Митанова Шаҳло Неъматуллаевна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оламни лисоний англашда дендронимларнинг ўрни (немис ва ўзбек тиллари мисолида)”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Fil6582.
Илмий раҳбар: Анорқулов Санжар Искандарович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Fil.37.02.
Расмий оппонентлар: Бегматов Мухтор Бегматович, филология фанлари номзоди, профессор; Рўзиев Яраш Бозорович, филология фанлари доктори (ДcС), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади немис ва ўзбек тилларида дендронимларнинг қиёсий тавсифи, ёғочсимон ўсимликларнинг номланиш жараёнини ўрганиш, янги лексик бирликларнинг ҳосил бўлишида дендронимларнинг ролини аниқлаш ва оламни лисоний манзараси (ОЛМ) элементи сифатида дендронимларнинг лингвокултурологик томонларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
немис ва ўзбек тиллари материаллари асосида ёғочли ўсимликларнинг (дендронимлар) номланиши когнитив-номинатив парадигма доирасида қиёсий-типологик жиҳатдан очиб берилиб, уларнинг структур-семантик ва деривацион моделлари консептуализация, категориялаш, прототипик ва номинатив-семантик ёндашувлар асосида асосланган;
немис ва ўзбек тиллари материаллари асосидаги қиёслаш натижасида оламнинг дендрокомпонентлар воситасида лисоний консептуаллаштирилишини ифодаловчи номинатив-когнитив модел ишлаб чиқилиб, мазкур моделнинг шаклланиши билиш жараёнининг босқичма-босқичлиги, консептуализация, категориялаш ва номинация механизмларининг ўзаро узвийлиги асосида далилланган;
дендронимларнинг тил тизимидаги ўрни, деривацион ва семантик салоҳияти қиёсий-типологик жиҳатдан аниқланиб, дендрокомпонентли номларнинг атроф-муҳит ва ижтимоий-маданий воқеликни консептуаллаштириш, категориялаш ва номлашдаги номинатив-структур ҳамда прагматик имкониятлари очиб берилган;
дендронимлар лингвокогнитив ва лингвомаданий бирликлар сифатида талқин қилиниб, қардош бўлмаган тилларда уларнинг консептуал-семантик тузилиши, миллий-маданий белгили компонентлари ҳамда этномаданий таҳлиллар билан алоқадорлиги немис ва ўзбек тиллари орқали қиёсий-типологик жиҳатдан очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулоса, тавсия ва ишланмалар асосида:
немис ва ўзбек тиллари материаллари асосида ёғочли ўсимликларнинг (дендронимлар) номланиши когнитив-номинатив парадигма доирасида қиёсий-типологик жиҳатдан очиб берилиб, уларнинг структур-семантик ва деривацион моделлари консептуализация, категориялаш, прототипик ва номинатив-семантик ёндашувлар асосида асосланганлигига оид хулосалардан Самарқанд вилояти телерадиокомпанясининг 2026-йил 4-феврал кунидаги “Самарқанд садоси” эшитиришининг навбатдаги сон ссенарийсини тайёрлашда асосий манба сифатида фойдаланилган (Самарқанд вилояти телерадиоканалининг 2026-йил 4-февралдаги 01/07-38-сон маълумотномаси). Натижада дендронимлар лингвокогнитив ва лингвомаданий бирликлар сифатида талқин қилиниб, уларнинг консептуал-семантик тузилиши, миллий-маданий белгили компонентлари ҳамда этномаданий кодлар билан алоқадорлиги немис ва ўзбек тиллари мисолида қиёсий-типологик жиҳатдан тизимли тавсифланган;
немис ва ўзбек тиллари материаллари асосидаги қиёслаш натижасида оламнинг дендрокомпонентлар воситасида лисоний консептуаллаштирилишини ифодаловчи номинатив-когнитив модел ишлаб чиқилиб, мазкур моделнинг шаклланиши билиш жараёнининг босқичма-босқичлиги, консептуализация, категориялаш ва номинация механизмларининг ўзаро узвийлиги асосида далилланганлигига оид натижаларидан Самарқанд давлат чет тиллар институтида амалга оширилган Европа Иттифоқининг Erasmus+ dasturining 561624 ERR-1-2015-UK-EPPKA2 CBHE-SP-ERASMUS + CBHE IMEP: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳаси доирасида фойдаланилди (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2026-йил 26-январдаги 346/02-сон маълумотномаси). Натижада “атроф-муҳит – ёғочли ўсимлик – атроф-муҳит” типидаги номинатив когнитив модел илмий муомалага киритилиб, мазкур схеманинг билиш жараёни билан босқичма-босқичлиги, консептуализация ва категориялаш механизмлари билан узвий боғлиқлиги немис ва ўзбек тиллари материаллари асосида далилланган;
дендронимларнинг тил тизимидаги ўрни, деривацион ва семантик салоҳияти қиёсий-типологик жиҳатдан аниқланиб, дендрокомпонентли номларнинг атроф-муҳит ва ижтимоий-маданий воқеликни консептуаллаштириш, категориялаш ва номлашдаги номинатив-структур ҳамда прагматик имкониятлари очиб берилган хулосаларидан (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Европа Иттифоқининг ЭРАСМУС+ дастури доирасида Руминиянинг Алба Юлия университети билан ҳамкорликда бажарилаётган “ИCМ-2022-КА171-000077648”-сонли халқаро лойиҳа доирасида) тҳинкинг cйcле (Таълимда универсал дизайн фикрлаш тцикли шаклидаги тасаввурга асосланган контент мазмуни индивидуал таълим йўналиши бўйича ишлаб чиқилган дастур мазмунини такомиллаштиришда фойдаланилаган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2026-йил 12-мартдаги 04-06-1/1433-сон маълумотномаси). Натижада немис ва ўзбек тиллари материаллари асосида ёғочли ўсимликлар (дендронимлар) номинацияси когнитив-номинатив парадигма доирасида қиёсий-типологик жиҳатдан тизимли тадқиқ этилиб, уларнинг структур-семантик ва деривацион моделлари консептуал ёндашув асосида илмий асослаб берилган;
дендронимлар лингвокогнитив ва лингвомаданий бирликлар сифатида талқин қилиниб, қардош бўлмаган тилларда уларнинг консептуал-семантик тузилиши, миллий-маданий белгили компонентлари ҳамда этномаданий таҳлиллар билан алоқадорлиги немис ва ўзбек тиллари орқали қиёсий-типологик жиҳатдан очиб берилган хулосаларидан давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилларда бажарилган АМ-Ф3-201908172-рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 12-мартдаги №04/1-1356-сон маълумотномаси). Натижада дендронимлар лингвокогнитив ва лингвомаданий бирликлар сифатида талқин қилиниб, қардош бўлмаган тилларда уларнинг консептуал-семантик тузилиши, миллий-маданий белгили компонентлари ҳамда этномаданий кодлар билан алоқадорлиги немис ва ўзбек тиллари мисолида қиёсий-типологик жиҳатдан тизимли тавсифланган.