Тўйбоева Шаҳноза Рамазоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Француз бадиий контексти инверсив конструксияларининг ўзбек тилига таржимасида аслият функсионаллигини таъминлаш стратегиялари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Fil2989.
Илмий раҳбар: Қосимова Нафиса Фарҳодовна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/2026.10.06.Fil.10.09 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Усмонова Севара Султоновна, филология фанлари доктори, доцент; Киселёв Дмитрий Анатолевич, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади француз бадиий контекстидаги инверсив конструксияларнинг ўзбек тилига таржимасида аслият функсионаллигини таъминлаш стратегияларини қиёсий-функсионал таҳлил асосида илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
француз бадиий матнларидаги инверсив конструксияларнинг таржимадаги функсионал эквивалентлиги семантик мазмун, информацион фокус, ритмик-интонацион таъсир, прагматик-эстетик натижа ҳамда ўзбек тилининг услубий табиийлиги мезонлари асосида баҳоланиши, формал синтактик мослик эса бадиий функсионалликни таъминловчи ягона омил эмаслиги исботланган;
француз ва ўзбек тиллари синтактик тизимларининг типологик тафовутлари инверсив конструксиялар таржимасида структуравий трансформацияларни юзага келтириши, бунда таржима стратегиясини танлаш конструксиянинг функсионал доминантига (етакчи бадиий вазифасига) боғлиқ эканлиги ҳамда структуравий сақлаш, синтактик трансформация, функсионал эквивалентлаш, компенсация ва нейтраллашув стратегияларининг қўлланиш мезонлари асосланган;
француз бадиий матнларидаги инверсив конструксияларни ўзбек тилига таржима қилишда инверсия тури ‒ функсионал доминант ‒ таржима стратегияси ‒ функсионал натижа изчиллигига таянган функсионал-стратегик таржима модели ишлаб чиқилиб, унинг аслият функсионаллигини сақлаш имкониятлари қиёсий корпус материаллари асосида далилланган;
муаллиф синтаксиси, таржимон интерпретацияси ва реципиент (таржима матнини қабул қилувчи ўқувчи) идроки ўртасидаги функсионал боғлиқлик асосида инверсив конструксияларнинг бадиий таъсири таржимада сақланиши, қисман трансформацияланиши ёки нейтраллашуви механизмлари аниқланиб, уларни баҳолашнинг функсионал-прагматик тамойиллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Француз бадиий контексти инверсив конструксияларининг ўзбек тилига таржимасида аслият функсионаллигини таъминлаш стратегияларига бағишланган тадқиқот натижалари асосида:
француз бадиий матнларидаги инверсив конструксияларнинг таржимадаги функсионал эквивалентлиги семантик мазмун, информацион фокус, ритмик-интонацион таъсир, прагматик-эстетик натижа ҳамда ўзбек тилининг услубий табиийлиги мезонлари асосида баҳоланиши, формал синтактик мослик эса бадиий функсионалликни таъминловчи ягона омил эмаслигига доир назарий хулосалардан 2021-2023-йилларда амалга оширилган ФЗ-202003161-рақамли “Мусиқа ва санъат ўқув муассасалари учун “Болалар рақслари” фанидан интерактив ўқув-методик қўлланмалар яратиш” фундаментал лойиҳаси доирасида “Ўзбек болалар рақслари, рақс либослари ва тақинчоқлари номларининг ўзбекча-русча-инглизча-французча қисқача изоҳли луғати”ни яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2026-йил 6-мартдаги 1/04-18-сон маълумотномаси). Натижада функсионал эквивалентлик, компенсация, стилистик адаптация ва контекстуал интерпретацияга асосланган ёндашув бадиий-маданий компонентларни таржимада табиий ифодалашга хизмат қилган;
француз ва ўзбек тиллари синтактик тизимларининг типологик тафовутлари инверсив конструксиялар таржимасида структуравий трансформацияларни юзага келтириши, бунда таржима стратегиясини танлаш конструксиянинг функсионал доминантига боғлиқ эканлиги ҳамда структуравий сақлаш, синтактик трансформация, функсионал эквивалентлаш, компенсация ва нейтраллашув стратегияларининг қўлланиш мезонлари билан боғлиқ илмий натижалардан 2025-йил 13-29-август кунлари Франциянинг Сорбонна Париж-Сите университети қошидаги “Амалий тилшунослик лабораторияси” (Лаборатоире де лингуистиқуе формелле) да ўтказилган ўқув машғулотлари, илмий семинарлар ва таржимашуносликка оид амалий муҳокамалар жараёнида методологик асос сифатида фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2026-йил 21-апрелдаги 06/2972-сон маълумотномаси). Натижада муаллиф синтаксиси, таржимон интерпретацияси ва ўқувчи идроки ўртасидаги боғлиқликни функсионал жиҳатдан баҳолаш имконияти кенгайган;
муаллиф синтаксиси, таржимон интерпретацияси ва ўқувчи идроки ўртасидаги функсионал боғлиқлик асосида инверсив конструксияларнинг бадиий таъсири таржимада сақланиши, қисман трансформацияланиши ёки нейтраллашуви механизмлари аниқланиб, уларни баҳолашнинг функсионал-прагматик тамойилларига доир илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Бухоро вилояти телерадиоканали” давлат муассасаси томонидан эфирга узатилган “Асрларнинг асраганлари”, “Ассалом, Бухоро”, “Адабий муҳит”, “Жаҳон тамаддуни дурдоналари” теледастурлари, шунингдек, “Қадриятлар қадим бешиги” ва “Мулоқот ва мунозара” радиоешиттиришлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Бухоро вилояти телерадиоканали” давлат муассасасининг 2025-йил 9-сентябрдаги 01-09-213-сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатув ва радиоешиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллаштирилиб, илмий далилларга бойлиги ва илмий-оммабоплиги таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish