Турикова Лазокат Машрабовнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон матни

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумий ўрта таълим тизимида HR менежмент асосида меҳнат муносабатларини ташкил этиш механизмини такомиллаштириш”, 13.00.07 – Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2026.1.DSc/Ped467.
Илмий маслаҳатчи Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Маманазарова Наргиза Комилджановна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ориентал университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ҳузуридаги илмий даража берувчи DSc.01/2025.28.11.Ped.01.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Исмоилов Темурбек Исломович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Саидахмедова Нодира Илхомовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ахмедов Муроджон Убайдуллаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим тизимида HR менежмент асосида меҳнат муносабатларини ташкил этиш механизмини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
умумий ўрта таълим тизимида HR менежмент асосида меҳнат муносабатларини ташкил этиш зарурати педагог кадрлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш, меҳнат мотивациясини ошириш, низоларни камайтириш ва таълим сифатини яхшилашга хизмат қилувчи стратегик бошқарув омили сифатида илмий асосланган;
умумий ўрта таълим муассасаларида педагог кадрларни саралашнинг анъанавий усулларидан HR-технологиялар (рақамли технологиялар, электрон портфолио, демо-дарс, видеоинтервю ва психологик-профессионал скрининг)га асосланган инновацион рекрутинг тизимига ўтиш орқали таълим сифатини кафолатловчи механизмни жорий этиш зарурати илмий жиҳатдан исботланган;
умумий ўрта таълим тизимида меҳнат муносабатларини тартибга солишда қонунчиликда назарда тутилмаган қўшимча ижтимоий кафолатлар, жумладан меҳнат шартномасини бекор қилишда касаба уюшмаси иштирокини кучайтириш, қисқартирилган иш вақти, педагоглардан ташқари ўқув-ёрдамчи ҳамда бошқа ходимлар учун узайтирилган йиллик ва қўшимча таътиллар, ижтимоий таътиллар ҳамда компенсация механизмларини жорий этишга қаратилган HR менежментнинг самарали инструментлари ишлаб чиқилган;
умумий ўрта таълим муассасаларида меҳнат муносабатларини рақамли технологиялар, психологик шартнома трансформацияси, инновацион ёндашувлар (АИ-реcруитинг, КПИ тизими) ва “1.2 × 1.2 = 1.44” консепсияси асосида раҳбар кадрлар ва педагог ходимларнинг касбий ривожланиш ҳамда меҳнат маданиятини юксалтиришга қаратилган комплекс HR-архитектура модели ишлаб чиқилган;
умумий ўрта таълим тизимида кўп босқичли (бошланғич – ҳудудий – тармоқ – республика) Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича тармоқ комиссияси ҳамда Тармоқ меҳнат арбитражига асосланган ижтимоий шерикликнинг институционал механизмини ташкил этиш асосида касаба уюшмаларининг ҳимоя ва вакиллик функсияларини кучайтириш, жамоавий меҳнат низоларининг олдини олиш, педагогларнинг “касбий зўриқиш”ини минималлаштириш орқали HR менежмент самарадорлигини ошириш имкониятлари илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим тизимида HR менежмент асосида меҳнат муносабатларини ташкил этиш механизмини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
умумий ўрта таълим тизими раҳбар ходимларининг HR менежмент асосида меҳнат муносабатларини ташкил этиш бўйича тайёрлигини оширишга доир таклифлардан «Умумий ўрта таълим мактаб директорлари, ихтисослаштирилган мактаб-интернати, ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаблари директорлари ва уларнинг кадрлар захираси учун узлюксиз касбий ривожлантириш курсининг намунавий дастури» ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 24-апрелдаги 02-29-1783-сон маълумотномаси). Натижада, «Инсон ресурсларини бошқариш» курсининг ўқув-методик таъминоти яратилган;
умумий ўрта таълим тизимида меҳнат муносабатларини тартибга солишда қўшимча ижтимоий кафолатлар киритиш таклифлари «2025-йил 26-декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ўртасида 2026–2028-йиллар учун тармоқ жамоа келишуви» мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 24-апрелдаги 02-29-1783-сон маълумотномаси). Натижада, HR менежментнинг самарали инструментлари ишлаб чиқилган;
умумий ўрта таълим муассасаларида инновацион рекрутинг тизимига ўтиш бўйича таклифлар А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтининг «Менежерлик курслари» мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 24-апрелдаги 02-29-1783-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактаб директорлари ва ўринбосарларининг «Инсон ресурсларини бошқариш (HR)» модулини ўқитиш юзасидан касбий компетенсияларини шакллантиришнинг ўқув-методик таъминоти яратилган;
умумий ўрта таълим муассасаларида меҳнат муносабатларини рақамли технологиялар, психологик шартнома трансформацияси, АИ-реcруитинг, КПИ тизими ва «1.2 × 1.2 = 1.44» консепсияси асосида ташкил этишга оид мазмун «Узлюксиз касбий таълим платформаси»га жойлаштирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 24-апрелдаги 02-29-1783-сон маълумотномаси). Натижада, раҳбар кадрлар ва педагог ходимларнинг касбий ривожланиши ҳамда меҳнат маданиятини юксалтиришга қаратилган комплекс HR-архитектура модели ишлаб чиқилган;
умумий ўрта таълим тизими раҳбар ва мутахассис ходимларининг билим, кўникма ва компетенсияларига қўйиладиган талаблар ҳамда малака тавсифларини такомиллаштириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 24-апрелдаги 02-29-1783-сон маълумотномаси). Натижада, «Халқ таълими тизими бўйича тармоқ малака рамкаси» ишлаб чиқилган;
умумий ўрта таълим тизимида SWOT-таҳлил ва Халқаро Меҳнат Ташкилоти конвенсияларига таянган «ижтимоий пакет» модели асосида жамоа шартномаси ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 24-апрелдаги 02-29-1783-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим тизимининг ижтимоий-иқтисодий самарадорлиги илмий-амалий жиҳатдан асосланган;
умумий ўрта таълим тизимида кўп босқичли ижтимоий шерикликнинг институционал механизми – Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича тармоқ комиссияси ҳамда Тармоқ меҳнат арбитражи – ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 24-апрелдаги 02-29-1783-сон маълумотномаси). Натижада, “Тармоқ меҳнат арбитражи” ва “Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича тармоқ комиссиялари” Низомлари ишлаб чиқилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish