Нарзиев Зубайдилло Ибодиллоевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Азизиддин Насафий маънавий меросида тасаввуфий-фалсафий консепсияларнинг намоён бўлиш хусусиятлари”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.DSc/Fal209
Илмий маслаҳатчи: Наврузова Гулчихра Нигматовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.F.08.02.
Расмий оппонентлар: Холмўминов Жафар Мухаммадиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор; Пардаева Марҳабо Давлатовна, фалсафа фанлари доктори, доцент; Амридинова Дилрабо Турсуновна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II.     Тадқиқотнинг мақсади Азизиддин Насафий илмий меросида тасаввуфий-фалсафий консепсияларнинг намоён бўлиш хусусиятларини очиб беришдан иборат..
III.     Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Азизиддин Насафийнинг “Китоб ал-Инсон ал-Комил”, “Зубдат ул-ҳақойиқ”, “Кашф ул-ҳақойиқ”, “Мақсад ул-ақсо”, “Танзил”, “Баён ут-танзил” асарларидаги борлиқ ва унинг мартабалари, билиш ва ҳақиқатга эришиш, комил инсон консепсиялари шариат аҳли, ҳикмат аҳли, ваҳдат аҳли, калом аҳли, ҳинд сулуки ва тасаввуф аҳли ғоялари билан Ҳақ–олам–инсон муносабатини эʼтироф этиш, ҳақиқатни англашга интилиш, инсонни маънавий такомиллаштириш каби умумий жиҳатлари ҳамда борлиқнинг моҳияти ва мақомини изоҳлаш, билиш манбаларига устуворлик бериш, камолотга эришиш йўл ва воситаларини белгилашдаги хусусий жиҳатлари очиб берилган;
Азизиддин Насафий тасаввуфий онтологиясида борлиқнинг даражавий тузилиши жабарут олами (ғайб олами, илоҳий олам), малакут олами (малаклар олами, руҳлар олами), мулк олами (моддий олам, шаҳодат олами) ҳамда борлиққа алоқадор бўлган зот (моҳият), важҳ, нафс мартабаларининг ўзаро алоқаси асосида тизимлаштирилиб, тасаввуфий (теологик, ваҳдат ул-вужуд), фалсафий (пантеистик, эманация) намоён бўлиш хусусиятлари далилланган; 
Азизиддин Насафийнинг тасаввуф гноселогиясидаги рационал ва иррационал билиш, инсоннинг ҳақиқатга эришиш йўллари ҳақидаги қарашларида олам ва одам муносабатлари, ўзликни англаш, ақл, руҳ, басират, нафс, ишқ, нур тушунчалари аҳамияти ҳамда тақлид аҳли (сенсуалистлар), далил ва истидлол аҳли (рационалистлар), кашф аҳли (иррационалистлар) каби гносеологик йўналишларнинг консептуал ғоялари аниқлаштирилган;
мутасаввифнинг фалсафий антропологияга оид қарашларининг инсоннинг илоҳий хилқат, катта олам (олами кабийр)нинг кичрайтирилган (олами сағийр) аналоги эканлиги, унинг биологик, психологик, ижтимоий хусусиятлари, борлиғи, руҳий мартабаларни эгаллаш орқали камолотга эришиши, руҳнинг уружи ва нузули, балоғати ва истеʼдоди каби хусусиятлари асослаб берилган; 
Азизиддин Насафийнинг комил инсон консепсиясида эзгу сўз, эзгу иш, эзгу ахлоқ, маърифат, ўзликни англаш ва руҳий етуклик каби ахлоқий идеаллар, озод комил инсон консепсиясида эса тарк, узлат, қаноат, ҳумул (беному нишонлик), нафсий боғлиқликлардан халос бўлиш ва маънавий эркинлик белгилари орқали тавсифланиши ҳамда бу консепсияларнинг шахс маънавий камолотини таъминлаш, миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлигини мустаҳкамлаш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва бағрикенгликни қарор топтиришдаги аҳамияти очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Азизиддин Насафий маънавий меросида тасаввуфий-фалсафий консепсияларнинг намоён бўлиш хусусиятларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Азизиддин Насафийнинг “Китоб ал-Инсон ал-Комил”, “Мақсад ул-ақсо”, “Кашф ул-ҳақойиқ”, “Зубдат ул-ҳақойиқ”, “Баён ут-танзил”, “Танзил” асарларидаги борлиқ ва унинг мартабалари, билиш ва ҳақиқатга эришиш, комил инсон консепсиялари шариат аҳли, ҳикмат аҳли, ваҳдат аҳли, калом аҳли, ҳинд сулуки ва тасаввуф аҳли ғоялари билан Ҳақ–олам–инсон муносабатини эʼтироф этиш, ҳақиқатни англашга интилиш, инсонни маънавий такомиллаштириш каби умумий жиҳатлари ҳамда борлиқнинг моҳияти ва мақомини изоҳлаш, билиш манбаларига устуворлик бериш, камолотга эришиш йўл ва воситаларини белгилашдаги хусусий жиҳатларига оид назарий умумлашмалар ва хулосалардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ОТ-Ф1-106-сон “Ўрта асрлар шарқ алломалари ва мутафаккирларининг табиий-илмий ва ижтимоий-фалсафий меросининг ғарб олимлари томонидан тадқиқ этилиши” мавзусидаги фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида нашр этилган ишларда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 3-ноябрдаги 04/11-26448-сон маълумотномаси). Натижада, Азизиддин Насафийнинг Мовароуннаҳр тасаввуфи тарихида тутган ўрни, қолдирган бой маънавий мероси, мутасаввифнинг тасаввуфий-фалсафий қарашлари кейинги даврлар маънавий муҳитига кўрсатган таъсири, Ғарб оламида юксак мақомга эга эканлиги, бугунги кунда “Жаҳолатга қарши маърифат” мустаҳкам ғоя эканлиги, ватанпарварлик, озодлик, огоҳлик ҳақидаги билим ва кўникмаларнинг ривожланишига хизмат қилган;
Азизиддин Насафий тасаввуфий онтологиясида борлиқнинг даражавий тузилиши жабарут олами (ғайб олами, илоҳий олам), малакут олами (малаклар олами, руҳлар олами), мулк олами (моддий олам, шаҳодат олами) ҳамда борлиққа алоқадор бўлган зот (моҳият), важҳ, нафс мартабаларининг ўзаро алоқаси асосида тизимлаштирилиб, тасаввуфий (теологик, ваҳдат ул-вужуд), фалсафий (пантеистик, эманация) намоён бўлиш хусусиятларига доир илмий янгилик ҳамда ва хулосалардан Ўзбекистон мусулмонлари идораси фаолиятида, жумладан, ИИ. “Диний-маърифий соҳада таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш” йўналишидаги тарғибот тадбирлари ва ижтимоий-сиёсий ўқувларни янада такомиллаштиришда, аудиовизуал материаллар, кўрсатув ва роликлар намойишини ташкил этиш каби чора-тадбирларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2025-йил 21-ноябрдаги 05-03/3216-сон маълумотномаси.) Натижада, ёшларнинг онг-у тафаккурини шакллантириш, жамиятда бағрикенглик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, тинчлик ва тотувликни, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш ва диний ва дунёвий билимлар уйғунлигини ривожлантириш асосида таълим сифатини ошириш, диний-маърифий соҳада малакали кадрларни тайёрлашда диний-маърифий соҳа вакилларининг дахлдорлик ҳисси ва иштирокини янада ошириш, шунингдек, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга хизмат қилган;
Азизиддин Насафийнинг тасаввуф гноселогиясидаги рационал ва иррационал билиш, инсоннинг ҳақиқатга эришиш йўллари ҳақидаги қарашларида олам ва одам муносабатлари, ўзликни англаш, ақл, руҳ, басират, нафс, ишқ, нур тушунчалари аҳамияти ҳамда тақлид аҳли (сенсуалистлар), далил ва истидлол аҳли (рационалистлар), кашф аҳли (иррационалистлар) каби гносеологик йўналишларнинг консептуал ғояларига оид назарий умумлашма ва хулосалардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган А-ОТ-2021-11-рақам “Ўзбек халқи диний ва миллий қадриятлари комплексининг электрон-трансдициплинар платформасини яратиш” (2021-2022 йй) амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 3-ноябрдаги 04/11-26449-сон маълумотномаси). Натижада, Азизиддин Насафий маънавий меросидаги инсон қадри, комил инсон, ўзликни англаш, миллий ва умуминсоний қадриятларнинг уйғунлиги, ёшларни эзгулик, ахлоқийлик, инсонпарварлик, сабр-қаноатлилик, бунёдкорлик ғоялари асосида Янги Ўзбекистонда маърифатли жамият қуриш ҳамда маънавий макон яратишга оид вазифаларни амалга ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
мутасаввифнинг фалсафий антропологияга оид қарашларининг инсоннинг илоҳий хилқат, катта олам (олами кабийр)нинг кичрайтирилган (олами сағийр) аналоги эканлиги, унинг биологик, психологик, ижтимоий хусусиятлари, борлиғи, руҳий мартабаларни эгаллаш орқали камолотга эришиши, руҳнинг уружи ва нузули, балоғати ва истеʼдоди каби хусусиятларига доир таклиф ва тавсиялардан фаровон ҳаётни белгиловчи омиллар, ижтимоий адолат, маънавий тараққиёт, ҳамда миллий қадриятлар асосида ижтимоий уйғунликни таъминлашга қаратилган фикрлар “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан олиб борилган ижтимоий-сиёсий таҳлиллар ва ташаббусларда қўллашда фойдаланилган (“Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашининг 2025-йил 21-ноябрдаги 02/01-114-сон маълумотномаси). Натижада, партия аъзолари ва ходимлари учун ташкил этилган “Миллий тикланишдан-миллий юксалиш сари” шиори остида ўтказилган  маънавий-маърифий тадбир, семинар, тренинг, давра суҳбатлари, тарғибот ва ташвиқот дастурлари ва материалларини, методик ишланмаларни ишлаб чиқишга асос бўлиб хизмат қилган.
Азизиддин Насафийнинг комил инсон консепсиясида эзгу сўз, эзгу иш, эзгу ахлоқ, маърифат, ўзликни англаш ва руҳий етуклик каби ахлоқий идеаллар, озод комил инсон консепсиясида эса тарк, узлат, қаноат, ҳумул (беному нишонлик), нафсий боғлиқликлардан халос бўлиш ва маънавий эркинлик белгилари орқали тавсифланиши ҳамда бу консепсияларнинг шахс маънавий камолотини таъминлаш, миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлигини мустаҳкамлаш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва бағрикенгликни қарор топтиришдаги аҳамиятига оид таклиф ва тавсиялардан “Ўзбекистон” телерадиоканалида 2024-2025-йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Ғазал бўстони”, “Миллат ва маънавият”  дастурлари ссенарийларини ёзишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24 ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 7-ноябрдаги 05-09-1768-сон маълумотномаси). Натижада, телетомошабинларда Азизиддин Насафийнинг маънавий мероси, унинг тасаввуф оламида тутган ўрни, хусусан, мутасаввифнинг комил инсон ҳамда озод комил инсон, ахлоқ ва нафосат, қадриятларга оид қарашлари жамиятнинг асосий бўғини бўлган ёш авлодни ҳалол, пок, меҳнацевар, фидоий, руҳан баркамол қилиб тарбиялаш, интеллектуал салоҳиятни ривожлантириш, бойитиш ва кўпайтириш, тарихий ва маданий меросни асраб-авайлаш, моддий ва маънавий тараққиёти ҳақидаги билим ва кўникмаларни янада ривожланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish