Холлиев Жавоҳир Фарходовичнинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак муҳандис - энергетик кадрларни касбий компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.0.02-Таълим ва тарбия назаряси ва методикаси (техника).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Ped9529.
Илмий раҳбар: Жўраев Акмал Раззоқович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, PhD.03/2025.28.11.Т.16.01 рақамли илмий Кенгаш асосида бир марталик илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: Кадиров Камолиддин Шухратович, техника фанлари доктори (ДСc), катта илмий ходим; Олимов Ширинбой Шаропович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак муҳандис-энергетик кадрларни касбий компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак муҳандис-энергетик кадрларни тайёрлаш механизмини дифференциаллаш орқали трансформациялаш жараёнларини рефлекциялаш асосида касбий компетенсияларини ривожлантиришнинг умумий тузилмаси ва ўзига хос хусусиятлари конструктивизмик парадигмаларга асосан ўқитишнинг дидактик имкониятлари аниқлаштирилган;
инновацион муҳандислик фаолиятни ҳамда энергетик инфраструктурани моделлаштириш жараёнида  релиабеллик ва касбий мобилликка қаратилган “Дигитал тwин” технологиялар орқали бўлажак муҳандис-энергетик кадрларни касбий компетенсияларини ривожлантириш модели рефлексив кузатувни алгоритмлашни оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган;
ўқув жараёнини дастурий таълим воситалари асосида амалга оширишда талабаларнинг кузатувчанлик, техник таффакур, техникани бошқаришда рақамли педагогикага асосланган таълим аналитикасига оид виртуал лаборатория ва симуляция воситалларидан фойдаланиб бўлажак муҳандис-энергетик кадрларни касбий  компетенсияларини ривожлантиришга қаратилган ўқитиш методикаси мазмунан такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандис-энергетик кадрларни касбий компетенсияларини ривожлантиришга асосланган техник моделлаштириш ва энергия тежамкор технологиялардан фойдаланиш орқали энергетик мониторинг юритишга қаратилган энергетик қувват коеффициенти барқарорлаштириш  самарадорлигининг функсионал имкониятларни динамик такомиллаштиришга оид методик тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Бўлажак муҳандис-энергетик кадрларни касбий компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар, таклиф ва тавфсиялар ҳамда ишлаб чиқилган методика асосида:
бўлажак муҳандис-энергетик кадрларни тайёрлаш механизмини дифференциаллаш орқали трансформациялаш жараёнларини рефлекциялаш асосида касбий компетенсияларини ривожлантиришнинг умумий тузилмаси ва ўзига хос хусусиятлари конструктивизмик парадигмаларга асосан ўқитишнинг дидактик имкониятлари аниқлаштиришга доир назарий маълумотлар “Назарий электротехника” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сон буйруғи, 485-0318-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган бўлажак муҳандис-энергетик кадрларни касбий компетенсияларини ривожлантиришга эришилган;
ўқув жараёнини дастурий таълим воситалари асосида амалга оширишда талабаларнинг кузатувчанлик, техник таффакур, техникани бошқаришда рақамли педагогикага асосланган таълим аналитикасига оид виртуал лаборатория ва симуляция воситалларидан фойдаланиб бўлажак муҳандис-энергетик кадрларни касбий компетенсияларини ривожлантиришга қаратилган ўқитиш методикаси мазмунан такомиллаштиришга оид таклифлар “Саноат корхоналарнинг электр таъминоти” номли электрон дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сон буйруғи, 485-0235-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада бўлажак муҳандис-энергетик кадрларни ўқитишга оид мажбурий фанлардан “Саноат корхоналарнинг электр таъминоти” фанини ўқитиш самарадорлигини оширишга эришилган;
бўлажак муҳандис-энергетик кадрларни касбий компетенсияларини ривожлантиришга асосланган техник моделлаштириш ва энергия тежамкор технологиялардан фойдаланиш орқали энергетик мониторинг юритишга қаратилган энергетик қувват коеффициенти барқарорлаштириш  самарадорлигининг функсионал имкониятларни динамик такомиллаштиришга оид методик тавсиялардан ўқув жараёнида назарий-амалий, ўқув-методик ва дидактик материаллар сифатида фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик марказининг 2026-йил 8-июндаги 02/01-01-495-сон маълумотномаси). Натижада  бўлажак муҳандис-энергетик кадрларда касбий компетенсияларини ривожлантиришга ривожлантириш механизмларини такомиллаштиришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish