечишининг конституционал тана тузилишига боғлиқ ҳолда ўзига ҳослиги» ва 8к-р/181-сон билан тасдиқланган «Қон кетиш билан асоратланган дуоденал яраларда генетик омилларниниг аҳамияти» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 04.04.2026 йилдаги Т-126 сон ва Сурхондарё тиббиёт кластери бўйича 01.05.2026 йил¬даги 21-Т сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 17.09.2026 йилдаги Х143-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: қон кетиш билан асоратланган ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги кузатилган беморларда ТТ генотипига эга беморларни аниқлаш ушбу турдаги беморларни ўз вақтида даволаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: қон кетиш билан асоратланган ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги кузатилган беморларда ТТ генотипига эга беморларни аниқлаш ушбу турдаги беморларни ўз вақтида аниқлаш ва ўзига хос жиҳатларини парваришлашга қаратилган даволаш усуллари ишлаб чиқиш орқали шифохонага ётқизиш заруриятини камайтириш натижасида 2285000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: дуоденал яранинг қон кетиш билан асоратланган шакли ривожланишида CYP2C9, CDKN2B ва PLA2G7 генларининг полиморф вариантларини комплекс баҳолашга асосланган, касаллик патогенезининг молекуляр механизмларини тавсифловчи ва юқори хавф гуруҳига кирувчи беморларни аниқлашга имкон берувчи индивидуаллаштирилган ташхислаш ва даволаш тактикаси такомиллаштирилганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 31.01.2023 йилда 8к-р/180-сон билан тасдиқланган «Қон кетиш билан асоратланган дуоденал яраларнинг кечишининг конституционал тана тузилишига боғлиқ ҳолда ўзига ҳослиги» ва 8к-р/181-сон билан тасдиқланган «Қон кетиш билан асоратланган дуоденал яраларда генетик омилларниниг аҳамияти» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 04.04.2026 йилдаги Т-126 сон ва Сурхондарё тиббиёт кластери бўйича 01.05.2026 йил¬даги 21-Т сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 17.09.2026 йилдаги Х143-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: асоратланган ярали беморларни шифохонада бўлиш вақтини камайтириш, эрта хаёт сифатини тиклаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: PLA2G7 генини аниқлаш қон кетиш билан асоратланган ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги кузатилган беморларда такомиллаштирилган даво усулидан сўнг кузатиладиган асоратлар сонини камайиши, қайта амалиётга олинмаслиги натижасида 2328000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: дуоденал яраси бўлган беморларда касалликнинг клиник кечишида прогностик аҳамиятга эга вегетатив нерв тизимининг парасимпатик тонуси устунлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 31.01.2023 йилда 8к-р/180-сон билан тасдиқланган «Қон кетиш билан асоратланган дуоденал яраларнинг кечишининг конституционал тана тузилишига боғлиқ ҳолда ўзига ҳослиги» ва 8к-р/181-сон билан тасдиқланган «Қон кетиш билан асоратланган дуоденал яраларда генетик омилларниниг аҳамияти» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 04.04.2026 йилдаги Т-126 сон ва Сурхондарё тиббиёт кластери бўйича 01.05.2026 йил¬даги 21-Т сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 17.09.2026 йилдаги Х143-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: асоратланган ярали беморларни шифохонада бўлиш вақтини камайтириш, эрта хаёт сифатини тиклаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: такомиллаштирилган хирургик даво усулини ишлаб чиқиш қон кетиш билан асоратланган ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги кузатилган беморларда жароҳатнинг эрта асоратларни даволаш, харажатларни камайтиришга ёрдам бериш орқали беморларнинг ҳаёт сифатини ва функционал ҳолатини яхшилаш, қўшимча тиббий аралашувлар ва шифохонага ётқизиш заруриятини камайтириш натижасида 2562000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади; 
бешинчи илмий янгилик: қон кетиш билан асоратланган дуоденал ярали беморларда жарроҳлик техникаси билан боғлиқ операциядан кейинги эрта асоратлар сонини камайтириш имконини берадиган қонаётган ярани периметри бўйлаб тикишнинг оптималлаштирилган усули ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 31.01.2023 йилда 8к-р/180-сон билан тасдиқланган «Қон кетиш билан асоратланган дуоденал яраларнинг кечишининг конституционал тана тузилишига боғлиқ ҳолда ўзига ҳослиги» ва 8к-р/181-сон билан тасдиқланган «Қон кетиш билан асоратланган дуоденал яраларда генетик омилларниниг аҳамияти» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 04.04.2026 йилдаги Т-126 сон ва Сурхондарё тиббиёт кластери бўйича 01.05.2026 йил¬даги 21-Т сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 17.09.2026 йилдаги Х143-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: асоратланган ярали беморларни шифохонада бўлиш вақтини камайтириш, эрта хаёт сифатини тиклаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: такомиллаштирилган хирургик даво усулини ишлаб чиқиш қон кетиш билан асоратланган ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги кузатилган беморларда жароҳатнинг эрта асоратларни даволаш, харажатларни камайтиришга ёрдам бериш орқали беморларнинг ҳаёт сифатини ва функционал ҳолатини яхшилаш, қўшимча тиббий аралашувлар ва шифохонага ётқизиш заруриятини камайтириш натижасида 2562000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish