Отегенова Шийринбике Кобейсиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий ҳудудларида қорамоллар тейлериозини эпизоотологик ҳолати, даволаш ва профилактикасининг замонавий усулларини ишлаб чиқиш”, 03.00.06- Зоология (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам B2025.3.PhD/В184
Илмий раҳбар: Мавланов Сабиржан Ибадуллаевич, ветеринария фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ветеринария илмий-тадқиқот институти, PhD.08/2025.27.12.В.12.01.
Расмий оппонентлар: Гафуров Актам Гафурович ветеринария фанлари доктори, профессор; Қўчқорова Санобар Қамаровна ветеринария фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги Л.М.Исаев номидаги микробиология, вирусология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий ҳудудларида қорамоллар орасида тейлериознинг эпизоотик ҳолатини ўрганиш, ушбу касалликнинг мавсумий динамикасини, тарқалиш омилларини аниқлаш, унинг иқтисодий зарарини баҳолаш ҳамда қорамоллар тейлериозига қарши самарали профилактик ва даволаш тадбирлари тизимини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий ҳудудлари Бўзатов туманида тейлериоз билан касалланиш 23,3%, Чимбой-туманида 16,6% ва Нукус туманида эса бу кўрсаткич 13,3 фоизни ташкил этганлиги аниқланган;
қорамоллар тейлериозини даволашда “Пирогард 2,4” препаратини икки марта 20 кг тирик вазнига нисбатан 1 мл қўллаш 100,0% самара бериши, “Плаквенил 200 мг” препаратини 15 мг/100 кг ҳисобида қўллаш 75,0% самара бериши аниқланган;
қорамоллар тейлериозини профилактика қилишда “Пирогард 2,4” препаратини 40 кг тирик вазнига 1 мл ҳисобида қўллаш 100,0% самарадорлик кўрсатгани аниқланган ва ветеринария амалиётига жорий этилган;
“Делтабаг” препаратининг 0,015 фоизли эритмаси иксод каналарга қарши акарицид хусусияти 100,0% ни ташкил қилиши аниқланган;
Туркия давлатида ишлаб чиқарилган “Тайледолл” вакцинасининг реактогенлик хусусияти йўқлиги ҳамда унинг иммуногенлик давомийлиги 12 ойгача муддатни ташкил қилиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий ҳудудларида қорамоллар тейлериозининг эпизоотологик ҳолати, даволаш ва профилактикасининг замонавий усулларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқотлар натижалари асосида:
“Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий ҳудудларида қорамоллар тейлериозига қарши кураш чора-тадбирлари бўйича тавсиялар” ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2026-йил 23-февралдаги №33/03-05-184-сон маълумотномаси). Натижада хўжаликларда ушбу касалликни даволаш ва профилактика қилишда юқори самарадорликка эришилган;
қорамоллар тейлериозини даволаш мақсадида “Пирогард 2,4” препаратини 1 мл/20 кг миқдорида мускул орасига 2 марта қўллаш усули Бўзатов тумани “Шахаманли Асадбек” ва Чимбой тумани “Гарезсизлик” фермер хўжаликларида жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2026-йил 23-февралдаги №33/03-05-184-сон маълумотномаси). Натижада “Пирогард 2,4” препарати тейлериоз билан спонтан касалланган қорамолларни даволашда қўлланилиб, 100,0% самарадорликка эришилган.
қорамоллар тейлериозининг олдини олиш мақсадида “Пирогард 2,4” препаратини 1 мл/40 кг миқдорида мускул орасига 1 маротаба қўллаш усули Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманидаги “Қониратбай Мехри” фермер хўжалиги ҳамда Чимбой туманидаги “Гарезсизлик” фермер хўжаликларида жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2026-йил 23-февралдаги №33/03-05-184-сон маълумотномаси). Натижада хўжаликлардаги қорамоллар тейлериозининг олдини олишга эришилган. Бу орқали касалликнинг олди олиниб, ҳар бир сўм қилинган харажатга 13,45 сўм иқтисодий самара олинган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish