Қарахонова Сарвиноз Алишеровна
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): « Васкуляр деменцияда кузатиладиган когнитив ва психоэмоционал бузилишларни коррекция қилишда психомотор терапия самарадорлигини таққослаб ўрганиш», 14.00.13 – Неврология, 19.00.04 – Тиббий психология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.3.DSc/Tib1640.
Илмий маслаҳатчи: Ибодуллаев Зарифбой Раджабович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.01.04 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Эргашева Наргиза Обиджоновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ешимбетова Саида Закировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси); Расулов Абдумўмин Ибрагимович, психология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади васкуляр деменцияда когнитив ва психоэмоционал бузилишларни коррекция қилишда психомотор терапия самарадорлигини таққослаб ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
васкуляр деменция билан оғриган беморларда когнитив функцияларнинг пасайиши ва эмоционал лабилликнинг кучайиши ўртасидаги боғлиқлик асосида органик эмоционал лабиллик синдромо комплексининг шаклланиш механизми исботланган;
васкуляр деменцияда нейропсихологик бузилишлар оғирлиги ва шахсий-регулятор назоратнинг сусайиши ўртасидаги тўғри корреляцион боғлиқликлар асосида когнитив-психоэмоционал бузилишларнинг оғирлик даражасини белгиловчи интегратив диагностик мезонлар асосланган;
васкуляр деменциянинг босқичли ривожланишида NPI бўйича нейропсихологик симптомлар, CSSD бўйича психоэмоционал ўзгаришлар ва RLS бўйича иродавий-регулятор назоратнинг сусайиши ўртасидаги корреляцион боғлиқликлар асосида психоэмоционал бузилишларнинг касаллик прогрессиясидаги ўрни исботланган;
васкуляр деменцияли беморларда психомотор терапиянинг нейродинамик жараёнлар, когнитив-регулятор функциялар ва эмоционал барқарорликни тиклашда MBSR дастурига нисбатан 2,1 баробар юқори реабилитацион самарадорлиги асосида пўстлоқости регулятор механизмларига таъсири исботланган;
васкуляр деменцияли беморларда комплекс нейропсихологик реабилитация натижасида функционал мустақилликнинг 56,42% га ошиши ва когнитив бузилишларнинг 3 баробар камайиши асосида реабилитация самарадорлигини баҳолаш мезонлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Васкуляр деменцияда когнитив ва психоэмоционал бузилишларнинг психологик структураси ҳамда тиббий-нейропсихологик ёрдамни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: васкуляр деменция билан оғриган беморларда когнитив функцияларнинг пасайиши ва эмоционал лабилликнинг кучайиши ўртасидаги боғлиқлик асосида органик эмоционал лабиллик синдромокомплексининг шаклланиш механизми исботланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025-йил 25-ноябрдаги 11-25/785 т-сон маълумотнома билан тасдиқланган “Васкуляр деменцияда психологик бузилишларнинг эрта диагностикалаш усуллари” номли услубий тавсияномаси ҳамда 2025-йил 25-ноябрдаги 11-25/828 т-сон маълумотнома билан тасдиқланган “Васкуляр деменцияда психомотор терапия асосидаги алгоритмнинг самарадорлиги” номли услубий тавсияномалари мазмунига киритилган. Мазкур илмий ишланмалар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ТШИҚҚМ 10.02.2025-йилдаги 9-I-сонли бўйруғи ва Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали клиникаси 05.05.2026-йилдаги 102-К-сонли бўйруқлари асосида амалиётига тадбиқ қилинган бўлиб, Соғлиқни сақлаш вазирли ҳузуридаги илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 10 июньдаги 10/67 хулосаси маьлумотномаси билан тасдикланган. Ижтимоий самарадорлиги: васкуляр деменция билан оғриган беморларда эрта муддатларда когнитив бузилишларни психоэмоционал сфера бузилишлари билан биргаликда ташҳислаш ва уларга кўрсатиладиган тиббий-психологик ёрдамни такомиллаштириш орқали беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш бўйича сифат жиҳатдан ўсишга эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: Васкуляр деменция билан оғриган беморларда психоэмоционал бузилишлар эътиборга олинмаса когнитив бузилишларни кореекция қилиш самара бермайди, оғирлик даражаси ортиб бораверади, даволаш жараёни узоқ давом этиб, беморларнинг хаёт сифати пасайишига олиб келади. Ушбу интегратив ёндашув асосида беморларни даволаш харажатлари 71442000 сўмни тежаш имкониятини берган. Хулоса: васкуляр деменция билан оғриган беморларда когнитив бузилишларни психоэмоционал сфера ўзгаришлари билан биргаликда эрта аниқлаш ва уларни индивидуал психологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда комплекс даволаш касалликнинг оғирлик даражалари бўйича кейинги босқичлари ривожланиб кетишини олдини олиб, беморнинг ижтимоий мослашувини сақлаб, хаёт сифати кўрсаткичларини яхшилашга хизмат қилди ҳамда даволаш харажатларини оптималлаштириш орқали ҳар бир бемор учун бюджет маблағларини сезиларли даражада тежаш имконини беради;
иккинчи илмий янгилик: васкуляр деменцияда нейропсихологик бузилишлар оғирлиги ва шахсий-регулятор назоратнинг сусайиши ўртасидаги тўғри корреляцион боғлиқликлар асосида когнитив-психоэмоционал бузилишларнинг оғирлик даражасини белгиловчи интегратив диагностик мезонлар асосланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025-йил 25-ноябрдаги 11-25/785 т-сон маълумотнома билан тасдиқланган “Васкуляр деменцияда психологик бузилишларнинг эрта диагностикалаш усуллари” номли услубий тавсияномаси ҳамда 2025-йил 25-ноябрдаги 11-25/828 т-сон маълумотнома билан тасдиқланган “Васкуляр деменцияда психомотор терапия асосидаги алгоритмнинг самарадорлиги” номли услубий тавсияномалари мазмунига киритилган. Мазкур илмий ишланмалар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ТШИҚҚМ 10.02.2025-йилдаги 9-I-сонли бўйруғи ва Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали клиникаси 05.05.2026-йилдаги 102-К-сонли бўйруқлари асосида амалиётига тадбиқ қилинган бўлиб, Соғлиқни сақлаш вазирли ҳузуридаги илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 10 июньдаги 10/67 хулосаси маьлумотномаси билан тасдикланган. Ижтимоий самарадорлиги: васкуляр деменцияда назорат локусини интерналлашуви орқали беморларда психотерапияга сезувчанлик ортиши, ижтимоий изоляциянинг камайиши ва ҳаёт сифати яхшиланишига олиб келди. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур дастурий таъминотнинг жорий этилиши беморларни автоматик скрининг қилиш, диагностик хатоликларни минималлаштириш ва тиббий-психологик хулосаларни стандартлаштирилди ва ва тиббий хизматларга сарфланадиган бюджет харажатларини 71442000 сўмга тежаш имконини берди. Хулоса: такомиллаштирилган тиббий психологик ёрдамни ташкил этиш бўйича ёндошув васкуляр деменцияда органик эмоционал лабиллик даражасини пасайтиришга ва назорат локусини интерналлашувига асосланиб, когнитив бузилишларни ривожланиб боришини олдини олади ва ижтимоий иқтисодий самарадорликка эришиш имконини беради;
учинчи илмий янгилик: васкуляр деменциянинг босқичли ривожланишида NPI бўйича нейропсихологик симптомлар, CSSD бўйича психоэмоционал ўзгаришлар ва RLS бўйича иродавий-регулятор назоратнинг сусайиши ўртасидаги корреляцион боғлиқликлар асосида психоэмоционал бузилишларнинг касаллик прогрессиясидаги ўрни исботланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025-йил 25-ноябрдаги 11-25/785 т-сон маълумотнома билан тасдиқланган “Васкуляр деменцияда психологик бузилишларнинг эрта диагностикалаш усуллари” номли услубий тавсияномаси ҳамда 2025-йил 25-ноябрдаги 11-25/828 т -сон маълумотнома билан тасдиқланган “Васкуляр деменцияда психомотор терапия асосидаги алгоритмнинг самарадорлиги” номли услубий тавсияномалари мазмунига киритилган. Мазкур илмий ишланмалар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ТШИҚҚМ 10.02.2025-йилдаги 9-I-сонли бўйруғи ва Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали клиникаси 05.05.2026-йилдаги 102-К-сонли бўйруқлари асосида амалиётига тадбиқ қилинган бўлиб, Соғлиқни сақлаш вазирли ҳузуридаги илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 10 июньдаги 10/67 хулосаси маьлумотномаси билан тасдикланган. Ижтимоий самарадорлиги: васкуляр деменцияда мазкур базавий маълумотлардан фойдаланиш беморларнинг ҳолатини динамик кузатиш, касаллик прогрессиясини прогнозлаш ва тадқиқот натижаларининг объективлигини таъминлашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: психокоррекцион тадбирларни базис даво билан интегрaция қилиш орқали даволаш жараёни қисқариб, такрорий мурожаатлар ва стaционар даволаниш холатлари камаяди, бу эса тиббий хизматларга сарфланадиган бюджет харажатларини оптималлаштириш имконини берди. Хулоса: мослаштирилган тизимли баҳолашни васкуляр деменцияни комплекс даволашга жорий этиш беморлардаги психоэмоционал бузилишларни самарали коррекция қилишни таъминлаб, уларнинг ҳаёт сифатини ошириш ҳамда ижтимоий-иқтисодий фойдага эришиш имконини беради;
тўртинчи илмий янгилик: васкуляр деменцияли беморларда психомотор терапиянинг нейродинамик жараёнлар, когнитив-регулятор функциялар ва эмоционал барқарорликни тиклашда MBSR дастурига нисбатан 2,1 баробар юқори реабилитацион самарадорлиги асосида пўстлоқости регулятор механизмларига таъсири исботланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025-йил 25-ноябрдаги 11-25/785 т-сон маълумотнома билан тасдиқланган “Васкуляр деменцияда психологик бузилишларнинг эрта диагностикалаш усуллари” номли услубий тавсияномаси ҳамда 2025-йил 25-ноябрдаги 11-25/828 т-сон маълумотнома билан тасдиқланган “Васкуляр деменцияда психомотор терапия асосидаги алгоритмнинг самарадорлиги” номли услубий тавсияномалари мазмунига киритилган. Мазкур илмий ишланмалар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ТШИҚҚМ 10.02.2025-йилдаги 9-I-сонли бўйруғи ва Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали клиникаси 05.05.2026-йилдаги 102-К-сонли бўйруқлари асосида амалиётига тадбиқ қилинган бўлиб, Соғлиқни сақлаш вазирли ҳузуридаги илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 10 июньдаги 10/67 хулосаси маьлумотномаси билан тасдикланган. Ижтимоий самарадорлиги: мазкур тизимли ёндашувнинг амалиётга жорий этилиши натижасида беморларда нейрокогнитив тикланиш тезлигини ошириш, ижтимоий адаптaцияни эрта муддатларда таъминлаш ва деменция билан оғриган шахсларга тиббий-психологик хизмат кўрсатиш сифатини ошириш учун зарур бўлган илмий-амалий ҳамда услубий тайёргарлик такомиллаштиришга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: ушбу тизимли ёндашувнинг амалиётга жорий этилиши беморларни даволаш харажатлари 71442000 сўмни тежаш имкониятини берди. Хулоса: мослаштирилган психомотор терапияни васкуляр деменцияни комплекс даволаш тизимига жорий этиш беморлардаги психоэмоционал бузилишларни самарали коррекция қилишни таъминлаш имконини беради;
бешинчи илмий янгилик: васкуляр деменцияли беморларда комплекс нейропсихологик реабилитация натижасида функционал мустақилликнинг 56,42% га ошиши ва когнитив бузилишларнинг 3 баробар камайиши асосида реабилитация самарадорлигини баҳолаш мезонлари такомиллаштирилганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025-йил 25-ноябрдаги 11-25/785 т-сон маълумотнома билан тасдиқланган “Васкуляр деменцияда психологик бузилишларнинг эрта диагностикалаш усуллари” номли услубий тавсияномаси ҳамда 2025-йил 25-ноябрдаги 11-25/828 т-сон маълумотнома билан тасдиқланган “Васкуляр деменцияда психомотор терапия асосидаги алгоритмнинг самарадорлиги” номли услубий тавсияномалари мазмунига киритилган. Мазкур илмий ишланмалар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ТШИҚҚМ 10.02.2025-йилдаги 9-I-сонли бўйруғи ва Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали клиникаси 05.05.2026-йилдаги 102-К-сонли бўйруқлари асосида амалиётига тадбиқ қилинган бўлиб, Соғлиқни сақлаш вазирли ҳузуридаги илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 10 июньдаги 10/67 хулосаси маьлумотномаси билан тасдикланган. Ижтимоий самарадорлиги: такомиллаштирилган тиббий-психологик мезон васкуляр деменция билан оғриган беморларда нейропсихологик ҳамда психоэмоционал бузилишларни эрта аниқлаш ва самарали психокоррекция қилиш орқали беморларнинг ижтимоий дезадаптaциясини минималлаштириш ҳамда узоқ муддатли парвариш муассасаларига бўлган эҳтиёжни камайтиришга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: нейропсихологик ҳамда психоэмоционал бузилишларни эрта аниқлаш ва мақсадли психокоррекция даволаш жараёнини оптималлаштириб, беморларни даволаш харажатлари 71442000 сўмни тежаш имкониятини берди. Хулоса: мазкур тизимни стaционар ва амбулатор шароитга интегрaция қилиш беморларга кўрсатиладиган тиббий-психологик ёрдам сифатини ошириш ва узоқ муддатли парвариш муассасаларига бўлган эҳтиёжни камайтириш орқали ижтимоий-иқтисодий юкламани пасайтиришда юқори клиник ижтимоий аҳамиятга эга.