Салимов Дилшодбек Давроновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Халқаро интеграциялашувни ривожлантириш асосида туризм соҳасини бошқариш механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.17 - Туризм ва меҳмонхона фаолияти, 08.00.13 – Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Iqt3947
Илмий раҳбар: Мирзаев Абдуллажон Топилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Алимова Гозал Алишеровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдуҳакимов Зухрали Турсуналиевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади халқаро интеграциялашувни ривожлантириш асосида туризм соҳасини бошқариш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқаро интеграция шароитида туризм соҳасида “трансчегаравий интеграцияланган кластер бошқаруви” моделини жорий этиш орқали миллий даражадаги туризм инфратузилмаси, реклама, логистика ва чегарадан ўтиш тартибининг алоҳида бошқарилиши натижасида вужудга келувчи туристик йўналишлардаги узилишлар ва транзаксион харажатларнинг юқорилиги ҳолатларини қисқартириш таклифи асосланган;
Марказий Осиё давлатларининг халқаро интеграцияси доирасида бир нечта давлат иштирокида умумий туризм (масалан, ягона тарихий йўл, ягона маданий сивилизация, умумий экотуризм ҳавзаси бренди) брендларини ишлаб чиқиш орқали маркетинг харажатларини консентрациялаш ҳамда туроператорлар учун миқёс самарасини юзага келтириш асосланган;
ЯИМ (ЯҲМ) га киритилган маблағлар айланишининг биринчи босқичида туризм соҳасидан олинган маблағлар, туризмдан жалб қилинган маблағлар айланишининг кейинги и - турида жалб қилинган маблағлар ҳамда иқтисодиётда туризм маблағлари айланиши доирасининг иқтисодий-математик боғланиши орқали туризм соҳасидан олинадиган тўғридан - тўғри ва билвосита иқтисодий самарадорлик (M=M_T+∑_(i=1)^n▒M_i ) асосланган;
туристик мақсадларда келган хорижлик фуқаролар сони, туризм тармоқларида яратилган ялпи қўшилган қиймат, туризм тармоқларида асосий капиталга киритилган инвестициялар ва фаолият кўрсатаётган туристик фирма ва ташкилотлар сони каби омиллар боғланиши асосида киришга оид туризм истеъмоли ҳажминининг 2028-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Халқаро интеграциялашувни ривожлантириш асосида туризм соҳасини бошқариш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
халқаро интеграция шароитида туризм соҳасида “трансчегаравий интеграцияланган кластер бошқаруви” моделини жорий этиш орқали миллий даражадаги туризм инфратузилмаси, реклама, логистика ва чегарадан ўтиш тартибининг алоҳида бошқарилиши натижасида вужудга келувчи туристик йўналишлардаги узилишлар ва транзаксион харажатларнинг юқорилиги ҳолатларини қисқартириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 14-ноябрдаги 03-12-17-8033-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида туризм соҳасида “трансчегаравий интеграцияланган кластер бошқаруви” моделини жорий этиш орқали туристик йўналишлардаги узилишлар ва транзаксион харажатларни қисқартириш имкони яратилган;
Марказий Осиё давлатларининг халқаро интеграцияси доирасида бир нечта давлат иштирокида умумий туризм (масалан, ягона тарихий йўл, ягона маданий сивилизация, умумий экотуризм ҳавзаси бренди) брендларини ишлаб чиқиш орқали маркетинг харажатларини консентрациялаш ҳамда туроператорлар учун миқёс самарасини юзага келтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 14-ноябрдаги 03-12-17-8033-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида бир нечта давлат иштирокида умумий туризм брендларини ишлаб чиқиш орқали маркетинг харажатларини консентрациялаш ҳамда туроператорлар учун миқёс самарасини юзага келтириш имкони яратилган;
ЯИМ (ЯҲМ) га киритилган маблағлар айланишининг биринчи босқичида туризм соҳасидан олинган маблағлар, туризмдан жалб қилинган маблағлар айланишининг кейинги и - турида жалб қилинган маблағлар ҳамда иқтисодиётда туризм маблағлари айланиши доирасининг иқтисодий-математик боғланиши орқали туризм соҳасидан олинадиган тўғридан - тўғри ва билвосита иқтисодий самарадорлик (M=M_T+∑_(i=1)^n▒M_i ) ни асослаш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 14-ноябрдаги 03-12-17-8033-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида туризмнинг миллий (ҳудудий) иқтисодиётни ривожлантиришга таъсири ҳамда тармоқлар таркибидаги мултипликатив самарани баҳолаш натижалари 11-13 фоизга ортган;
туристик мақсадларда келган хорижлик фуқаролар сони, туризм тармоқларида яратилган ялпи қўшилган қиймат, туризм тармоқларида асосий капиталга киритилган инвестициялар ва фаолият кўрсатаётган туристик фирма ва ташкилотлар сони каби омиллар боғланиши асосида киришга оид туризм истеъмоли ҳажминининг 2028-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 14-ноябрдаги 03-12-17-8033-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида макро даражада умумий сифат даражаси (Дарбин-Уоцон мезони 2,94 га тенг) юқори бўлган чизиқсиз моделга асосланган, киришга оид туризм истеъмоли ҳажмининг 2028-йилгача бўлган тафовут оралиғи 0,29 фоиз диапазонга тенг мақсадли прогноз кўрсаткичлари асосланган.