Турғунова Гулчехра Тулкиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ хўжалигида техник-технологик салоҳиятдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш”, 08.00.04 – “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Iqt3428.
Илмий раҳбар: Рустамова Ирода Бахрамжановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.08/2025.27.12.I.03.03 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: и.ф.д., профессор Султонов Баходир Файзуллаевич ва и.ф.н., доцент Рафиков Икромжон Эркинович.
Етакчи ташкилот: Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади
Қишлоқ хўжалигида техник-технологик салоҳиятдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги
“ишлаб чиқариш салоҳияти” ва “техник-технологик салоҳият” тушунчалари салоҳият, ресурс салоҳияти, ишлаб чиқариш, техник ва технологик салоҳият категорияларининг ўзаро боғлиқлиги асосида қайта талқин қилиниб, уларнинг иқтисодий мазмуни услубий жиҳатдан такомиллаштирилган;
қишлоқ хўжалигида техник-технологик салоҳиятдан фойдаланиш даражасини баҳолаш бўйича услубий ёндашув ишлаб чиқилиб, интеграллашган кўрсаткич асосида салоҳиятнинг “паст” (0–0,3), “ўрта” (0,4–0,7) ва “юқори” (0,7–1) даражаларини аниқлаш мезонлари таклиф этилган;
Андижон вилоятида кўп омилли эконометрик модел асосида қишлоқ хўжалигида техник-технологик салоҳиятдан фойдаланишнинг асосий омиллари аниқланиб, қишлоқ хўжалиги техникалари ҳажмини 2030 йилгача бўлган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган;
агрокластерлар, илмий-тадқиқот муассасалари ва фермер хўжаликлари ўртасида замонавий техника воситалари ҳамда агротехнологияларни тажриба хўжаликларида синовдан ўтказиш, ҳудудий ишлаб чиқариш шароитларига мослаштириш ва амалиётга трансфер қилиш механизми ишлаб чиқилиб, такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
“ишлаб чиқариш салоҳияти” ва “техник-технологик салоҳият” тушунчаларининг иқтисодий мазмунини услубий жиҳатдан такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар Андижон вилояти қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳамда фермер хўжаликлари фаолиятида техник ресурслардан самарали фойдаланиш даражасини баҳолашда фойдаланиш учун тавсия этилган. Мазкур илмий ёндашувлар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида техник ва технологик омилларнинг ўзаро боғлиқлигини аниқлаш ҳамда ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.
Қишлоқ хўжалигида техник-технологик салоҳиятдан фойдаланиш даражасини баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган услубий ёндашув ва интеграллашган кўрсаткич асосида салоҳиятнинг “паст”, “ўрта” ва “юқори” даражаларини аниқлаш мезонлари амалиётга жорий этилиши натижасида хўжаликларнинг техник таъминланганлик даражаси, технологик самарадорлиги ҳамда ишлаб чиқариш имкониятларини комплекс баҳолаш имконияти яратилган. Ушбу ёндашув бошқарув қарорларини қабул қилишда таҳлилий асос сифатида фойдаланишга хизмат қилган.
Андижон вилоятида қишлоқ хўжалигида техник-технологик салоҳиятдан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган кўп омилли эконометрик модел асосида аниқланган прогноз параметрларидан ҳудудларда қишлоқ хўжалиги техникалари паркини модернизация қилиш, техник воситалардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва истиқболдаги ривожланиш йўналишларини белгилашда фойдаланилган. Натижада техника воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ҳамда меҳнат унумдорлигини ошириш имкониятлари кенгайган.
Агрокластерлар, илмий-тадқиқот муассасалари ва фермер хўжаликлари ўртасида замонавий техника воситалари ҳамда агротехнологияларни тажриба хўжаликларида синовдан ўтказиш, ҳудудий ишлаб чиқариш шароитларига мослаштириш ва амалиётга трансфер қилиш механизми бўйича ишлаб чиқилган илмий-амалий тавсиялар қишлоқ хўжалигида инновацион технологияларни жорий этиш жараёнларини такомиллаштиришда қўлланилган. Ушбу механизм орқали инновацион ишланмаларни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш самарадорлиги ошиб, замонавий агротехнологияларни ҳудудий шароитларга мослаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish