Нодирова Феруза Холмурод қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Саъдулла Ҳаким шеъриятида шоир субектининг ифодаланиши ва рамзий-метафорик образ талқини”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Fil3079.
Диссертация бажарилган муассаса: Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Насруллаев Элмурод Жумабоевич, филология фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.01/2025.27.12.Fil.06.02.
Расмий оппонентлар: Мамадалиева Зуҳра Умаралиевна филология фанлари доктори, доцент; Алимбеков Адҳамбек Комолович, филология фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети .
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ аср охирида ўзбек адабий жараёни фонида Саъдулла Ҳаким шеъриятининг оʻзига хослигини, шоир субектининг ифодаланиши ва муаллиф шеъриятида рамзий метафорик образ талқинини услубий ва ғоявий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Саъдулла Ҳаким шеъриятида тарихий образлар талқинида миллий тарих ва миллий ўзликни англаш ғояси устувор эканлиги исботланган;
шоир шеъриятида ижодкор субекти, унинг ўзига хос хусусиятлари белгиланган ва шоир лирикасида консептуал ғоя ва поетик талқин уйғунлиги аниқланган;
ижодкорнинг халқ жонли тили бойликларидан, бадиий тасвирий воситалар ва шеърий санъатлардан моҳирона фойдаланганлиги чуқур таҳлиллар асосида далилланган;
Саъдулла Ҳаким достонлари композициясида поетик компонентлар, композицион ечим муҳим восита эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Саъдулла Ҳаким шеъриятида рамзий-метафорик образлар талқинини тадқиқ қилиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
Саъдулла Ҳаким ижодига халқ оғзаки ижоди асосида яратилган рамзий-метафорик образлар ҳамда анъанавий образларнинг метафориклашувида фолклорнинг таъсири кучли эканлигига доир илмий-назарий хулосалардан ФЗ-20200146 шифрли “Марказий Осиё мутафаккирлари асарлари асосида бузғунчи ғояларга қарши маърифий, тарбиявий кураш асосларини ўзида жамлаган мултимедиа дастури ҳамда мобил илова яратиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг назарий қисмида фойдаланилган (Ўзбекистон халқаро Ислом академиясининг 2025-йил 17-январдаги № 5-010-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида яратилган электрон платформанинг янги манбалар билан бойишига эришилган;
Саъдулла Ҳаким шеъриятида ижодкор субекти, унинг ўзига хос хусусиятлари белгиланганлиги ва шоир лирикасида консептуал ғоя ва поетик талқин уйғунлиги ҳақидаги хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2022-2024-йилларда АҚШ Давлат департаменти томонидан молиялаштирилган ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда амалга оширилган “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 2-декабрдаги № 3831/02-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа мазмунининг янги манбалар билан бойишига эришилган;
Саъдулла Ҳаким ижодига халқ оғзаки ижоди асосида яратилган рамзий-метафорик образлар ҳамда анъанавий образларнинг метафориклашувида фолклорнинг таъсири кучли эканлиги ҳақидаги хулосалардан Сирдарё вилоят телерадиокомпанияси, Сирдарё вилоят телевидениясида эфирга узатиладиган “Адабий гурунг” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган. (Сирдарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2025-йилдаги № 365-сон маълумотномаси.) Натижада теледастурда берилган мазкур илмий натижалар асосида эшиттиришлар маънавий-маърифий ҳамда бадиий жиҳатдан бойиган, халқчиллиги ортган;
Саъдулла Ҳаким достонлари композициясида поетик компонентлар, композицион ечим муҳим восита эканлиги асосланган хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2022-2024-йилларда АҚШ Давлат департаменти томонидан молиялаштирилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда амалга оширилган “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” амалий лойиҳада фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 2-декабрдаги № 3831/02-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг назарий қисми илмий хулосалар билан бойитилган.