Анорбоев Маъруф Холбўта ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ревматоид артритда тизза бўғимни эндопротезлаш негизида касаллик кечишининг клиник-иммунологик жиҳатлари» 14.00.05 – Ички касалликлар ва 14.00.22 – Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Tib4504.
Илмий раҳбар: Ахмедов Халмурад Саъдуллаевич, тиббиёт фанлар доктори, профессор; Хужаназаров Илхом Эшкулович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.01.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Каримов Маъруф Шокирович тиббиёт фанлари доктори, профессор; Худойбердиев Кобилжон Турсунович, тиббиёт фанлари доктори профессор.
 Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт инстиути.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ревматоид артритда тизза бўғими эндопротезлаш негизида кузатиладиган клиник-иммунологик ўзгаришларнинг касаллик кечишига таъсирини ўрганиш ва уни даво тадбирларини мувофиқлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ревматоид артритда тизза бўғими эндопротезлаш амалиёти тизимли яллиғланиш жараёнига таъсири ва унинг касаллик фаолланиши (DAS-28>2,6) ҳамда авжланишидаги ўрни асосланган;
ревматоид артритда тизза бўғими эндопротезлаш амалиёти негизида ўсма некроз омили-α, интерлейкин-6 ва интерлейкин-18 гиперэкспрессияси туфайли суякда резобцияланиш ўчоқларини пайдо бўлиши ва уларни кенгайиши ҳамда симметрик бўғимда эрозияланишнинг хамда, остеит ривожланиши ва уларнинг кенгайиши аниқланган;
ревматоид артритда тизза бўғими эндопротезлаш амалиётидан кейинги даврларда пиридинолин ва ишқорий фосфатазанинг суякли изоферменти даражалари ортишининг бўғим тўқималарида ремоделланиш ҳамда эндопротезни суякка жойлашган қисмида дефектланишларидаги ўрни аниқланган;
ревматоид артритда ўтказилган тизза бўғими эндопротезлаш негизида клиник-иммунологик ўзгаришларни коррекциялаш алгоритмини касаллик клиник ремиссиясининг (2,6>DAS28>26 ҳафта) уйғунлашувини таъминлаши ва бўғимларнинг функционал имкониятларини яхшилашдаги ўрни аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ревматоид артритда тизза бўғимни эндопротезлаш негизида касаллик кечишининг клиник-иммунологик жиҳатларини ўрганиш бўйича олиб борилган илмий натижалар асосида тадқиқот натижаларини клиник амалиётга жорий этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: ревматоид ревматоид артритда тизза бўғими эндопротезлаш амалиёти тизимли яллиғланиш жараёнига таъсири ва унинг касаллик фаолланиши (DAS-28>2,6) ҳамда авжланишидаги ўрни асосланганлиги Тошкент вилояти Янгийўл шахар соғлиқни сақлаш бўлимининг 2025-йил 15-декабрдаги 1353-сонли буйруқ, Жиззах вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли Бахмал туман тиббиёт бирлашмаси 2025-йил 17-декабрдаги 16-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2026 йил 12 майдаги 08/69-сонли ягона хулосаси билан тасдиқланган. Ижтимоий самарадорлиги: тизимли яллиғланиш жараёнини назорат қилиш орқали касаллик фаоллигини барқарорлаштириш, беморларнинг ҳаёт сифати ва функционал фаоллигини яхшилаш ҳамда ногиронлик ҳолатларини камайтиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: касаллик авжланишини эрта назорат қилиш орқали қўшимча даволаш ва қайта госпитализация эҳтиёжини камайтиради, тиббий харажатларни оптималлаштиради. Хулоса: эндопротезлашнинг тизимли яллиғланишга таъсирини баҳолаш касаллик фаоллигини самарали бошқариш ва даволаш натижаларини яхшилаш имконини беради;
иккинчи илмий янгилик: ревматоид артритда тизза бўғими эндопротезлаш амалиёти негизида ўсма некроз омили-α, интерлейкин-6 ва интерлейкин-18 гиперэкспрессияси туфайли суякда резобцияланиш ўчоқларини пайдо бўлиши ва уларни кенгайиши ҳамда симметрик бўғимда эрозияланиш ўчоғини кенгайиши, остеит ривожланиши ва унинг кенгайиши аниқланганлиги Тошкент вилояти Янгийўл шахар соғлиқни сақлаш бўлимининг 2025-йил 15-декабрдаги 1353-сонли буйруқ, Жиззах вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли Бахмал туман тиббиёт бирлашмаси 2025-йил 17-декабрдаги 16-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2026 йил 12 майдаги 08/69-сонли ягона хулосаси билан тасдиқланган. Ижтимоий самарадорлиги: ўсма некроз омили-α, интерлейкин-6 ва интерлейкин-18 гиперэкспрессиясининг суяк деструкцияси ва эрозив жараёнлар билан боғлиқлиги аниқланиши ревматоид артритда касалликни эрта прогнозлаш ва индивидуал даволаш тактикасини шакллантириш имконини беради. Бу беморларда функционал ҳолатни сақлаш, ногиронликни камайтириш ва ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: цитокинлар асосида прогнозлаш ва мақсадли терапияни танлаш эндопротезлашдан кейинги асоратларни камайтиради, қайта операциялар ва даволаш харажатларини қисқартиради ҳамда соғлиқни сақлаш ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлайди. Хулоса: ревматоид артритда тизза бўғими эндопротезлаш негизида ўсма некроз омили-α, интерлейкин-6 ва интерлейкин-18 гиперэкспрессияси суяк резорбцияси, эрозия ва остеит ривожланиши билан боғлиқлиги исботланди. Ушбу цитокинлар касаллик фаоллиги ва тузилмавий бузилишларни баҳолаш имконини беради;
учинчи илмий янгилик: ревматоид артритда тизза бўғими эндопротезлаш амалиётидан кейинги даврларда пиридинолин ва ишқорий фосфатазанинг суякли изоферменти даражалари ортишининг бўғим тўқималарида ремоделланиш ҳамда эндопротезни суякка жойлашган қисмида дефектланишларидаги ўрни аниқланганлиги Тошкент вилояти Янгийўл шахар соғлиқни сақлаш бўлимининг 2025-йил 15-декабрдаги 1353-сонли буйруқ, Жиззах вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли Бахмал туман тиббиёт бирлашмаси 2025-йил 17-декабрдаги 16-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2026 йил 12 майдаги 08/69-сонли ягона хулосаси билан тасдиқланган. Ижтимоий самарадорлиги: пиридинолин ва ишқорий фосфатазанинг суякли изоферменти даражаларининг ошиши асосида суяк ремоделланиши ва эндопротез атрофидаги ўзгаришларни эрта аниқлаш имконияти беморларда асоратларни олдини олиш, функционал натижаларни яхшилаш ва ҳаёт сифатини оширишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: ушбу биомаркерларни мониторинг қилиш орқали эндопротезлашдан кейинги дефектларни эрта диагностика қилиш қайта операциялар сонини камайтиради, даволаш ва реабилитация харажатларини қисқартиради ҳамда соғлиқни сақлаш ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлайди. Хулоса: ревматоид артритда тизза бўғими эндопротезлашидан кейин пиридинолин ва ишқорий фосфатазанинг суякли изоферменти даражаларининг ортиши суяк ремоделланиши ва эндопротез атрофидаги дефектланиш жараёнлари билан боғлиқ эканлиги исботланди. Ушбу кўрсаткичлар асоратларни эрта прогнозлаш ва эндопротез ҳолатини баҳолаш имконини беради;
тўртинчи илмий янгилик: ревматоид артритда ўтказилган тизза бўғими эндопротезлаш негизида клиник-иммунологик ўзгаришларни коррекциялаш алгоритмини касаллик клиник ремиссиясининг (2,6>DAS28>26 хафта) уйғунлашувини таъминлаши ва бўғимларнинг функционал имкониятларини яхшилашдаги ўрни аниқланганлиги Тошкент вилояти Янгийўл шахар соғлиқни сақлаш бўлимининг 2025-йил 15-декабрдаги 1353-сонли буйруқ, Жиззах вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли Бахмал туман тиббиёт бирлашмаси 2025-йил 17-декабрдаги 16-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2026 йил 12 майдаги 08/69-сонли ягона хулосаси билан тасдиқланган. Ижтимоий самарадорлиги: клиник-иммунологик коррекция алгоритмини қўллаш касаллик ремиссиясига эришиш ва уни барқарор сақлаш орқали беморларнинг ҳаёт сифати, функционал фаоллиги ва мустақил ҳаракатланиш қобилиятини яхшилашга хизмат қилади, ногиронлик ҳолатларини камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: барқарор ремиссияга эришиш орқали қўшимча даволаш, қайта госпитализация ва узоқ муддатли реабилитация харажатларини камайтиради, тиббий ресурслардан самарали фойдаланиш имконини беради. Хулоса: клиник-иммунологик коррекция алгоритмини қўллаш ревматоид артритда эндопротезлашдан кейин барқарор ремиссияга эришиш ва бўғимлар функциясини тиклаш имконини беради. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish