Қурбонова Насиба Собир қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз тилида парселлятив гапларнинг ўзбек тилида ифодаланиш усуллари”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам:  В2023.3.PhD/Fil3862. 
Диссертация бажарилган муассаса: Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Маматов Абдугафур Эшонкулович, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.01/2025.27.12.Fil.06.02.
Расмий оппонентлар: Аҳмедов Ойбек Сапорбоевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Нормуродов Зайниддин Ражабовович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз тилидаги парселлятив гапларнинг ўзбек тилига тўғри таржима қилиш усулларини, парселляцияга ёндош ҳодисаларни, парселляция турларини икки тилни чоғиштириш асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
парселлатив конструксияларнинг лингвопрагматик ҳамда экспрессив-стилистик функсиялари, анафора, эпифора, градация, инверсия, оксиморон, таққослаш ва риторик савол каби стилистик воситалар билан уйғун қўлланилиши ҳамда матннинг эмоционал-экспрессив таъсирини кучайтиришдаги ўрни, муаллиф коммуникатив ниятини юзага чиқариш, ахборотнинг муҳим қисмини актуаллаштириш, мантиқий-эмоционал урғуни кучайтириш, персонаж руҳий ҳолатини ифодалаш ва адресатга прагматик таъсир кўрсатиш функсиялари инглиз ва ўзбек тиллари материаллари асосида аниқланган;
рус ва инглиз тилларидан ўзлашган “парселлят – ажратилган бўлак”, “парселлятив бирлик – ҳиссий бойитиш бирлиги”, “посилка – маъно англашиниш қисми”, “ҳиссий рақамлар – ифода бирликлари” каби парселлятив терминларни ўзбек тилида қўллашнинг терминологик, семантик ва функсионал-прагматик асослари ишлаб чиқилиб, уларнинг ўзбек тилининг ички қонуниятларига мослиги исботланган;
таржима жараёнида илова конструксиялари, сегментация, парантезалар ва уюшиқ бўлакларнинг парселляциядан фарқли, аммо унга ёндош синтактик ҳодисалар экани функсионал-прагматик мезонлар асосида далилланган;
инглиз ва ўзбек тилларида “симпекс”, “зевгма”, “анадиплоз”, “силлепсис”, “мезартия”, “симплока”, “парентеза” ва “плеоназм” каби парселлятив бирликларнинг бадиий ва публицистик матнлардаги экспрессив-стилистик хусусиятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тили тиббий терминларининг лексикографик талқини мавзуси доирасида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
парселлатив конструксияларнинг лингвопрагматик ҳамда экспрессив-стилистик функсиялари қиёсий таҳлил қилиниб, уларнинг анафора, эпифора, градация, инверсия, оксиморон, таққослаш ва риторик савол каби стилистик воситалар билан уйғун қўлланилиши ҳамда матннинг эмоционал-экспрессив таъсирини кучайтиришдаги ўрни илмий жиҳатдан асосланганлиги ҳақидаги илмий хулосалардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-201709134-сонли “Филология йўналиши бўйича инглиз тили ўрганишни баҳолаш сифатининг шакл ва тамойиллари” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2024-йил 19-мартдаги 04/11-2135-сон маълумотномаси). Натижада ушбу лойиҳа доирасида нашр этилган ўқув нашрлари ва монографияларнинг янги маълумотлар билан бойитилишига эришилган; 
рус ва инглиз тилларидан ўзлашган “парселлят – ажратилган бўлак”, “парселлятив бирлик – ҳиссий бойитиш бирлиги”, “посилка – маъно англашиниш қисми”, “ҳиссий рақамлар – ифода бирликлари” каби парселлиятив терминларни ўзбек тилида қўллашнинг терминологик, семантик ва функсионал-прагматик асослари ишлаб чиқилиб, уларнинг ўзбек тилининг ички қонуниятларига мослиги исботланган илмий хулосалардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган А-ОТ-2021-419-сонли “Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетенсиясини ошириш курси учун электрон платформасини яратиш (Пре-счоолПДП)” мавзусидаги инновацион лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 23-январдаги 04/11-1486-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида яратилган электрон платформанинг таржима асарларидан олинган мисоллар билан бойитилишига эришилган;
таржима жараёнида илова конструксиялари, сегментация, парантезалар ва уюшиқ бўлакларнинг парселлациядан фарқли, аммо унга ёндош синтактик ҳодисалар экани қиёсий таҳлил ҳамда функсионал-прагматик мезонлар асосида далилланган хулосалардан Қўқон давлат педагогика институтида амалга оширилган “2023 КА 171 Мобилитй Ҳигҳер Эдуcатион студенц (Эрасмус+)” номли грант доирасида фойдаланилган (Қўқон давлат педагогика институтининг 2025-йил 5-февралдаги 129/04-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг назарий қисми янги ғоялар ва илмий фактлар билан бойитилган;
инглиз ва ўзбек тилларида “симпекс”, “зевгма”, “анадиплоз”, “силлепсис”, “мезархия”, “симплока”, “парентеза” ва “плеоназм” каби парселлатив бирликларнинг бадиий ва публицистик матнлардаги экспрессив-стилистик хусусиятлари қиёсий-стилистик ва лингвопрагматик таҳлил орқали очиб берилган хулосалардан Гулистон давлат университетида тайёрланган “Интегратед cоурсе оф фореигн лангуаге теачинг” дарслигида фойдаланилган (Гулистон давлат университетининг 2024-йил 27-февралдаги 25-сон буйруғи асосидаги 25-20-сон гувоҳномаси). Натижада дарсликнинг таржима назарияси, бадиий таржима билан боғлиқ мавзулари мазмуний тўлдирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish