Тоштемирова Гулнора Аюбжоновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларнинг ўқув-ижодий фаоллигини ТРИЗ-технологиялар воситасида ривожлантириш методикаси (Техника олий таълим муассасаларида “Механика” фанини ўқитиш мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (техника) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Ped3895.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Мансуров Мухторжон Тохиржонович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.Т.15.06.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Собирова Махбуба Юсупжановна, педагогика фанлари доктори, профессор; Хамракулов Абдурахмат Каримович, педагогика фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот номи: Наманган давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ТРИЗ-технологиялари асосида талабаларнинг ўқув-ижодий фаоллигини ривожлантириш юзасидан илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
техника йўналишидаги талабалар ўқув-ижодий фаоллигини фаоллаштиришга хизмат қилувчи педагогик шарт-шароитлар мажмуаси асосида талабаларда тадқиқотчилик компетенсиясини шакллантиришнинг назарий аспектлари фан ва таълим интеграциясини таъминловчи индивидуал мини тажрибаларни эркин танловли босқичларда ИМЕА-технологияси, муаммоларни таҳлил қилиш, “Можаро майдони”да янги ғоялар ишлаб чиқишга ёʻналтирилган синергия тамойили устиворлигини қўллаш орқали очиб берилган;
техника йўналишидаги олий таълим муассасалари талабаларининг ўқув-ижодий фаоллигини ривожлантириш модели тажрибани қўллаш ва натижаларни қайд қилишнинг адаптив структураларини ассистив воситаларга асосланган якка ва жамоавий лойиҳалар жараёнида продуктив даражалар динамикасида трансформациялаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг тадқиқотчилик компетенциясини шакиллантиришда мантиқий ва танқидий фикрлашга йўналтирилган техник тафаккур, муаммоли хулосалар чиқариш кўникмалари мантиқий, мустақил ва ижодий фикрлаш каби шахсий-интеллектуал компетенсияларни ўз ичига олган ўқув ресурсларини филтрлашга йўналтирилган модулли топшириқларни талабаларнинг мустақил таълимига касбий-амалий ҳаракатлар кетма-кетлигида қисқа интервалли мониторингда киритиш орқали аниқлаштирилган;
талабаларда ТРИЗ тадқиқотчилик компетенсиясининг шаклланганлигини баҳолаш мезонлари изланувчанлик фаолиятида синергетик импулсни мақбуллаштирувчи ҳамкорликда ишлаш усулларини кооператив алоқалар муҳитида дифференциал даражаларда қўллаш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Техника олий таълим мауассасалари талабаларнинг ўқув-ижодий фаоллигини ТРИЗ-технологиялари воситасида ривожлантириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
техника йўналишидаги талабалар ўқув-ижодий фаоллигини фаоллаштиришга хизмат қилувчи педагогик шарт-шароитлар мажмуаси асосида талабаларда тадқиқотчилик компетенсиясини шакллантиришнинг назарий аспектлари фан ва таълим интеграциясини таъминловчи индивидуал мини тажрибаларни эркин танловли босқичларда ИМЕА-технологияси, муаммоларни таҳлил қилиш, "Можаро майдони"нида янги ғоялар ишлаб чиқишга ёʻналтирилган синергия тамойили устиворлигини қўллаш юзасидан таклиф ва тавсиялар “Машинасозлик деталларини тайёрлашда ишлов бериш дастурларини РДБ дастгоҳлари учун ёзишни математик моделлаштириш ва визуаллаштириш” электрон дастури, “РДБ дастгохларини дастурлаш асослари” фанидан услубий кўрсатмалар мазмунига сингдирилган (Ўзбекıстон Республикаси Олий таълıм, фан ва ıнновацıялар вазıрлигининг 2024 йил 10 июндаги 4/17-4/2-168-3-сон маълумотномаси). Натижада, ТДТУ Олмалиқ филиали, “ТИҚХММИ” МТУ, “ТИҚХММИ” МТУ ҚИАИ, НамМҚИ, АндМИда 60810100-“Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш” таълим йўналишида ўқув жараёнида бўлажак муҳандисларнинг ижодий фикрлашини ривожлантиришда фойдаланилганлиги, талабаларнинг топшириқларни бажаришда фаоллиги, технологиялар асосида ижодий ёндашуви, ихтирочилик тафаккури ва қизиқишлари даражасини ошириш имконини берган;
техника йўналишидаги олий таълим муассасалари талабаларининг ўқув-ижодий фаоллигини ривожлантириш модели тажрибани қўллаш ва натижаларни қайд қилишнинг адаптив структураларини ассистив воситаларга асосланган якка ва жамоавий лойиҳалар жараёнида продуктив даражалар динамикасида трансформациялаш асосида такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиалида И.Ю.Сохибов рахбарлигида 2023-2024 йилларга мўлжалланган, давлат бюджети томонидан молиялаштирилган №ИЛ-27-4722022418 “Кўмир конини комплекс усулда қазиб олиш шароитида содир бўладиган ҳавфли геомеханик ва геодинамик жараёнлар таъсирини прогнозлаш ва кўмир разрез бортларининг устуворлигини баҳолаш, 3Д-моделини яратиш” мавзусидаги лойиҳага ижодий ёндашиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекıстон Республикаси Олий таълıм, фан ва ıнновацıялар вазıрлıгıнинг 2024 йил 11 январдаги 4/17-4/1-11111-сон маълумотномаси). Натижада, техника олий таълим муассасалари талабаларнинг ўқув-ижодий фаоллигини оширишга эришилган;
талабаларнинг тадқиқотчилик компетенциясини шакиллантиришда мантиқий ва танқидий фикрлашга йўналтирилган техник тафаккур, муаммоли хулосалар чиқариш кўникмалари мантиқий, мустақил ва ижодий фикрлаш каби шахсий-интеллектуал компетенсияларни ўз ичига олган ўқув ресурсларини филтрлашга йўналтирилган модулли топшириқларни талабаларнинг мустақил таълимига касбий-амалий ҳаракатлар кетма-кетлигида қисқа интервалли мониторинг тизимидан ТДТУ Олмалиқ филиали, “ТИҚХММИ” МТУ, “ТИҚХММИ” МТУ ҚИАИ, НамМҚИ, АндМИда 60810100-“Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш” таълим йўналишида ўқув жараёнида бўлажак муҳандисларнинг ижодий фикрлашини ривожлантиришда фойдаланилган (Ўзбекıстон Республикаси олий таълıм, фан ва ıнновацıялар вазıрлıгıнинг 2024 йил 10 июндаги 4/17-4/2-168-3-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг топшириқларни бажаришда фаоллиги, технологиялар асосида ижодий ёндашуви, ихтирочилик тафаккури ва қизиқишлари даражасини ошириш имконини берган;
талабаларда ТРИЗ тадқиқотчилик компетенсиясининг шаклланганлигини баҳолаш мезонлари изланувчанлик фаолиятида синергетик импулсни мақбуллаштирувчи ҳамкорликда ишлаш усулларини кооператив алоқалар муҳитида дифференциал даражаларда қўллаш асосида такомиллаштиришга доир таклифлар Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиалида И.Ю.Сохибов рахбарлигида 2023-2024 йилларга мўлжалланган, давлат бюджети томонидан молиялаштирилган №ИЛ-27-4722022418 “Кўмир конини комплекс усулда қазиб олиш шароитида содир бўладиган ҳавфли геомеханик ва геодинамик жараёнлар таъсирини прогнозлаш ва кўмир разрез бортларининг устуворлигини баҳолаш, 3Д-моделини яратиш” мавзусидаги лойиҳага ижодий ёндашиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекıстон Республикаси олий таълıм, фан ва ıнновацıялар вазıрлıгıнинг 2024 йил 11 январдаги 4/17-4/1-11111-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг ўқув-ижодий фаоллигини ТРИЗ-технологиялар воситасида ривожлантириш жараёнида ижодий фикрлашини ривожланганлик ҳолатини репродуктив (қониқарсиз) ва вариатив (қониқарли) даражалардан креатив (яхши) ва изланувчан (аъло) даражаларга ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish