Шаймардонова Дилдора Ҳайдаржон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Қишлоқ жойларда автосервис хизматлари кўрсатувчи субъэктлар самарадорлигини ошириш”, 08.00.05 –“Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Iqt4685  
Илмий раҳбар: Шарипов Тўлқин Саидаҳмедович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/2025.27.12.I.27.01
Расмий оппонентлар: Сафаров Фарход Анварович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент;
Ибодов Камолиддин Маматқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қишлоқ жойларда автосервис хизматлари кўрсатувчи субъектлар самарадорлигини ошириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: қуйидагилардан иборат:
автосервис хизматларини таснифлашнинг анʼанавий функсионал ёндашуви Саноат 4.0 ва сервис устуворлиги консепсияларига асосланган интеллектуал, рақамли ва экотизимли белгиларига кўра такомиллаштирилган.
автосервис хизматлари кўрсатувчи субъектларда буюртмалар номувофиқлигини камайтириш, хизмат кўрсатиш муддатини қисқартириш асосида мижозларга юқори сервис қиймати яратиш ҳамда автопарк иштирокчилари ўртасида моддий оқимларни самарали бошқариш имконини берувчи логистик тизим модели таклиф қилинган;
қишлоқ жойларда аҳоли даромадлари динамикаси, ҳар 100 хўжаликка тўғри келадиган автомобиллар сонининг ўзгариш динамикаси, автомобилларнинг эскириш суръати ҳамда умумий автомобиллар сони динамикаси омилларининг ўзаро боғлиқлигига кўра автосервис хизматлари ҳажми ўзгаришининг 2026-2030 йилларга мўжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
автосервис хизмати кўрсатишда мижозлар буюртмаси ва моддий оқимларни бошқаришнинг “тежамкор ишлаб чиқариш” тамойилларига асосланган ҳолда ҳарид танловини шакллантирувчи “қийматга нисбатан қониқиш” ҳамда рағбатлантирувчи қўшимча хизмат турлари ва қулайликлар негизида “қиймат яратиш” занжирини шакллантириш имконияти асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қишлоқ жойларда автосервис хизматлари кўрсатувчи субъектлар самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
автосервис хизматларини таснифлашнинг анʼанавий функсионал ёндашуви Саноат 4.0 ва сервис устуворлиги консепсияларига асосланган интеллектуал, рақамли ва экотизимли белгиларига кўра такомиллаштириш таклифи 60411700 – Логистика таълим йўналишида ўқитилаётган “Транспорт иқтисодиёти” номли дарсликка киритилган (Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти Кенгашининг 2026-йил 15-сентябрдаги 3003-сонли маълумотномаси).
 Натижада фан мавзуси ан'анавий таъмирлаш консепсияси о'рнига Саноат 4.0, рақамли экотизимлар ва сервис устуворлиги тамойиллари билан бойитилган ҳамда талабаларнинг автосервисда моддий ва буюртмалар оқимини тежамкор бошқариш ҳамда вақт ва ресурс йўқотишларини бартараф этиш бўйича назарий ва амалий билимларни ўзлаштиришига эришилган. Ушбу илмий янгилик бир томондан, автосервисни динамик ва маʼлумотларга асосланган тизим сифатида қайта шакллантиришга, автосервис субъектларини анʼанавий “таʼмирлашга чақириш” дан “доимий қиймат яратиш” ҳамда мижознинг ҳаётий қулайлигини оширишга хизмат қиладиган рақамли-экотизимли бизнесга айлантиришга имкон берган, иккинчи томондан эса қишлоқ жойларга хос бўлган автомобиллашув даражаси ва қатновининг пастлиги, мавсумий талаб, логистика қийинчилиги ва интернет чекланганлиги омилларини ҳисобга олган автосервис моделини қўллашни кенгайтирган.
автосервис хизматлари кўрсатувчи субъектларда буюртмалар номувофиқлигини камайтириш, хизмат кўрсатиш муддатини қисқартириш асосида мижозларга юқори сервис қиймати яратиш ҳамда автопарк иштирокчилари ўртасида моддий оқимларни самарали бошқариш имконини берувчи логистик тизим моделини қўллаш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан амалиётда фойдаланиш учун қабул қилинган (Транспорт вазирлигининг 2026-йил 23-июндаги 4/5712-сонли маълумотномаси). Мазкур интеграциялашган логистик модел асосида қишлоқ жойларда Cобалт ва Дамас русумли автомобиллар учун эҳтиёт қисмларни кутиш вақтининг ҳар 1%га қисқариши мижозлар қониқишини 0,78%га, автосервис давомийлигини 3,1 суткадан 2,1 суткага қисқартириш орқали 23.4% ошириш имкониятлари асосланган.
Қишлоқ жойларда аҳоли даромадлари динамикаси, ҳар 100 хўжаликка тўғри келадиган автомобиллар сонининг ўзгариш динамикаси, автомобилларнинг эскириш суръати ҳамда умумий автомобиллар сони динамикаси омилларининг ўзаро боғлиқлигига кўра талаб ҳажми ўзгаришининг 2026-2030-йилларга мўжалланган прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан амалиётда фойдаланиш учун қабул қилинган (Транспорт вазирлигининг 2026-йил 23-июндаги 4/5712-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф 2026-2030 йилларда Самарқанд вилоятида пессимистик ўсиш суръати 14,2% дан 12.4% гача секинлашиши билан экстенсив ривожланишдан аста-секин интенсивлашувга ўтишини асослаган, 2026-йилдаги қўшимча 45 млрд.сўмдан 2030-йилда 65 млрд.сўмгача етишини ҳамда автосервис инфратузилмасини кенгайтириш, хизматлар сифатини ошириш ва соҳага рақамли технологияларни жалб қилиш бўйича стратегик дастурларни ишлаб чиқишга имконятларини кенгайтирган.
автосервис хизмати кўрсатишда мижозлар буюртмаси ва моддий оқимларни бошқаришнинг “тежамкор ишлаб чиқариш” тамойилларига асосланган ҳолда ҳарид танловини шакллантирувчи “қийматга нисбатан қониқиш” ҳамда рағбатлантирувчи қўшимча хизмат турлари ва қулайликлар негизида “қиймат яратиш” занжирини шакллантириш бўйича таклифлар 60411700 – Логистика таълим йўналишида ўқитилаётган “Транспорт иқтисодиёти” номли дарсликка киритилган (Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти Кенгашининг 2026-йил 15-сентябрдаги 3003-сонли маълумотномаси). Жорий этилган ушбу илмий натижа маъруза машғулотларида талабаларнинг Транспорт корхоналари фаолиятини режалаштириш бўйича назарий билимларини чуқурлаштириш, оптималлаштириш, прогнозлаш ва бошқарув қарорларини қабул қилиш бўйича амалий кўникмаларини ривожлантиришга, сифатли автосервис хизматлари кўрсатишда замонавий таҳлилий усуллардан фойдаланиш, иқтисодий жараёнларни комплекс баҳолаш ҳамда стратегик бошқарув қарорларини қабул қилиш бўйича касбий компетенсияларни шакллантиришга автосервис сифатини эҳтиёт қисмларни кутиш вақти ва автосервис давомийлиги каби вақтинчалик параметрлар билан боғлаш орқали таъминот занжири, вақт ва молиявий сарфларни комплекс баҳолашга, логистика тизимида қарор қабул қилиш, ресурсларни тақсимлаш ва сервис жараёнларини оптималлаштиришга ҳамда сервис логистикаси, таъминот занжири бошқаруви ва мижозларга йўналтирилган логистик моделлар йўналишларини илмий-услубий жиҳатдан бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish