Наимов Азамат Хикматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Инновацион фаолиятга асосланган корхоналарда бошқарувнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш (Бухоро вилояти мисолида)», 08.00.13 – Менежмент
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4. PhD/Iqt3604.
Илмий раҳбар: Хамидов Обиджон Хафизович, Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.I.16.06
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, доцент Адизов Санжар Рашидович; иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент Очилов Шерали Баротович
Етакчи ташкилот номи: Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инновацион фаолиятга асосланган корхоналарда бошқарувнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудий инновацион корхоналар бошқарувининг ташкилий-иқтисодий механизми амал қилиш самарадорлигини 14 босқичли “ЛаТех” блоклари орқали инновацион инвестициялар, инновацион маҳсулот ҳажми, тадқиқотчи ва инженерлар ҳамда инновацион стартаплар сони, бошқарув тизимининг рақамлашув даражаси, халқаро ҳамкорлик ва грантлар, инновацияларни жорий этиш тезлиги каби таркибий компонентларга асосланган интеграл индексини лидер, юқори, ўрта юқори, ўрта самарадорлик ва ортда қолаётган ҳудудларга гуруҳлаш таклифи асосланган;
инновацион корхоналар бошқаруви ташкилий-иқтисодий механизми инфратузилмавий таъминотини ишлаб чиқариш, молиявий, ИТ ва илмий-таълим (кадрлар тайёрлаш тизими) инфратузилмаси элементлари орқали амал қилишида инфратузилмавий кластер яратиш, молиявий инфратузилмани такомиллаштириш, ИТ, илмий ва кадрлар тайёрлаш инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда давлат хусусий шерикликни (ДХШ) кучайтириш таркибий устувор дастурлардан ташкил топган “Грантт-Чарт” лойиҳаси орқали такомиллаштириш таклифи ишлаб чиқилган;
маҳаллий инновацион корхоналар бошқаруви ташкилий-иқтисодий механизмини ташкилий механизм, молиявий воситалар, рақамлаштириш, кадрлар салоҳиятини ривожлантириш, илмий ва технологик ҳамкорлик, ташқи алоқалар ва бозорга чиқиш каби таркибий чора-тадбирларга асосланган “С-бИО” дастури орқали такомиллаштиришнинг “Йўл харитаси” таклиф этилган;
маҳаллий инновцион корхоналар бошқаруви ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштиришнинг макроиқтисодий самарадорлиги ҳисобланган саноат ишлаб чиқариши диверсификасиялашуви даражасининг юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми, ишлаб чиқариш ва экспорт мураккаблиги индексларининг таъсири ҳисобига ривожланиш тенденсияларининг пессимистик, инверсион ва мобилизацион ссенарияларига асосланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инновацион фаолиятга асосланган корхоналарда бошқарувнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш йўналишлари борасида ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
ҳудудий инновацион корхоналар бошқарувининг ташкилий-иқтисодий механизми амал қилиш самарадорлигини 14 босқичли “ЛаТех” блоклари орқали инновацион инвестициялар, инновацион маҳсулот ҳажми, тадқиқотчи ва инженерлар ҳамда инновацион стартаплар сони, бошқарув тизимининг рақамлашув даражаси, халқаро ҳамкорлик ва грантлар, инновацияларни жорий этиш тезлиги каби таркибий компонентларга асосланган интеграл индексини лидер, юқори, ўрта юқори, ўрта самарадорлик ва ортда қолаётган ҳудудларга гуруҳлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 6-июлдаги ПҚ-307-сонли “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, 1-иловаси, ИИ-бандидаги 11-чора-тадбирларнинг 1-тартиб рақамли амалга ошириш механизмида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 28-октябрдаги 04-19-4995-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш орқали ҳудудларни инновацион ривожлантиришнинг йиллик миллий рейтингини ишлаб чиқишга эришилган.
инновацион корхоналар бошқаруви ташкилий-иқтисодий механизми инфратузилмавий таъминотини ишлаб чиқариш, молиявий, ИТ ва илмий-таълим (кадрлар тайёрлаш тизими) инфратузилмаси элементлари орқали амал қилишида инфратузилмавий кластер яратиш, молиявий инфратузилмани такомиллаштириш, ИТ, илмий ва кадрлар тайёрлаш инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда давлат хусусий шерикликни (ДХШ) кучайтириш таркибий устувор дастурлардан ташкил топган “Грантт-Чарт” лойиҳаси орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 6-июлдаги ПҚ-307-сонли “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, 1-иловаси, ИИ-бандидаги 9-чора-тадбирларнинг 3-тартиб рақамли амалга ошириш механизмида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 28-октябрдаги 04-19-4995-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш асосида ҳудудларда илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш стратегияси лойиҳасини ишлаб чиқишга эришилган.
маҳаллий инновацион корхоналар бошқаруви ташкилий-иқтисодий механизмини ташкилий механизм, молиявий воситалар, рақамлаштириш, кадрлар салоҳиятини ривожлантириш, илмий ва технологик ҳамкорлик, ташқи алоқалар ва бозорга чиқиш каби таркибий чора-тадбирларга асосланган “С-бИО” дастури орқали такомиллаштиришнинг “Йўл харитаси” Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 6 июлдаги ПҚ-307-сонли “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, 1-иловаси, И-бандидаги 4-тартиб рақамли чора-тадбирларни амалга ошириш механизмида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 28-октябрдаги 04-19-4995-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш орқали ҳудудларда инновацион ва юқори технологияли маҳсулотлар бозорини кенгайтириш, стартап ва кичик инновацион корхоналарни ўзаро-манфаатдор “пиноситози” (қамраб олиб ўзлаштириш) механизми асосида инновацион кластерлар ташкил этиш ва мавжудларини модернизасия қилишга эришилган.
маҳаллий инновцион корхоналар бошқаруви ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштиришнинг макроиқтисодий самарадорлиги ҳисобланган саноат ишлаб чиқариши диверсификасиялашуви даражасининг юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми, ишлаб чиқариш ва экспорт мураккаблиги индексларининг таъсири ҳисобига ривожланиш тенденсияларининг пессимистик, инверсион ва мобилизацион ссенарияларига асосланган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 6 июлдаги ПҚ-307-сонли “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, 1-иловаси, ИИ-бандидаги 9-чора-тадбирларнинг 2-тартиб рақамли амалга ошириш механизмида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 28-октябрдаги 04-19-4995-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш орқали илмий-инновацион ривожланишнинг устувор йўналишларини аниқлаш мақсадида ҳудудлар кесимида технологик прогнозни (течнологй форесигҳт) амалга оширишга эришилган.