Бахриев Баҳриддин Ризвонқул ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ишемик инсултда бузилган ҳаракат функциясини тиклаш учун реабилитация чора-тадбирларини оптималлаштириш», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2024.3.PhD/Tib4902.
Илмий раҳбар: Маджидова Якутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.04.
Расмий оппонентлар: Эргашева Наргиза Обиджоновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Пўлатов Садриддин Сайфуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот номи: Ургенч давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади нейрофизиологик ва биокимёвий маркерларнинг функционал ҳолати ва кўрсаткичларини кўп даражали баҳолаш асосида ишемик инсульт билан оғриган беморларда роботлаштирилган механотерапия ва эрготерапия ёрдамида инсультдан кейинги реабилитациянинг шахсийлаштирилган моделини ишлаб чиқиш ва клиник асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ишемик инсульт билан оғриган беморларда функционал ҳолатни Фугл–Меер, модификацияланган Рэнкин ва GMFCS шкалалари, шунингдек ЛДГ, КФК ва D-димер каби биокимёвий маркерлар динамикасини комплекс баҳолашга асосланган реабилитация ёндашуви такомиллаштирилган;
ишемик инсультдан кейинги ҳаракат функцияларини тиклашда K-Flex ва Levitas роботлаштирилган механотерапиясини эрготерапия билан комплекс қўллаш натижасида Фугл-Меер шкаласи бўйича ҳаракат функцияларининг 57,9% га яхшиланиши, шунингдек қўл-оёқлар ҳаракат фаоллиги, мувозанат ва сезги функцияларининг стандарт реабилитацияга нисбатан самарали тикланиши исботланган;
ишемик ўчоқнинг морфометрик ҳажмининг реабилитацион потенциалга таъсири, яъни кичик ҳажмли (≤15 мм) ўчоқларда ҳаракат функцияларининг тикланиши ва функционал мустақилликнинг яхшиланиши йирик (>30 мм) ўчоқларга нисбатан юқори эканлиги исботланган; 
ишемик инсультдан кейинги ҳаракат бузилишлари оғирлиги билан ЛДГ, КФК ва D-димер даражалари ўртасидаги ишончли боғлиқлик асосида мазкур биомаркерларни функционал тикланиш динамикасини объектив баҳолашда қўшимча мезон сифатида қўллашнинг илмий асослари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ишемик инсултда бузилган ҳаракат функциясини тиклаш учун реабилитация чора-тадбирларини оптималлаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: ишемик инсульт билан оғриган беморларда функционал ҳолатни Фугл–Меер, модификацияланган Рэнкин ва GMFCS шкалалари, шунингдек ЛДГ, КФК ва D-димер каби биокимёвий маркерлар динамикасини комплекс баҳолашга асосланган реабилитация ёндашуви такомиллаштирилганлиги бўйича таклифлар «Ишемик инсультдан кейинги беморларда ҳаракат функциясини баҳолаш ва реабилитация самарадорлигини ошириш усуллари» ва «Инсультдан кейинги ҳаракат функциясини тиклашда замонавий усулларнинг самарадорлиги» номли услубий тавсияномалар мазмунига киритилган (Тошкент давлат тиббиёт университетининг 2025 йил 26 сентябрдаги №7095 ва №7096 сонли маълумотномалари билан тасдиқланган). Мазкур таклифлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиали (2025 йил 16 декабрдаги №203-т сонли буйруқ), Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси (2026 йил 25 февралдаги №264-2-42-ТБ/2026 сонли буйруқ) клиник амалиётига тадбиқ этилган (Илмий техник кенгашнинг 2026 йил 10 июндаги 10/68 сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишемик инсульт билан оғриган беморларда функционал ҳолатни Фугл–Меер, модификацияланган Рэнкин ва GMFCS шкалалари ҳамда ЛДГ, КФК ва D-димер каби биокимёвий маркерлар динамикасини комплекс баҳолаш орқали реабилитацияни индивидуаллаштириш имконияти оширилди. Бу беморларнинг функционал ҳолатига мос реабилитация тактикасини танлаш, ҳаракат функцияларини тезроқ тиклаш, функционал мустақилликни ошириш ва ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: функционал ва биокимёвий кўрсаткичлар асосида реабилитация тактикасини индивидуаллаштириш орқали реабилитация тадбирларини мақсадли ташкил этиш, асоссиз қўшимча диагностика ва такрорий госпитализациялар сонини камайтириш имконияти яратилди. Бу натижада ҳар бир бемор ҳисобига ўртача 2100000 сўм бюджет маблағлари ва 1300000 сўм бюджетдан ташқари маблағлар иқтисод қилинишига эришилди. Хулоса: функционал шкалалар ва биокимёвий маркерларни комплекс баҳолашга асосланган индивидуаллаштирилган реабилитация ёндашуви функционал тикланишни объектив баҳолаш, реабилитация самарадорлигини ошириш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилади.
иккинчи илмий янгилик: ишемик инсультдан кейинги ҳаракат функцияларини тиклашда K-Flex ва Levitas роботлаштирилган механотерапиясини эрготерапия билан комплекс қўллаш натижасида Фугл-Меер шкаласи бўйича ҳаракат функцияларининг 57,9% га яхшиланиши, шунингдек қўл-оёқлар ҳаракат фаоллиги, мувозанат ва сезги функцияларининг стандарт реабилитацияга нисбатан самарали тикланиши исботланганлиги бўйича таклифлар «Ишемик инсультдан кейинги беморларда ҳаракат функциясини баҳолаш ва реабилитация самарадорлигини ошириш усуллари» ва «Инсультдан кейинги ҳаракат функциясини тиклашда замонавий усулларнинг самарадорлиги» номли услубий тавсияномалар таркибига киритилган (Тошкент давлат тиббиёт университетининг 2025 йил 26 сентябрдаги №7095 ва №7096 сонли маълумотномалари билан тасдиқланган). Мазкур таклифлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиали (2025 йил 16 декабрдаги №203-т сонли буйруқ), Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси (2026 йил 25 февралдаги №264-2-42-ТБ/2026 сонли буйруқ) клиник амалиётига тадбиқ этилган (Илмий техник кенгашнинг 2026 йил 10 июндаги 10/68 сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги:  ишемик инсульт билан оғриган беморларда ҳаракат бузилишларининг оғирлиги билан ЛДГ, КФК ва D-димер кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни аниқлаш орқали функционал тикланиш динамикасини объектив баҳолаш имконияти кенгайтирилди. Бу реабилитация жараёнини мунтазам мониторинг қилиш, беморларнинг функционал ҳолатидаги ўзгаришларни эрта аниқлаш ҳамда реабилитация дастурини ўз вақтида индивидуаллаштиришга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: биокимёвий маркерларни функционал шкалалар билан биргаликда баҳолаш орқали реабилитация самарадорлигини объектив назорат қилиш имконияти яратилди. Бу асоссиз лаборатор ва инструментал текширувларни қисқартириш, даволаш тактикасини ўз вақтида тўғрилаш ва такрорий госпитализациялар эҳтимолини камайтириш ҳисобига ҳар бир бемор учун ўртача 1750000 сўм бюджет маблағлари ва 950000 сўм бюджетдан ташқари маблағлар иқтисод қилинишига хизмат қилди. Хулоса: ҳаракат бузилишлари оғирлиги билан ЛДГ, КФК ва D-димер кўрсаткичлари ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш функционал тикланишни баҳолашнинг объективлигини оширди, реабилитация жараёнини динамик назорат қилиш ва индивидуаллаштирилган даволаш тактикасини танлаш имконини кенгайтирди. Натижада тиббий ёрдам сифати ва реабилитация самарадорлиги ошиши таъминланади.
учинчи илмий янгилик: ишемик ўчоқнинг морфометрик ҳажмининг реабилитацион потенциалга таъсири, яъни кичик ҳажмли (≤15 мм) ўчоқларда ҳаракат функцияларининг тикланиши ва функционал мустақилликнинг яхшиланиши йирик (>30 мм) ўчоқларга нисбатан юқори эканлиги исботланганлиги бўйича таклифлар «Инсультдан кейинги ҳаракат функциясини тиклашда замонавий усулларнинг самарадорлиги» номли услубий тавсияномада ўз аксини топган (Тошкент давлат тиббиёт университетининг 2025 йил 26 сентябрдаги №7095 ва №7096 сонли маълумотномалари билан тасдиқланган). Мазкур таклифлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиали (2025 йил 16 декабрдаги №203-т сонли буйруқ), Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси (2026 йил 25 февралдаги №264-2-42-ТБ/2026 сонли буйруқ) клиник амалиётига тадбиқ этилган (Илмий техник кенгашнинг 2026 йил 10 июндаги 10/68 сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишемик инсульт билан оғриган беморларда механотерапия ва эрготерапияни ўз ичига олган комплекс реабилитация дастурини қўллаш орқали ҳаракат функцияларининг тикланиш суръати оширилди, функционал мустақиллик даражаси яхшиланди ва беморларнинг кундалик ҳаёт фаолиятига тезроқ мослашишига эришилди. Бу эса ногиронлик даражасини камайтириш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: комплекс реабилитация дастурини қўллаш натижасида функционал тикланиш муддати қисқарди, реабилитация жараёнининг самарадорлиги ошди ҳамда такрорий стационар даволаниш эҳтиёжи камайди. Бу ҳар бир бемор ҳисобига ўртача 2300000 сўм бюджет маблағлари ва 1400000 сўм бюджетдан ташқари маблағларни иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: механотерапия ва эрготерапияни ўз ичига олган комплекс реабилитация дастурини қўллаш функционал тикланишни жадаллаштириш, беморларнинг мустақиллигини ошириш ва тиббий реабилитация самарадорлигини яхшилашга хизмат қилади.
тўртинчи илмий янгилик: ишемик инсультдан кейинги ҳаракат бузилишлари оғирлиги билан ЛДГ, КФК ва D-димер даражалари ўртасидаги ишончли боғлиқлик асосида мазкур биомаркерларни функционал тикланиш динамикасини объектив баҳолашда қўшимча мезон сифатида қўллашнинг илмий асослари ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар «Ишемик инсультдан кейинги беморларда ҳаракат функциясини баҳолаш ва реабилитация самарадорлигини ошириш усуллари» ва «Инсультдан кейинги ҳаракат функциясини тиклашда замонавий усулларнинг самарадорлиги» номли услубий тавсияномалар таркибига киритилган (Тошкент давлат тиббиёт университетининг 2025 йил 26 сентябрдаги №7095 ва №7096 сонли маълумотномалари билан тасдиқланган). Мазкур таклифлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиали (2025 йил 16 декабрдаги №203-т сонли буйруқ), Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси (2026 йил 25 февралдаги №264-2-42-ТБ/2026 сонли буйруқ) клиник амалиётига тадбиқ этилган  (Илмий техник кенгашнинг 2026 йил 10 июндаги 10/68 сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишемик инсульт билан оғриган беморларнинг функционал ҳолати, биокимёвий кўрсаткичлари, ёши, жинси ва ишемик ўчоқ хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда индивидуаллаштирилган реабилитация алгоритмини ишлаб чиқиш орқали реабилитация тактикасини мақсадли танлаш имконияти оширилди. Бу реабилитация интенсивлигини беморнинг функционал эҳтиёжларига мослаштириш, ҳаракат функцияларини тезроқ тиклаш, функционал мустақилликни ошириш ва ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: индивидуаллаштирилган реабилитация алгоритмини амалиётга жорий этиш натижасида реабилитация тадбирларини оқилона режалаштириш, ортиқча даволаш муолажалари ва такрорий госпитализациялар эҳтимолини камайтириш имконияти яратилди. Бу ҳар бир бемор ҳисобига ўртача 2500000 сўм бюджет маблағлари ва 1500000 сўм бюджетдан ташқари маблағларни иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: функционал, клиник ва биокимёвий кўрсаткичларга асосланган индивидуаллаштирилган реабилитация алгоритмини қўллаш ишемик инсульт билан оғриган беморларда реабилитация самарадорлигини ошириш, функционал тикланишни жадаллаштириш ва тиббий ёрдам сифатини такомиллаштиришга хизмат қилади. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish