Кудратов Бунёд Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Ахборот тизими (технологиялари)дан фойдаланиб содир этилган фирибгарлик жиноятларини тергов қилишни такомиллаштириш», «12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, Тезкор-қидирув ҳуқуқи ва Суд экспертизаси».  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Yu1820
Илмий раҳбар: Урозбаев Сардорбек Одилбекович, юридик фанлар номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, DSc.24/2026.31.01.Yu.01.02.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Базарова Дилдора Бахадировна, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Шомирзаев Саходилла Хасанбоевич.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Х.Сулаймонова номидаги республика суд экспертиза маркази. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқот мақсади Ахборот тизими (технологиялари)дан фойдаланиб содир этилган фирибгарлик жиноятларини тергов қилишни такомиллаштиришга қаратилган инновацион ечимларни ишлаб чиқиш бўйича илмий асосланган хулосалар, таклиф ва тавсиялар комплексини ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жиноят процессида жиноят тўғрисидаги ариза, хабар билан бирга тақдим этилган ҳужжатлар, предметлар (нарсалар), электрон маълумотлар, фотосуратлар, аудио- видеоёзувлар фақат ушбу материалларни тақдим этган шахслар, иш қўзғатилгандан кейин сўроқ қилинган ва тақдим этилган ҳужжатлар, предметлар (нарсалар), электрон маълумотлар ким томонидан, қачон, қаерда, қандай ҳолатларда топилганлиги ёки фотосурат, аудио-, видеоёзувлар амалга оширилганлиги аниқланган ҳолдагина мақбул далил сифатида фойдаланилиши мумкинлиги, тақдим этилган предметлар (нарсалар), электрон маълумотларни мақбул далил деб топишнинг зарур шарти уларни кўздан кечириш тўғрисидаги баённома тузилганидан сўнг чиқариладиган, предметлар (нарсалар), электрон маълумотларни ишга ашёвий, ёзма ва рақамли далил сифатида қўшиш тўғрисидаги қарор (ажрим)нинг мавжудлиги ҳисобланиши асослантирилган; 
рақамли криминалистика соҳасида сертификатланган мутахассисларнинг ягона электрон реестрини юритиш зарурати асослантирилган;
банк карталаридаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан талон-торож қилиш билан боғлиқ жиноятлар юзасидан терговга қадар текширув ҳамда дастлабки тергов ҳаракатларини ўтказишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари учун процессуал ҳаракатлар кетма-кетлигини ишлаб чиқиш зарурлиги асослантирилган;
ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларни фош этиш жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари учун тезкор-қидирув тадбирларини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар кетма-кетлиги (алгоритми) ҳамда процессуал ҳужжатлар намуналарини ишлаб чиқиш зарурлиги асослантирилган;
тергов жараёнида аниқланган крипто-активларни олиш ҳамда уларни хатлашнинг процессуал тартибини ишлаб чиқиш зарурлиги асослантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ахборот тизими (технологиялари)дан фойдаланиб содир этилган фирибгарлик жиноятларини тергов қилишни такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
жиноят процессида жиноят тўғрисидаги ариза, хабар билан бирга тақдим этилган ҳужжатлар, предметлар (нарсалар), электрон маълумотлар, фотосуратлар, аудио- видеоёзувлар фақат ушбу материалларни тақдим этган шахслар, иш қўзғатилгандан кейин сўроқ қилинган ва тақдим этилган ҳужжатлар, предметлар (нарсалар), электрон маълумотлар ким томонидан, қачон, қаерда, қандай ҳолатларда топилганлиги ёки фотосурат, аудио-, видеоёзувлар амалга оширилганлиги аниқланган ҳолдагина мақбул далил сифатида фойдаланилиши мумкинлиги, тақдим этилган предметлар (нарсалар), электрон маълумотларни мақбул далил деб топишнинг зарур шарти уларни кўздан кечириш тўғрисидаги баённома тузилганидан сўнг чиқариладиган, предметлар (нарсалар), электрон маълумотларни ишга ашёвий, ёзма ва рақамли далил сифатида қўшиш тўғрисидаги қарор (ажрим)нинг мавжудлиги ҳисобланиши Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2018 йил
24 августдаги 24-сонли Қарорининг 10-бандида акс эттирилиши лозимлиги ҳақидаги таклифлар Олий суд Пленумининг “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2018 йил
24 августдаги 24-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2025 йил 23 июндаги 14-сон Қарори лойиҳаси ишлаб чиқилишида инобатга олинган (Олий суднинг 23.01.2026 йилдаги 08/15-26-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг инобатга олинганлиги жиноят иши юритишда инсон ҳуқуқларининг кафолатли ҳимоя қилинишини таъминлашга, далилларнинг қонунийлиги ва мақбуллиги устидан назоратни кучайтиришга, тергов сифатини оширишга ҳамда адолатли ва асосли суд қарорлари қабул қилиниши орқали фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади;
рақамли криминалистика соҳасида сертификатланган мутахассисларнинг ягона электрон реестрини юритиш ҳақидаги таклифлар Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2025 йилдаги “Рақамли криминалистика тадқиқотлари соҳасида мутахассислар малакасини ошириш ва сертификатланган мутахассисларнинг ягона электрон реестрини юритиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 479-сон Қарорида инобатга олинган (Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2026 йилдаги 12-18-34-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши рақамли криминалистика соҳасидаги мутахассисларнинг марказлашган, доимий янгиланувчи расмий базасини шакллантиради ҳамда тергов ва суд амалиётида зарур мутахассисни тезкор жалб этиш орқали рақамли далилларни ўз вақтида тўплаш, сақлаш ва таҳлил қилишни таъминлайди;
банк карталаридаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан талон-торож қилиш билан боғлиқ жиноятлар юзасидан терговга қадар текширув ҳамда дастлабки тергов ҳаракатларини амалга оширишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари учун процессуал ҳаракатлар кетма-кетлигини ишлаб чиқишга оид таклифлари Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари ва Ички ишлар вазири ўринбосари томонидан 03.04.2025 йилда тасдиқланган “Ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этилган жиноятларни тергов қилишда процессуал қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан” Қўшма кўрсатма ишлаб чиқилишида инобатга олинган (Бош прокуратуранинг 06.02.2026 йилдаги далолатномаси). Ушбу таклифларнинг инобатга олиниши банк карталаридаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан талон-торож қилиш жиноятларини тергов қилишда процессуал ҳаракатларни тизимлаштириш, далилларни ўз вақтида тўплаш ва тергов самарадорлигини оширишга хизмат қилади;
ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларни фош этиш жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари учун тезкор-қидирув тадбирларини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар кетма-кетлиги (алгоритми) ҳамда процессуал ҳужжатлар намуналарини ишлаб чиқишга оид таклифлари Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари ва Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари томонидан 13.05.2025 йилда тасдиқланган “Ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этилган жиноятларни фош этишни таъминлаш бўйича” Қўшма кўрсатма ишлаб чиқилишида инобатга олинган (Бош прокуратуранинг 06.02.2026 йилдаги далолатномаси). Ушбу таклифларнинг инобатга олиниши ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларни фош этишда тезкор-қидирув тадбирларини ягона алгоритм асосида ташкил этиш, процессуал ҳужжатларни расмийлаштириш амалиётини бирхиллаштириш ва тергов фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилади;
тергов жараёнида аниқланган крипто-активларни олиш ҳамда уларни хатлашнинг процессуал тартибини ишлаб чиқишга оид таклифлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан тасдиқланиб, 25.12.2024 йилда Адлия вазирлигидан 3591-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Терговга қадар текширувни амалга оширишда ва жиноятларни тергов қилиш давомида аниқланган крипто-активларни олиб қўйиш, хатлаш, сақлаш ҳамда топшириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида” Қўшма қарор ишлаб чиқилишида инобатга олинган (Бош прокуратуранинг 06.02.2026 йилдаги далолатномаси). Ушбу таклифларнинг инобатга олиниши тергов жараёнида аниқланган крипто-активларни олиб қўйиш, хатлаш, сақлаш ва топширишнинг ягона процессуал тартибини шакллантириш ҳамда крипто-активлар билан боғлиқ тергов ҳаракатларининг ҳуқуқий асосланганлигини таъминлашга хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish