Хужанов Эркин Бердиевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Статистик метод асосида педагогика олий таълим муассасаларида физика ўқитиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.DSc/Ped1095.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуридаги PhD.01/2025.27.12.FM.04.01. рақамли Илмий кенгаш асосида тузилган Бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Зайнабидинов Сирожиддин Зайнобидинович, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги, физика-математика фанлари доктори, академик; Курбанов Мирзаахмад, педагогика фанлари доктори, профессор; Абдиев Умирбек Бегматович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогика олий таълим муассасаларида статистик методдан самарали фойдаланиш асосида физика ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
педагогика олий таълим муассасаларида физикани ўқитишда статистик методдан фойдаланишнинг илмий-педагогик жиҳатлари физик қонуниятларни ҳаётий вазиятлар асосида тушунтиришга йўналтирилган ўқув материалларини мақсадли структурлаш, тажрибага асосланган машғулотларни лойиҳалаш бўйича адаптивлик даражасини қатъий белгилаш асосида такомиллаштирилган;
физикани ўқитишда статистик методдан фойдаланишда юзага келадиган дидактик қийинчиликларни коррексиялашнинг методик таъминоти талабаларнинг ихтисослик модуллари бўйича мустақил таълимида физик жараёнларни эҳтимолий-статистик моделлаштирувчи ҳамда катта ҳажмдаги рақамли маълумотлар билан ишлашга йўналтирилган электрон-симуляция ресурсларини босқичма-босқич жорий этиш асосида такомиллаштирилган;
статистик метод асосида “Молекуляр физика ва термодинамика” курсини ўқитишнинг контекстуал жиҳатдан такомиллаштирилган модели ўқув материалларини талабанинг академик даражаси ва индивидуал хусусиятларига мос равишда саралаш мезонларини рақамли-симуляция таълим жараёнида доимий кузатиб бориш (мониторинг) имконини кенгайтиришга қаратилган методик конструктга устуворлик бериш асосида ишлаб чиқилган;
педагогика олий таълим ташкилотларининг физика йўналишида мутахассислик фанларини интегратив ўқитиш методикаси талабаларнинг билим бўшлиқларини аниқлашга асосланган ҳолда фанлараро масалаларни босқичма-босқич ечишга ўргатувчи алгоритмни талабалар ўртасидаги ҳамкорликни рағбатлантирувчи яхлит дидактик тизимни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
педагогика олий таълим муассасаларида статистик метод воситасида физикани ўқитиш самарадорлигини баҳолаш мезонлари Блум таксономиясига асосланган масалаларнинг дифференциаллигини таъминлаш, талабаларнинг танқидий, аналитик ва ижодий фикрлашини статистик таҳлил ва тадқиқотга йўналтирилган таълим усуллари интеграциясига асосланган метакогнитив стратегияларнинг продуктивлигини бевосита ҳисобга олиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Статистик методлар асосида педагогика олий таълим муассасаларида физика ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
педагогика олий таълим муассасаларида физикани ўқитишда статистик методдан фойдаланишнинг илмий-педагогик жиҳатларини физик қонуниятларни ҳаётий вазиятлар асосида тушунтиришга йўналтирилган ўқув материалларини мақсадли структурлаш, тажрибага асосланган машғулотларни лойиҳалаш бўйича адаптивлик даражасини қатъий белгилаш асосида такомиллаштиришга доир таклифлар “Физика” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 30-декабрдаги 1243-4269-537б-бc3е-б625-8076-8112-сон маълумотномаси). Натижада, физика таълимида статистик методдан фойдаланишнинг методик имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган;
физикани ўқитишда статистик методдан фойдаланишда юзага келадиган дидактик қийинчиликларни коррексиялашнинг методик таъминотини талабаларнинг ихтисослик модуллари бўйича мустақил таълимида физик жараёнларни эҳтимолий-статистик моделлаштирувчи ҳамда катта ҳажмдаги рақамли маълумотлар билан ишлашга йўналтирилган электрон-симуляция ресурсларини босқичма-босқич жорий этиш асосида такомиллаштиришга доир таклифлар “Халқаро баҳолаш асослари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сонли буйруғи, 68-235-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларнинг физикани ўқитишда халқаро баҳолаш дастурларига асосланган топшириқларни ишлаб чиқишга доир компетенсиясини ривожлантиришга хизмат қилган;
статистик метод асосида “Молекуляр физика ва термодинамика” курсини ўқитишнинг контекстуал жиҳатдан такомиллаштирилган моделини ўқув материалларини талабанинг академик даражаси ва индивидуал хусусиятларига мос равишда саралаш мезонларини рақамли-симуляция таълим жараёнида доимий кузатиб бориш (мониторинг) имконини кенгайтиришга қаратилган методик конструктга устуворлик бериш асосида ишлаб чиқишга доир таклифлар “Молекуляр физика ва термодинамика” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университети Кенгашининг 2025-йил 30-январдаги 6/3.1-сонли қарори, 2025-65У-551-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, “Молекуляр физика ва термодинамика” курсини ўқитишда статистик методдан фойдаланиш самарадорлигини оширишга эришилган;
педагогика олий таълим ташкилотларининг физика йўналишида мутахассислик фанларини интегратив ўқитиш методикасини талабаларнинг билим бўшлиқларини аниқлашга асосланган ҳолда фанлараро масалаларни босқичма-босқич ечишга ўргатувчи алгоритмни талабалар ўртасидаги ҳамкорликни рағбатлантирувчи яхлит дидактик тизимни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга доир таклифлар “Мутахассислик фанларини ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университети Кенгашининг 2025-йил 27-мартдаги 8/3.1-сонли қарори, 2025-230У-602-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларнинг физикани ўқитишга доир методик компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
педагогика олий таълим муассасаларида статистик метод воситасида физикани ўқитиш самарадорлигини баҳолаш мезонларини Блум таксономиясига асосланган масалаларнинг дифференциаллигини таъминлаш, талабаларнинг танқидий, аналитик ва ижодий фикрлашини статистик таҳлил ва тадқиқотга йўналтирилган таълим усуллари интеграциясига асосланган метакогнитив стратегияларнинг продуктивлигини бевосита ҳисобга олиш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида 2023-2026-йилларда Европа Иттифоқининг ЭРАСМУС+ дастури доирасида бажарилган 101083224. ЭРАСМУС-ЭДУ-2022-CБҲЕ “Инновативе Мастеръс програм ин пҳотониcс анд оптиcал Cоммуниcатионс то меет тҳе неедс оф тҳе телеcоммуниcатионс лабоур маркет ин Узбекистан (ИНМАCОМ)” халқаро лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Тошкент ахборот технологиялари университетининг 2026-йил 16-февралдаги 785/19-сон маълумотномаси). Натижада, фотоника элементларини физика фанини ўқитишга жорий этишнинг педагогик имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган.